Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 43 / Мутахассис тушунтиради

Товарларни экспорт қилишда ҚҚС ҳисоби

 

Ташкилот товарларни экспорт қилиш билан шуғулланади. Президентнинг 24.08.2021 йилдаги ­ПҚ-5231-сон қарорига мувофиқ 2021 йил 1 октябрдан бошлаб экспорт қилинадиган товарлар учун ишлатилган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС суммасини солиқ тўловчининг Ўзбекистондаги банк ҳисобварағига чет эл валютаси тушуми келиб тушишидан қатъи назар ҳиcобга олинади. Бунда СКнинг 266-моддасига ўзгартиришлар киритилмаган.

Экспорт қилувчи ташкилот экспорт қилинадиган товарлар учун ишлатилган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС суммасини валюта тушуми келиб тушишидан қатъи назар тўлиқ ҳажмда ҳисобга олишга ҳақлими? 

 

Саволга Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ жавоб берди:

 

– 2021 йил 1 октябрдан бошлаб экспорт қилинадиган товарлар учун ишлатилган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС суммасини солиқ тўловчининг Ўзбекистондаги банк ҳисобварағига чет эл валютаси тушуми келиб тушишидан қатъи назар ҳиcобга олиш тартиби амал қилади (24.08.2021 йилдаги ПҚ-5231-сон қарорнинг 1-б.). Бунда мазкур тартиб охирги бир йил давомида валюта тушумларини ўз вақтида таъминлаб келаётган ва экспорт шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги бўлмаган интизомли солиқ тўловчиларга татбиқ этилади.

Товарлар «экспорт»божхона режими остида чиқарилган кундан эътиборан 180 календарь куни ичида валюта тушуми (тўлиқ ёки унинг бир қисми) экспорт қилувчининг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги ҳисобварағига келиб тушмаган тақдирда, ҚҚСнинг ҳисобга олинган суммаси ёки унинг тегишли қисми ҳисобдан чиқарилади (ПҚ-5231-сон қарорнинг 2-б.).

Прочитано: 63 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика