Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 40 / Биз яшайдиган уй

Уйнинг умумий мол-мулкидан фойдаланиш қийин бўлса нима қилиш керак?

 

1. Кўп квартирали уйнинг биринчи қаватида мебель дўкони жойлашган. Коммуникация тизимлари, марказий электр шчитлар, умумий мол-мулкнинг ишлашини таъминлайдиган бошқа ускуналар ертўлада жойлашган. Аммо яшаш учун мўлжалланмаган жойлар реконструкция қилингандан сўнг УМШнинг у ерга кириш имконияти чекланди, чунки ертўлага кириш йўли дўкон томондан-да. Кундузи ширкат раҳбарларида ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Дўкон ишламайдиган тунги вақт, дам олиш ва байрам кунларида эса муҳандислик-техник тизимлар аварияга учраса ертўлага кириш амримаҳол. Ертўланинг калити дўкон ходимида қолиб кетганлиги сабабидан авария гуруҳи аварияни тезда бартараф эта олмаган ҳолатлар юз берган, ходим билан телефон орқали ҳам боғланишнинг имкони бўлмаган. Дўкон директори ва яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдори билан муаммони ҳал этиш бўйича олиб борилган музокаралар натижасиз қолди. Аҳолига калитни бегоналарга ишониб топшириш мумкин эмаслиги важ қилиб кўрсатилган. Пировардида ширкат тунги авария ҳолатларини тезда бартараф этиш имкониятига эга эмас. Бу масалани қандай ҳал қилиш мумкин?

2. Умумий уй коммуникацияларига фақат мулкдорнинг квартираси орқали кириш мумкин, лекин у авария ва таъмирлаш вақтида УМШ ишчиларини бинога киритмайди.

Бундай ҳолларда қандай ҳужжатларга таяниш керак? 

 

Фақат дўкон орқали

1. Ертўла жойлари, у ерда жойлашган муҳандислик-техник жиҳозлар қатори мулкдорлар умумий мол-мулкига тегишлидир. УМШ аъзолари уни ўз маблағлари ҳисобидан сақлаб турадилар. Бошқарув органлари вакилларини мулкдорларнинг умумий мол-мулкига киритиш билан боғлиқ масала жуда жиддий масала.

Мазкур ҳолда дўкон ходимлари уни чеклаб, умумий мол-мулкни сақлаш бўйича ширкатнинг ўз мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қиладилар. Бу «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуннинг бузилиши ҳисобланади ва улар бу масалани қандай ҳал қилиш ҳақида ўйлашлари керак.

Қонунчиликка биноан, ККУдаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш хизматлари ходимларининг кеча-кундузнинг исталган соатида тузатиш (аварияни бартараф этиш) учун муҳандислик-техник коммуникацияларига киришларига кафолат берилганда, шунингдек, жойни реконструкция қилишда кўтариш қобилияти ва ҳисоблаб чиқилган зилзилабардошлик сақланиб қолган тақдирда фойдаланишга йўл қўйилади.

Ертўлага киритиш муаммоси дўкон жойлашган яшаш учун мўлжалланмаган жой реконструкция қилингандан кейин юзага келган. Эҳтимол, у қонунчиликни бузган ҳолда амалга оширилгандир. Бунинг сабабини бартараф этиш учун бошқарув органининг раҳбарлари УЖКХ вазирлиги ҳузурида ишлаб турган Уй-жой фонди инспекциясига мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Мазкур Инспекция мулкдорлар томонидан ўзбошимчалик билан жойларни қайта қуриш ва қайта режалаштиришга йўл қўймаслик устидан давлат назоратини ҳам олиб боради.

 

Яшовчилар квартирага киритишлари шарт

2. Кўпинча турар жой мулкдорлари таъмирлаш ишлари фақат уларнинг квартиралари орқали амалга оширилиши мумкин бўлган умумий уй коммуникацияларига УМШ ишчиларининг киришига тўсқинлик қиладилар. Бу, одатда, яшовчилар умумий уй тармоқларини ноқонуний реконструкция қилишганида рўй беради, чунки бу бутун уйдаги коммуникацияга таъсир қилади, қўшнилар учун муаммо туғдиради.

Бундай ҳолларда қонунчилик қўшниларининг ўзбошимча хатти-ҳаракатларидан зарар кўрган мулкдорларни ҳимоя қилади. Бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда агар таъмирлаш ёки аварияни бартараф этиш фақат мулкдорлар эгаллаб турган жой орқали амалга оширилиши керак бўлса, авария-тиклаш хизматлари вакилларининг киришини таъминлаш жой мулкдорларининг вазифаси эканлиги белгиланган. Хусусан, «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддаси, Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди «ж» кичик бандига асосланиш мумкин (24.01.2000 йилдаги 22-сон ВМҚга 2-илова).

Уй-жой фонди инспекциясига ККУдаги мулкдор томонидан олиб борилаётган қайта қуриш ва қайта режалаштириш ишлари ҳолатини назорат қилиш мақсадида, ушбу уй-жой мулкдорлари ва (ёки) бошқарувчилардан келиб тушган мурожаатга асосан турар ёки нотурар жойга бошқарувчи билан бирга кириш ваколати берилди. Мазкур ишларни олиб бораётган мулкдор бу ҳақда олдиндан хабардор қилиниши керак (19.06.2021 йилдаги ПҚ-5152-сон қарорнинг 9-б.).

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 207 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика