Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 43 / Божхона

Симоб ва платина – жиноят ашёси бўлди

 

Республикамиз божхоначилари ноёб металларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйди

 

Давлат божхона қўмитасининг Хоразм вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан вилоят Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қуйма платина ва симоб суюқ металининг ноқонуний олди-сотдисига чек қўйилди.

 

Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган шахс оғирлиги 1,22 кг ни ташкил қилувчи 1 дона платина қуймасини ҳамда салкам 514 грамм оғирликдаги заҳарли симоб моддасини сотишга уринган вақтида ушлаб қолинди.

Режага кўра, ушбу шахс платина қуймасини 30 минг АҚШ долларига, симобнинг ҳар бир граммини 1 000 АҚШ долларидан ҳисоблаб, жами 500 минг АҚШ долларига сотишни кўзлаган эди. Мазкур ҳолатда қонунбузардан белгиланган тартибда олиб қўйилган платина ва симобнинг умумий қиймати 1 млрд 128 млн 510 минг сўмни ташкил қилган.

Ҳозирда бу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Нурмуҳаммад ДАВЛЕТОВ,

Хоразм вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати бошлиғи.

Прочитано: 43 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика