Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 46 / Мутахассис тушунтиради

Экспорт қилинадиган товарлар бўйича ҚҚС қандай ҳисобга олинади

 

Президентнинг «Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори (24.08.2021 йилдаги ПҚ-5231-сон) билан 2021 йил 1 октябрдан бошлаб экспорт қилинадиган товарлар учун ишлатилган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚСни ҳиcобга олишнинг янги тартиби жорий қилинди. Солиқ тўловчиларнинг янги тартибни қўллаш тўғрисидаги саволларига Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир ­БОЙҚОБИЛОВ жавоб берди.

– Ушбу тартибни қандай экспорт операцияларига нисбатан қўлласа бўлади? 

2021 йил 1 октябрдан бошлаб экспорт қилинадиган товарлар учун ишлатилган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) ҚҚС суммасини солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига чет эл валютаси тушуми келиб тушишидан қатъи назар, ҳиcобга олиш тартиби ўрнатилди (ПҚ-5231-сон қарорнинг 1-б.).

Бунда, товарлар «экспорт» божхона режими остида чиқарилган кундан эътиборан 180 календарь куни ичида валюта тушуми (ёки унинг бир қисми) экспорт қилувчининг Ўзбекистон тижорат банкларидаги ҳисобварағига келиб тушмаган тақдирда, ҚҚСнинг ҳисобга олинган суммаси (ёки унинг тегишли қисми) ҳисобдан чиқарилади (ПҚ-5231-сон қарорнинг 2-б.).

Мазкур тартиб нафақат 2021 йил октябрь ойидан бошлаб тузиладиган янги экспорт шартномаларига, балки ушбу даврда амалда бўлган экспорт шартномаларига ҳам татбиқ этилади.

Яъни 2021 йил октябрь ойидан бошлаб экспорт бўйича айланмаларда ишлатиш учун олинган барча товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш мумкин, улар бўйича валюта тушуми товар «Экспорт» божхона режими остида чиқарилган кундан ­эътиборан 180 кундан ортиқ кун мобайнида келиб тушмаганлари бундан мустасно.

ҚҚС бўйича ҳисобот шаклларига (1-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ҳисобга олишнинг янги тартибини инобатга олган ҳолда ўзгартиришлар киритилди.

МИСОЛ. Экспорт бўйича айланмаларда ишлатиш учун олинган товарлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш

Корхона экспорт айланмаларида ишлатиш учун товарлар олди (ҚҚС билан):

январда – 1 150 млн сўм;  августда – 1 150 млн сўм.

ҚҚСнинг ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган товарлар экспорти бўйича айланма қуйидагиларни ташкил этди:

февралда – 2 000 млн сўм. Валюта тушуми мартда 1 000 млн сўм миқдорида келиб тушди;

сентябрда – 2 000 млн сўм. Валюта тушуми келиб тушмаган.

Келтирилган маълумотлар бўйича сентябрь ва октябрда ҳисобга олинган ҚҚС ҳисоб-китобларини солиштирамиз:

 

Кўрсаткич

 

Сентябрь

 

Октябрь

 

1

 

ҚҚСнинг ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган товарларни экспортга реализация қилиш бўйича айланма

 

4 000

 

4 000

 

2

 

Экспорт қилинган товар учун валюта тушумининг келиб тушиши

 

1 000

 

1 000

 

3

 

Салмоғи (экспорт айланмасининг %и):

● сентябрь учун – у бўйича валюта тушуми келиб тушган айланманинг;

● октябрь учун – у бўйича валюта тушуми келиб тушмаганлиги товар экспорт қилинган кундан эътиборан 180 кундан ошган айланмадан ташқари айланманинг

1 000 / 4 000 х 100 = 25

 

(2 000 – 1 000 + 2 000) / 4 000 х 100 = 75

 

4

 

Экспорт айланмаларида ишлатиш учун харид қилинган товарлар бўйича ҚҚС суммаси

 

300

 

300

 

5

 

Ҳисобга олиниши лозим бўлган ҚҚС суммаси

 

300 х 25% = 75

 

300 х 75% = 225

 

Сентябрда ҳисобот йилида валюта тушуми келиб тушган улушдан аниқланган ҚҚС ҳисобга олиниши лозим.

Октябрда фақат товар экспорт қилинган кундан эътиборан 180 кундан ортиқ кун мобайнида валюта тушуми келиб тушмаган айланмалар ҳисобдан чиқарилади. Яъни ҳисоб-китобдан фақат 1 000 млн сўм миқдоридаги февраль ойи айланмаси чиқарилади. Тушум билан тасдиқланган айланмалар (февраль учун 1 000 млн сўм), шунингдек сентябрь ойи айланмалари (2 000 млн сўм) тушум ҳали келиб тушмаганига қарамай, ҳисобга олинадиган ҚҚС ҳисоб-китобига киритилади.

 

– Товарлар экспортёри ҚҚСни ҳисобга олишнинг янги тартибини қўллашга ҳақли эканлигини ким белгилайди?

ҚҚСни ҳисобга олишнинг янги тартиби:

охирги бир йил давомида валюта тушумларини ўз вақтида таъминлаб келаётган;

экспорт шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги бўлмаган – интизомли солиқ тўловчиларга татбиқ этилади (ПҚ-5231-сон қарорнинг 2-б.).

Ушбу мезонлар ҳисоб-китобларни топширишда автоматик тарзда текширилади. Солиқ органларига қўшимча сўровлар ёки хабарномалар юбориш шарт эмас.

Прочитано: 219 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика