Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 49 / Тадбиркор эътиборига

Умумий овқатланиш корхоналари фаолиятига таъсир кўрсатган ҳужжатлар 2021 йилда

 

2021 йилда умумий овқатланиш корхоналарига солиқ тўлаш бўйича енгилликлар яратилди, кўп қаватли уйнинг ертўласида ишлаш ҳуқуқи берилди. Улар алкоголь билан савдо қилиш учун қўшимча йиғим тўлашга мажбур бўлишди, ЯИДХПда янги интерактив хизматга эга бўлишди, ўз ходимларини мажбурий тартибда эмлашди. Умумий овқатланиш соҳасини тартибга солишдаги бу ва бошқа ўзгартиришлар қулай бўлиши учун жадвалга жамланди. 

 

НҲҲ


Нима ўзгартирилди


«Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармон (30.10.2021 йилдаги ПФ-6098-сон)


2022 йил 1 январгача бўлган муддатга умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларининг банк карталари ва контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадлари умумбелгиланган солиқларни тўлашга мажбурий тартибда ўтиш мақсадида умумий даромадда ҳисобга олинмайди


Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг «Ўзбекистон Республикасида юқумли касалликлар иммунопрофилактикасининг техник шартлари» (0239-07-сон СаНҚНга қўшимчалар) (19.07.2021 йилдаги 02-сон қарор)


Умумий овқатланиш корхоналари ходимларига мажбурий вакцинация белгиланди


ВМнинг «Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (3.08.2021 йилдаги 485-сон)


Мавсумий кафеларининг ишлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Мавсумий кафеларини жойлаштириш бўйича аризани ЯИДХП орқали бериш зарур. Объектларни жойлаштириш ва ҳаракатланиши схемалари – K–Savdo» ААТда



«Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор (25.08.2021 йилдаги ПҚ-5232-сон)

Умумий овқатланиш корхоналари:

1) 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 31 декабрга қадар юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинди;

2) қуйидаги солиқлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига кўра мавжуд қарздорликни, шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни ундирмасдан тенг миқдорларда кечиктириб тўлаш ҳуқуқига эга бўлишди:

● айланмадан олинадиган солиқ;

● фойда солиғи;

● сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

● юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

● юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

«Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун (14.09.2021 йилдаги ЎРҚ-714-сон)


31.12.2021 йилга қадар бўлган даврда 2020 йил 31 декабрдаги ҳолатга кўра юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва ер солиғи бўйича қарздорлик мажбурий равишда ундирилмайди


ВМнинг «Йирик шаҳарларда, вилоятлар ва туманлар марказларида туну кун фаолият юритувчи савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлашган ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (20.09.2021 йилдаги 587-сон)


Тунги вақтда ишлайдиган умумий овқатланиш шохобчаларига ИИВ, Миллий гвардия ва ФВВ томонидан қўшимча хавфсизлик чора-тадбирлари белгиланди


«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун (12.10.2021 йилдаги ЎРҚ-721-сон)


Умумий овқатланиш объектларига алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш учун йиғим тасдиқланди


Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (15.10.2021 йилдаги 648-сон ВМҚга 1-илова)


Умумий овқатланиш корхоналарига кўп квартирали уйнинг ертўласида ишлашга рухсат берилди


 

Саида ЖОНИЗОҚОВА.

Прочитано: 230 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика