Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 40 / Амалий бухгалтерия

Балансдан ташқари ҳисобга олинадиган инвентарь ва хўжалик буюмларини реализация қилиш

 

Балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинадиган инвентарь ва хўжалик буюмлари сотилиши бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттирилади? Ушбу даромаддан қандайдир солиқлар тўланадими?  

 

Кирим қилиш

– Инвентарь ва хўжалик буюмлари фойдаланишга берилганда уларнинг қиймати тўлиқлигича ишлаб чиқариш харажатларига ёки давр харажатларига киритилади ҳамда бир вақтнинг ўзида балансдан ташқари 014-счётда акс эттирилади. Фойдаланишда бўлган, бироқ кейинчалик ўз вазифаси бўйича фойдаланилмаётган инвентарь ва хўжалик жиҳозлари бошқа операцион даромад сифатида реализация қилишнинг соф қиймати бўйича кирим қилиниши мумкин (Йўриқноманинг 449-б., 21-сон БҲМСга 2-илова, АВ рўйхат рақами 1181, 23.10.2002 й.; 4-сон БҲМС ­75-б., АВ рўйхат рақами 3259, 30.06.2020 й.).

ТМЗ бирлигининг жорий қийматини (соф реализация қийматини) ҳужжатли тасдиқлаш учун ташкилотнинг ихтиёрига кўра қуйидагилардан фойдаланиш мумкин:

● ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг расмий дилерлари, товар-хом ашё биржаларидан ёзма шаклда олинган ТМЗлар ўхшаш бирлигининг жорий қиймати (нархи) тўғрисида маълумотлар;

● харид қилиш санасида (тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганида) чет эл валютасида ТМЗлар бирлигининг таннархи тўғрисида маълумотлар, бунда чет эл валюталари курсларининг МБ томонидан қайта баҳолашни ўтказиш санаси ва ТМЗларнинг тегишли бирлигини харид қилиш санасида белгиланган миллий валютага (сўмга) нисбати сифатида аниқланадиган ҳисоб-китоб коэффициенти қўлланилади;

● тегишли давлат органларидаги маълумотлар;

● қайта баҳолашни ўтказиш даврида ОАВ ва махсус адабиётларда чоп этилган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар;

● баҳоловчининг ТМЗлар тегишли бирлигининг жорий қиймати тўғрисидаги ҳисоботи (4-сон БҲМС 52-б.).

Амалиётда балансдан ташқарида ҳисобга олинадиган инвентарь ва хўжалик буюмларини кирим қилиш ва сотиш операциялари бир вақтнинг ўзида сотиш нархи бўйича амалга оширилади. ИХБ 4-сон БҲМСнинг «Товар-моддий захираларнинг чиқиб кетиши» деб номланган 7-бобига мувофиқ реализация қилинади.

 

Солиқ солиш

Инвентарь ва хўжалик буюмларини кирим қилиш чоғида даромад юзага келади, у СКнинг 297-м. 3-қ. 27-бандига мувофиқ фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни ҳисоб-китоб қилишда жами даромад таркибига киритилади (СК 463-м. 1-қ.).

Инвентарь ва хўжалик буюмларини сотиш ҚҚС солинадиган товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади (СК 239-м. 1-қ. 1-б.).

 

Ҳисобот

«Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» ­2-сон шаклида (2-илова, АВ рўйхат рақами 1209, 24.01.2003 й.) ушбу даромадни 090-«Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар» сатрида кўрсатинг.

Фойда солиғи ҳисоб-китобида (3-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.) инвентарь ва хўжалик буюмларини кирим қилишдан олинган даромад суммасини Ҳисоб-китобга 1-илова « Жами даромадлар»нинг 181-сатрида кўрсатинг. Ҳисоб-китобга 1-илованинг 180-«Ушбу илованинг ­020-170-сатрларида кўрсатилмаган бошқа даромадлар (181–188-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан …» сатрида у автоматик тарзда акс эттирилади.

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида (9-илова, АВ рўйхат рақами 3221) инвентарь ва хўжалик буюмларини кирим қилишдан олинган даромад суммасини Ҳисоб-китобга 1-илова « Жами даромадлар»нинг 0417-сатрида кўрсатинг. Ҳисоб-китобга 1-илованинг 040-«Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 297-моддаси учинчи қисмининг 4, 5, 6, 10, 11, 12, 13, 14, 17, 18, 21, 22, 23, 25 ва 27-бандларида кўрсатилган даромадлар – жами (0401, 0402, 0403, 0404, ... 0420-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан …» сатрида даромад суммаси автоматик тарзда акс эттирилади.

 

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида 0201-«Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушум» сатрида инвентарь ва хўжалик буюмларини кирим қилишдан олинган «бошқа» даромадни ҳисобга олмаган ҳолда соф тушум суммасини акс эттиринг.

Товарларни (хизматларни) реализация қилишдан соф тушум суммасини Ҳисоб-китобнинг 010-«Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромадлар (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 020-сатри + 030-сатри)» сатрида кўрсатинг.

Шунда Ҳисоб-китобнинг 030-«Солиқ солинадиган жами даромад (010-сатр + 020-сатр)» сатрида инвентарь ва хўжалик буюмларини кирим қилишдан олинган «бошқа» даромадни ҳисобга олган ҳолда солиқ солинадиган умумий сумма автоматик тарзда ва хатолик ҳақида хабар қилинмасдан акс эттирилади.

 

Реализацияга берилган инвентарь ва хўжалик буюмлари бўйича ЭҲФдаги ҳисобланган ҚҚС суммаси автоматик тарзда ҚҚС ҳисоб-китобида ­(1-илова, АВ рўйхат рақами 3221) акс эттирилади.

 

Бухгалтерия ўтказмалари

Шартли мисолни кўриб чиқамиз. Корхонада зарур бўлмаган калькулятор ва турли майда компьютер техникасига харидор топилди. ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 575 000 сўмга шартнома тузилди.

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Сумма

 

Дебет

 

Кредит

 

Соф реализация қиймати бўйича ИХБ кирим қилинди

 

1080-«Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари»

 

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

500 000

 

 

 

014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари»

 

900 000

 

ИХБ чиқиб кетиши акс эттирилди

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

1080-«Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари»

 

500 000

 

Ушбу операция бўйича ҚҚС ҳисобланди (500 000 х 15%)

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

75 000

 

Харидорнинг дебиторлик қарзи акс эттирилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

575 000

 

Прочитано: 349 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика