Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 44 / Бухгалтерга ёрдам

Доимий асосда хизматлар кўрсатишда ЭҲФ

 

Компаниямиз Интернет-хизматларни кўрсатади. Биз 100 фоизлик тўловни олдиндан оламиз ва трафикни биринчи санадан беришни бошлаймиз.

Ҳисобварақ-фактурани Интернет-трафик бериш бошланган сана билан, яъни ҳар ойнинг биринчи санасида тақдим этишимиз мумкинми? 

 

– Ҳисобварақ-фактура – СКга мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Ҳисобварақ-фактура ҚҚС бўйича солиқ солиш айланмаси ва реализацияни ҳисобга олиш учун юритилади (Низомнинг 2-б., 14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илова).

Интернет-трафик фойдаланувчиларга узлуксиз асосда тақдим этилади.

Доимий (узлуксиз) асосда реализация қилинадиган холларда ҳисобварақ-фактура календарь ойнинг сўнгги кунида мазкур ой давомида жами етказиб берилган кўрсатилган хизматлар ҳажми бўйича 1 марта тақдим этилади. Бунда ҳисобварақ-фактура хизматлар реализация қилинган ойдан кейинги ойнинг 10-кунига қадар, реализация қилинган ойнинг охирги кунидаги сана билан тақдим этилади (Низомнинг 6-б.).

Шу тариқа, сиз ҳисобварақ-фактурани ҳар ойнинг 1-санаси билан, яъни хизматлар кўрсатилгунига қадар тақдим эта олмайсиз. Ҳисобварақ-фактура хизматлар кўрсатилган ойнинг охирги санаси билан тақдим этилиши лозим.

Бунда хизматларга олдинган тўлов учун счёт ҳисобварақ-фактура ҳисобланмайди.

 

Саволларга МВ Бевосита солиқлар ва божхона тўловлари услубияти бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ жавоб берди.

Прочитано: 254 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика