Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 40 / Биз яшайдиган уй

Кўп квартирали уйдаги бизнес, нимага рухсат бор, нимага тақиқ?

 

Кўп квартирали уйнинг барча биринчи қаватларини тижорат тузилмаларидан иборат бўлган яшаш учун мўлжалланмаган жойлар – кафе, сартарошхона, кимёвий ювиш хонаси, модалар ательеси, пойабзал устахонаси, вино-ароқ дўкони, интернет-кафе ва бошқалар эгаллаган. Бу жойларнинг айрим мулкдорлари билан низоли вазиятларга келиб қолинди – кечгача ишлашади, шовқин солишади, уларнинг мижозлари атрофни ифлослантиради, квартираларга кафедан ҳид тарқалади. ККУда қандай ташкилотларни очиш мумкин, қандайларини очиш мумкин эмаслигини биз билмаймиз.

Бу масала қайси ҳужжатлар билан тартибга солинади? 

 

Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойларда жойлаштиришга рухсат берилган фаолият турлари рўйхати

(Низом билан тасдиқланган, 24.01.2000 йилдаги 22-сон ВМҚга 2-илова)

1. Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан савдо қилиш (дўконлар, киоскалар, дўкончалар ва бошқалар).

2. Умумий овқатланиш (ресторанлар, кафе, кафетерийлар, музқаймоқ ва чанқовбосди ичимликлар барлари, газакхоналар ва бошқалар).

3. Маиший хизмат кўрсатиш (сартарошхоналар, пой­абзал таъмирлаш, соат созлаш устахоналари, ателье ва бошқалар).

4. Банк хизматлари кўрсатиш (банкларнинг бўлимлари ва валюта алмаштириш пунктлари).

5. Алоқа хизматлари кўрсатиш (почта бўлими).

6. Қуйидагилар:

• уй-жой ва таъмирлаш-фойдаланиш органларининг;

• фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг;

• маданият, халқ таълими, ижтимоий таъминот, соғлиқни сақлаш муассасаларининг;

• жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг;

• ички ишлар органлари таянч пунктларининг;

• прокуратура, суд органлари ва фуқаролик ҳолатини қайд қилиш бўлимининг;

• адвокатура, нотариатнинг;

• тадбиркорларнинг офислари ва идораларининг;

• суғурта ташкилотларининг;

• рассомлар ва ҳайкалтарошлар ижодий устахоналарининг;

• маъмурий-бошқарув функциялари билан боғлиқ бўлган ҳокимият ва бошқарув органлари турли ташкилотларининг фаолияти.

7. Бир вақтнинг ўзида 10 кишидан ортмайдиган миқдордаги шахсларга меҳмонхона хизматларини кўрсатиш.

 

Изоҳ

Уй-жойлар (аввалги квартиралар)дан белгиланган тартибда яшаш учун мўлжалланмаган жойларга ўтказилган жойларда ва қайта жиҳозланган ертўлалар ва ярим ертўлаларда улардан фойдаланиш ҳудуднинг ва жонли муҳит ҳавосининг физик ва кимёвий ифлосланишига, уйда яшовчи шахсларнинг ҳаёт фаолияти нормал шароитлари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган объектларни, шу жумладан, корхоналар ва ташкилотларнинг қуйидаги турларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди:

а) уйни қуришда ўтириладиган жойлари сони лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилмаган, шунингдек, соат 23.00 дан кейин ҳам ишлайдиган умумий овқатланиш корхоналари (ресторанлар, кафе, тунги клублар ва барлар, дискотекалар);

б) кимёвий товарлар, сабзавот ва балиқ маҳсулотлари дўконлари, шунингдек, портлайдиган моддалар ва материаллар бор бўлган маҳсулотларни сотувчи дўконлар;

в) ўз ишлаб чиқаришида тез алангаланадиган моддаларни қўлловчи кимёвий тозалаш хоналари;

г) пойабзал тузатиш бўйича 10 тадан ортиқ иш ўрнига эга бўлган устахоналар;

д) ҳаммомлар, сауналар;

е) АТС, шаҳарлараро алоқанинг кеча-кундуз фойдаланиладиган сўзлашув пунктлари ва телеграф;

ж) жамоат ҳожатхоналари;

з) маросимлар билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш муассасалари;

и) саноат корхоналари.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 231 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика