Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 47 / Кадрлар бўлими

Ишдан бўшатиш нафақаси кимларга ва қанча миқдорда тўланади

 

Тугатилаётган ташкилотнинг ходимларига иш ҳақи йўқотилиши муносабати билан ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши лозимми?

 

– Иш берувчининг ташаббуси билан, шу жумладан корхона тугатилаётганлиги муносабати билан меҳнат шартномаларини бекор қилишда (МК 100-м. 2-қ. 1-б.), ходимларга биргина ишдан бўшатиш нафақаси тўланмайди.

Шуни ҳисобга олиш лозимки, ходимларга меҳнат шартномаси бекор қилиниши тўғрисида огоҳлантириш муддати ўрнига пуллик компенсация ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра тўланади (МК 102-м.). Ходим 2 ой олдин меҳнат шартномаси бекор қилиниши тўғрисида огоҳлантириш олган ва ушбу 2 ой давомида ишлаб берган бўлса, у компенсация олмайди, бироқ унга ишланган давр учун тўланиши лозим бўлган тўловлар берилади.

Огоҳлантиришдан кейин ишлаб берилган 2 ойлик давр учун тўловлар (яъни, кўрсатилишича, иш ҳақи, устама ҳақ, мукофот, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам), МКнинг 100-моддаси 1-бандига биноан меҳнат шартномаси бекор қилинганда иш берувчини қонун ҳужжатларида назарда тутилган тўловларни тўлашдан озод қилмайди.

Корхона тугатилаётганлиги муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилишда ходимларга қуйидаги тўловлар тўланиши лозим:

• барча ишланган кунлар, шу жумладан меҳнат шартномаси бекор қилинадиган кун учун ходимга тўланиши лозим бўлган иш ҳақи (МК 110-м.);

• фойдаланилмаган таътиллар мавжуд бўлганда – меҳнат шартномаси бекор қилинган санада фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун пуллик компенсация (МК 151-м.);

• корхонанинг локал ҳужжатларида ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган қўшимча тўловлар;

• меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш муддати ўрнига тўланадиган компенсация (тарафларнинг розилиги бўлганда);

• ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси (МК 109-м.);

• иш қидирилаётган даврда 2 ой учун ўртача ойлик иш ҳақи (МК 67-м.);

• ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб 30 календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтсалар, 3-ой учун ҳам ўртача ойлик иш ҳақи (МК 67-м.);

муддатли меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилишда, агар меҳнат шартномасида неустойка тўлаш шартлари ва унинг миқдори қайд этилган бўлса, неустойка тўланади (МК 104-м.).

* * *

Ташкилот белгиланган тартибда тугатиляпти. 0,5 ставкада ишлайдиган икки нафар ташқи ўриндошлар билан ҳам меҳнат шартномалари бекор қилиняпти ва улар ишдан бўшатиш нафақасини тўлашни сўрашяпти.

Ташкилот уларга ишдан бўшатиш нафақасини тўлаши лозимми?

 

Ташқи ўриндошларга ҳам ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши лозим.

Меҳнат шартномалари корхона тугатилиши муносабати билан иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинган тақдирда (МК 100-м. 2-қ. 1-б.), ташқи ўриндошлик бўйича ишлайдиган ходимларга ҳам асосий ходимларга қандай тўловлар тўланса, худди шундай тартибда тўловлар, шу жумладан ишдан бўшатиш нафақалари тўланиши лозим.

Бунда ўриндошларга иш қидириладиган 2 ва ­3-ойлар учун тўловлар тўланмайди (МК 67-м.), сабаби уларнинг бошқа асосий ишлари ҳам бўлади.

 

Валерия Ляндрес,
кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 41 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика