Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 45 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

«Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини табиий ва суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

 

Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини табиий ҳамда суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш ҳамда ушбу ресурслар нархи кескин ўсишининг олдини олиш, шунингдек, соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида:

1. 2021 йил 1 октябрдан бошлаб юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига импорт қилинган табиий газни реализация қилишда акциз солиғининг ноль фоизлик ставкаси белгилансин.

2. Белгилансинки:

2022 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган суюлтирилган газга акциз солиғи солинмайди;

тадбиркорлик субъектларига табиий ва суюлтирилган газни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишда қўшилган қиймат солиғини 120 кунгача муддатга фоизлар ҳисобланмаган ва унинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда, кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади.

3. Қуйидагилар:

табиий газни, шунингдек, аҳолига суюлтирилган газни реализация қилиш тартибга солинадиган тарифлар (нархлар) бўйича амалга оширилиши;

табиий газни, шунингдек, аҳолига суюлтирилган газни унинг сотиб олиш нархидан (таннархидан) паст нархда реализация қилишда, солиқлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли органлар томонидан белгиланган нархдан келиб чиқиб ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.

4. Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 декабрга қадар мазкур қарордан келиб чиқиб, Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири А.С.Султанов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.А.Арипов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.МИРЗИЁЕВ.

Тошкент ш.,

2021 йил 25 октябрь

ПҚ-5267-сон.

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 25.10.2021 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 240 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика