Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 40 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

«Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тизимини жорий қилиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида»

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

 

Сўнгги пайтларда республикада давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш орқали тадбиркорларга янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, давлат функцияларини хусусий секторга бериш имкониятини ўрганишга ҳамда мазкур йўналишда тегишли шарт-шароитларни яратишга кўмаклашувчи тизимнинг мавжуд эмаслиги бозор шароитида рақобатни янада ривожлантириш, тадбиркорликнинг янги йўналишларини ривожлантиришга қўшимча имкониятлар яратиш ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга тўсқинлик қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат органларининг хусусий секторга ўтказилиши мумкин бўлган давлат функцияларини танлаб олиш;

хусусий секторга ўтказилиши мумкин бўлган давлат функцияларининг ягона реестрини шакллантириш, юритиш ва янгилаб бориш;

давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш борасида хусусий сектор субъектларининг таклифларини ўрганиш ҳамда бозор тайёрлигини таҳлил қилиш;

давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиб-таомиллари;

хусусий секторга ўтказилган давлат функциялари амалга оширилиши самарадорлиги ва сифатини баҳолаш ҳамда уларни мониторинг қилиш тартиби;

давлат функциялари хусусий секторга ўтказилиши муносабати билан тегишли давлат органларининг штат бирликларини мақбуллаштириш.

2. Белгилансинки, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳар йили:

15 февралга қадар манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уларнинг давлат бошқарувидаги самарасиз ҳамда эксклюзив функцияларини тўлиқ хатловдан ўтказади;

20 мартга қадар Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш имкониятини холисона таҳлил қилади;

20 майга қадар Молия вазирлиги, Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда хусусий секторга ўтказиш имконияти мавжуд бўлган давлат функцияларининг иқтисодий самарадорлигини таҳлил қилади ва хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган давлат функцияларининг якуний рўйхатини шакллантиради;

1 июлга қадар Савдо-саноат палатаси ҳамда функциялари хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда жамоатчилик муҳокамасини ўтказади, шунингдек, ушбу давлат функцияларига ўхшаш бўлган фаолият тажрибасига эга хусусий сектор субъектларининг дастлабки рўйхатини шакллантиради;

1 августга қадар хусусий сектор субъектларида зарур ресурслар, инфратузилма ва малакали кадрлар мавжудлигини, шунингдек, давлат функциясини амалга ошириш учун қилинадиган харажатлар ва товарлар (ишлар, хизматлар) қиймати тўғрисидаги таклифларни аниқлаш мақсадида сўровномалар ўтказади, хусусий сектор ва истеъмолчилар учун давлат функцияларини амалга ошириш қийматини белгилаган ҳолда ҳар бир функция бўйича бозор тайёрлиги хулосасини тайёрлайди ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритади;

1 октябрга қадар Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъқулланган давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.

3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги:

уч ой муддатда лойиҳа қиймати ва тегишли ишларни молиялаштириш манбаларини акс эттирган ҳолда Давлат функцияларининг ягона реестрини шакллантириш ва юритиб боришга қаратилган электрон майдончани (кейинги ўринларда – Электрон майдонча) яратиш, кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини ҳамда ваколатли органлардан экспертизадан ўтказилишини;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда лойиҳа-техник ҳужжатлар экспертизадан ўтказилгандан бошлаб икки ой муддатда Электрон майдонча дастурий маҳсулотининг ишлаб чиқилиши ва ишга туширилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

бир ҳафта муддатда Электрон майдонча дастурий маҳсулотининг ишлаб чиқилиши ва ишга туширилиши билан боғлиқ барча харажатларни қоплаш учун Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармаси ҳисобидан зарур маблағ ажратилишини;

2022 йилдан бошлаб Электрон майдончанинг узлуксиз ишлаши учун техник хизмат кўрсатиш, шунингдек, унинг функционал имкониятларини янада такомиллаштириш билан боғлиқ барча харажатларни қоплаш мақсадида зарур маблағлар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги буюртмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларида назарда тутган ҳолда ажратилишини таъминласин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

А.АРИПОВ.

Тошкент ш.,

2021 йил 23 сентябрь

596-сон.

ЎзР ВМнинг 2021 йил 23 сентябрдаги 596-сон қарорига
ИЛОВА

ДАВЛАТ ФУНКЦИЯЛАРИНИ ХУСУСИЙ СЕКТОРГА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
НИЗОМ

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур Низом давлат органларининг хусусий секторга ўтказилиши мумкин бўлган давлат функцияларини танлаб олиш, уларнинг ягона реестрини юритиш, давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишга бозор тайёрлигини таҳлил қилиш (кейинги ўринларда – бозор тайёрлигини таҳлил қилиш), хусусий секторга ўтказилган давлат функциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек, давлат функциялари хусусий секторга ўтказилиши муносабати билан тегишли давлат органларининг штат бирликларини мақбуллаштириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

аккредитация – юридик шахсларнинг муайян фаолият соҳасида мувофиқликни баҳолашга доир ишларни бажаришга ваколатли эканлигини Миллий аккредитация органи томонидан расман тасдиқлаш;

аутсорсер – аутсорсинг шартномаси асосида давлат функцияларини амалга оширувчи хусусий сектор субъекти;

аутсорсинг – айрим давлат функцияларини лозим даражада бажарилиши устидан давлат назорати механизмларини жорий этган ҳолда аутсорсинг шартномаси асосида хусусий секторга ўтказиш;

ваколатли орган – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги;

давлат ижтимоий буюртмаси – ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат органи ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасида давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш шартномасини тузиш орқали ишларни бажариш ёки тадбирлар ўтказишга қаратилган давлат топшириғи;

давлат органи – давлат – ҳокимият ваколати доирасида давлат вазифа ва функцияларини амалга оширувчи вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари, шунингдек, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари;

давлат функциялари – давлат органлари, уларнинг қуйи бўлинмалари, шунингдек, бўйсунувида бўлган ташкилотларга қонунчилик ҳужжатларига асосан юклатилган вазифани бажаришда муайян якуний натижа билан тавсифланадиган фаолият йўналиши;

краудсорсинг – давлат функцияларини амалга ошириш жараёнига кенг доирадаги шахсларни уларнинг ижодий қобилиятлари, билимлари ва тажрибасидан фойдаланиш мақсадида ихтиёрий асосларда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда жалб этиш;

сертификатлаштириш – сертификатлаштириш объектининг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш бўйича фаолият;

Хусусий секторга ўтказилиши мумкин бўлган давлат функцияларининг ягона реестри (кейинги ўринларда – Ягона реестр) – ваколатли орган томонидан шакллантириладиган ва юритиб бориладиган хусусий секторга ўтказилиши мумкин бўлган давлат функцияларининг рўйхати, паспорти, шунингдек, функцияни амалга оширувчилар тўғрисидаги маълумотлар базаси;

электрон майдонча – давлат функциялари рўйхатини шакллантириш, хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган давлат функциялари, шунингдек, хусусий секторнинг тегишли таклифларини эълон қилиш ва муҳокамадан ўтказиш, давлат органлари бўйича хусусий секторга ўтказилиши мумкин бўлган давлат функцияларини таҳлил этиш механизмларини йўлга қўйишга ҳамда Давлат функцияларининг ягона реестрини шакллантириш ва юритиб боришга қаратилган дастурий маҳсулот.

3. Ўтказилиши қуйидагиларга зарар етказиш хавфини келтириб чиқарадиган давлат функцияларининг хусусий секторга берилишига йўл қўйилмайди:

конституциявий тузумни ҳимоя қилишга;

жамоат тартибини сақлашга;

фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларига;

жиноят иши юзасидан судгача бўлган ишлар ҳолатига;

тезкор қидирув фаолиятига, одил судловга;

давлат сирларини ҳимоя қилиш бўйича давлат ва ахборот хавфсизлигига;

мудофаа тизимига;

миграция ҳолатига;

миллий статистикани юритишга;

давлат мулкини тасарруф этишга;

халқаро мажбуриятларга қаратилган, стратегик, сиёсий, ижтимоий ва давлат манфаатларига.

4. Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишнинг асосий мақсади қуйидагилар ҳисобланади:

бозор шароитида рақобат муҳитини ривожлантириш;

тадбиркорликнинг янги йўналишларини ривожлантиришга қўшимча имкониятлар яратиш;

фуқароларнинг ишчанлик фаоллигини ошириш;

аҳолига хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш;

давлат бошқаруви тизими самарадорлигини ошириш;

давлат органларининг штат бирликларини мақбуллаштириш.

 

2-БОБ. ДАВЛАТ ФУНКЦИЯЛАРИНИ ХУСУСИЙ СЕКТОРГА ЎТКАЗИШ УЧУН ТАНЛАБ ОЛИШ

5. Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш учун танлаб олиш тартиби мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

6. Ваколатли орган ҳар йили 15 февралга қадар давлат органларининг функцияларини қуйидаги мезонлар асосида электрон майдончада жамоатчилик муҳокамасидан, шунингдек, манфаатдор давлат органларининг асосланган таклифлари, маълумотлари асосида хатловдан ўтказади:

функцияни амалга оширишда давлат бюджети маблағларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланилиши;

амалга оширилиш жараёнида ва ҳисоботларда шаффофликнинг йўқлиги;

хизмат кўрсатишдаги талабларнинг мураккаблиги;

функциянинг амалга оширилишида инсон ресурсларига бўлган доимий эҳтиёжнинг мавжудлиги;

давлат органининг асосий фаолият йўналишига салбий таъсир кўрсатиш ҳолатларининг мавжудлиги;

бюрократик тўсиқларнинг мавжудлиги;

коррупциявий ҳуқуқбузарликлар ва амалдаги қонунчиликка зид бошқа ҳаракатлар мавжудлиги;

кўрсатилаётган хизмат юзасидан мурожаатлар сонида шикоят ва эътирозлар улушининг юқорилиги.

Бунда ваколатли орган томонидан жамоатчилик муҳокамаси Интернет жаҳон ахборот тармоғининг бошқа манбаларида, шу жумладан, расмий веб-сайтларда ва ижтимоий тармоқларда ҳам ўтказилиши мумкин.

Ваколатли орган самарасиз давлат функцияларини хатловдан ўтказиш мақсадида манфаатдор давлат органларига самарасиз давлат функциялари тўғрисидаги таклифлар ва маълумотларни тақдим қилиш бўйича ҳар йили 1 февралга қадар сўров юборади.

Манфаатдор давлат органлари самарасиз давлат функциялари тўғрисидаги таклифлар ва маълумотларни ваколатли органнинг сўровига кўра 15 кун муддатда тақдим қилади.

7. Ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда – Адлия вазирлиги) ҳамда манфаатдор давлат органлари билан биргаликда ҳар йили 20 мартга қадар аниқланган самарасиз давлат функция ва ваколатларини хусусий секторга ўтказишни имконият мавжудлиги нуқтаи назаридан холисона таҳлил қилади.

Бунда ваколатли орган Адлия вазирлиги ва манфаатдор давлат органларига аниқланган самарасиз давлат функция ва ваколатларини ўтказиш имконияти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги нуқтаи назаридан хулоса тақдим қилиш бўйича ҳар йили 25 февралга қадар сўров юборади.

Адлия вазирлиги ва манфаатдор давлат органлари ваколатли органнинг сўровига кўра давлат функцияларини мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган функциялар тоифасига кирмаслиги жиҳатидан таҳлил қилади ҳамда сўровда кўрсатилган функцияларни хусусий секторга ўтказиш имконияти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги нуқтаи назаридан асосланган хулосаларни сўров тушган кундан бошлаб 15 кун муддатда тақдим этади.

8. Ваколатли орган хусусий секторга ўтказиш имконияти мавжуд давлат функцияларининг мазмун-моҳиятини аниқлаштиришга қаратилган паспортни шакллантириш учун зарур маълумотларни тақдим қилиш бўйича тегишли давлат органларига ҳар йили 25 мартга қадар сўров юборади.

Бунда тегишли давлат органлари давлат функциялари паспортини шакллантириш учун зарур маълумотларни, шунингдек, давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича таклифларни ваколатли органнинг сўровига кўра 20 кун муддатда тақдим этади.

Хусусий секторга ўтказиш имконияти мавжуд давлат функцияларининг мазмун-моҳиятини аниқлаштиришга қаратилган паспорт мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ваколатли орган томонидан ҳар йили 15 апрелга қадар ҳар бир давлат функцияси бўйича шакллантирилади.

9. Ваколатли орган давлат функцияларининг иқтисодий самарадорлиги юзасидан таҳлил ўтказиш ва хулоса тақдим қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитасига ҳар йили 20 апрелга қадар сўров юборади.

Бунда Молия вазирлиги ушбу давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишнинг давлат бюджети даромад ва харажатлари ижросига таъсири, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги – тадбиркорлик муҳитига таъсири, Монополияга қарши курашиш қўмитаси – бозорда рақобат муҳити ривожланиши жиҳатидан асосланган хулосаларни, шунингдек, хусусий секторга ўтказиш усули бўйича таклифлар билан биргаликда ваколатли органга унинг сўровига кўра 10 кун муддатда тақдим этади.

Ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси хулоса ва таклифларига асосланиб ҳар йили 10 майга қадар давлат функцияларининг иқтисодий самарадорлиги юзасидан таҳлил ўтказади.

10. Ваколатли орган ҳар йили 20 майга қадар иқтисодий самарадорлик бўйича хулосаларни умумлаштиради ва таҳлил қилади, таҳлил натижаларига кўра, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идораларнинг давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича таклифларига асосан хусусий секторга ўтказиш таклиф этилаётган давлат функцияларининг якуний рўйхатини (кейинги ўринларда – якуний рўйхат) шакллантиради.

 

3-БОБ. БОЗОР ТАЙЁРЛИГИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ

11. Бозор тайёрлигини таҳлил қилиш таҳлили мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

12. Бозор тайёрлигини таҳлил қилиш ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (кейинги ўринларда – Савдо-саноат палатаси) билан биргаликда хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган якуний рўйхатдаги давлат функциялари доирасида мазкур функцияларни хусусий сектор томонидан амалга ошириш истагини ўрганиш, хусусий сектор субъектларида зарур ресурслар ва инфратузилма, малакали кадрлар мавжудлигини, шунингдек, хусусий секторнинг таклифларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

13. Якуний рўйхатдаги давлат функцияларини хусусий сектор томонидан амалга ошириш истагини ўрганиш мақсадида ваколатли орган якуний рўйхатдаги функцияларни уларнинг паспортлари билан биргаликда электрон майдончага 15 кун муддатга эълон шаклида жойлаштиради ва хусусий сектор субъектларининг таклифларини қабул қилади.

Ваколатли орган Савдо-саноат палатаси ва тегишли давлат органлари билан биргаликда муҳокамага кенг доирадаги хусусий сектор субъектлари ва жамоатчиликнинг жалб қилинишини таъминлайди.

Бунда ваколатли орган муҳокамани бошқа оммавий ахборот воситалари орқали ҳам ўтказиши мумкин.

14. Ваколатли орган, Савдо-саноат палатаси ва тегишли давлат органлари жамоатчилик муҳокамаси ўтказилаётганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўзларининг расмий веб-сайтларига, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштиради.

Бунда ваколатли орган якуний рўйхатнинг электрон майдончага жойлаштирилишидан камида 3 иш куни аввал Савдо-саноат палатаси ва тегишли давлат органларига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилаётганлиги тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш тўғрисида электрон хабарнома юборади.

15. Ваколатли орган жамоатчилик муҳокамаси натижаларига кўра хусусий сектор субъектларидан тушган таклифларга асосланиб давлат функцияларига ўхшаш бўлган фаолият тажрибасига эга хусусий сектор субъектларининг дастлабки рўйхатини шакллантиради.

16. Хусусий сектор субъектларида зарур ресурслар ва инфратузилма, малакали кадрлар мавжудлигини, шунингдек, давлат функциясини амалга ошириш учун қилинадиган харажатлар ва товар (иш, хизмат) қиймати бўйича таклифларни аниқлаш мақсадида ваколатли орган 20 кун муддатда давлат функцияларига ўхшаш бўлган фаолият тажрибасига эга хусусий сектор субъектларининг дастлабки рўйхатидаги хусусий сектор субъектларида мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда сўровномалар ўтказади, сўровномаларни тўлдириш бўйича тушунтириш ишларини амалга оширади ҳамда олинган маълумотларни умумлаштиради.

17. Ваколатли орган сўровномалар натижаларига кўра хусусий сектор ва истеъмолчилар учун давлат функцияларини амалга ошириш қийматини белгилайди.

Бунда давлат органи томонидан давлат функциясини амалга ошириш қиймати ҳамда хусусий сектор субъектлари томонидан таклиф қилинаётган энг паст қиймат солиштирилганда:

хусусий сектор субъектлари томонидан таклиф қилинаётган товар (иш, хизмат) қийматининг энг паст нархи мазкур функцияни амалга ошириш учун давлат органи қилаётган харажат миқдорига тенг ёки харажат миқдоридан кам бўлса, ушбу функцияни хусусий секторга ўтказиш тавсия этилади;

хусусий сектор субъектлари томонидан таклиф қилинаётган товар (иш, хизмат) қийматининг энг паст нархи мазкур функцияни амалга ошириш учун давлат органи қилаётган харажат миқдоридан ортиқ бўлса, ушбу функцияни хусусий секторга ўтказиш тавсия этилмайди.

18. Якуний рўйхатдаги ҳар бир давлат функцияси учун ваколатли орган томонидан бозор тайёрлиги тўғрисида хулоса шакллантирилади.

Хулосада давлат функциясининг номи, давлат функциясини амалга оширувчи давлат органининг номи, функцияни амалга ошириш имкониятига эга бўлган хусусий сектор субъектларининг сони ва номлари, хусусий сектор субъектлари томонидан таклиф қилинган товар (иш, хизмат) қийматининг энг юқори ва энг кам миқдорлари, манфаатдор давлат органлари томонидан ҳисобланган функцияни амалга ошириш қиймати, функцияни хусусий секторга ўтказиш ҳудуди кўрсатилади.

19. Ваколатли орган ҳар йили 1 августга қадар хусусий секторга ўтказиш тавсия этилган давлат функциялари рўйхатини тузади ва тегишли хулосалар билан биргаликда давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

20. Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъқулланган давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ваколатли орган томонидан ҳар йили 1 октябрга қадар ишлаб чиқилади ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

 

 

4-БОБ. ХУСУСИЙ СЕКТОРГА ЎТКАЗИЛГАН ДАВЛАТ ФУНКЦИЯЛАРИ МОНИТОРИНГИНИ ЮРИТИШ

21. Функцияси хусусий секторга ўтказилган давлат органи ваколатли орган билан биргаликда давлат функциясини хусусий секторга ўтказиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун муддатда тегишли функциянинг хусусий сектор субъектлари томонидан амалга ошириш самарадорлиги ва сифатини баҳолаш бўйича аниқ кўрсаткичларни (KPI) ишлаб чиқади.

Мазкур кўрсаткичлар асосида функцияси хусусий секторга ўтказилган давлат органлари мунтазам мониторинг олиб боради ҳамда ҳар чоракда тегишли маълумотларни ваколатли органга тақдим этади.

22. Функцияси хусусий секторга ўтказилган давлат органи, функцияни хусусий сектор субъектлари томонидан амалга ошириш самарадорлиги ва сифатини аниқлашда мижозлар билан қайта алоқа механизми, ишонч телефонлари, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки ёки ёзма мурожаатлари билан ишлаш тизимлари йўлга қўйилишини таъминлайди.

Бунда ушбу давлат органи ҳар чоракда, кейинчалик давлат функцияси хусусий секторга ўтказилганлигига бир йил тўлганидан сўнг, ҳар олти ойда қайта алоқа механизми ва ишонч телефонларига, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки ёки ёзма мурожаатлари тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни ваколатли органга тақдим этади.

23. Ваколатли орган таҳлилий маълумотларни ўрганади ҳамда давлат функцияси амалга оширилишининг самарадорлиги ва сифатини ҳар чоракда, функция хусусий секторга ўтказилганлигига бир йил тўлгандан сўнг эса ҳар олти ойда баҳолаб боради.

Бунда хусусий сектор субъектлари томонидан давлат функцияси самарасиз ёки сифатсиз амалга оширилаётганлиги аниқланганда, ваколатли орган камчиликларни бартараф этиш ва ўтказилган давлат функциясини амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш бўйича функцияси хусусий секторга ўтказилган давлат органларига кўрсатмалар беради ёки заруратга кўра давлат функциясини ҳамда мақбуллаштирилган штат бирликларини тегишли давлат органига қайтариш бўйича асосланган таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.

 

5-БОБ. ДАВЛАТ ФУНКЦИЯЛАРИ ХУСУСИЙ СЕКТОРГА ЎТКАЗИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТЕГИШЛИ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИНИНГ ШТАТ БИРЛИКЛАРИНИ МАҚБУЛЛАШТИРИШ

24. Давлат функциялари хусусий секторга ўтказилиши муносабати билан тегишли давлат органларининг штат бирликларини мақбуллаштириш фақат мониторинг натижаларига кўра ваколатли органнинг ижобий хулосаси мавжуд бўлган ҳолларда амалга оширилади.

25. Давлат функциялари хусусий секторга ўтказилиши муносабати билан тегишли давлат органларининг штат бирликларини мақбуллаштириш функцияси хусусий секторга ўтказилган давлат органининг тегишли ҳисоб-китобларига асосланади.

26. Функцияси хусусий секторга ўтказилган давлат органлари функция ўтказилганидан бошлаб икки ой муддатда штат бирликларини мақбуллаштириш билан боғлиқ ҳисоб-китобларни Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига тақдим қилади.

27. Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги 20 кунлик муддатда ҳисоб-китобларни давлат органларининг бўлинмалари функционал юкламаси бўйича кўриб чиқади ва зарур ҳолларда аниқликлар киритади.

28. Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги функция хусусий секторга ўтказилган кундан бошлаб 2 ой муддатдан кечиктирмай тегишли давлат органининг штат бирликларини мақбуллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.

 

6-БОБ. ДАВЛАТ ФУНКЦИЯЛАРИНИ ХУСУСИЙ СЕКТОРГА ЎТКАЗИШ УСУЛЛАРИ ВА МЕХАНИЗМЛАРИ

29. Давлат функциялари хусусий секторга босқичма-босқич, муқобил тарзда (давлат ҳам, тадбиркор ҳам бажаради), қисман ёки тўлиқ ўтказилади.

30. Давлат функциялари аутсорсинг, краудсорсинг, давлат ижтимоий буюртмаси, аккредитация, сертификатлаштириш ҳамда бошқа механизмларни қўллаган ҳолда хусусий секторга ўтказилади.

31. Тегишли давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш усул ва механизмлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар бир давлат функциясининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ушбу функцияларни хусусий секторга ўтказиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатда белгиланади.

32. Давлат функцияларини давлат ижтимоий буюртмаси асосида хусусий секторга ўтказиш қонунчиликда белгиланган талаблар асосида амалга оширилади.

33. Давлат функциялари хусусий секторга аутсорсинг асосида ўтказилганда, аутсорсер Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида танлаб олинади.

34. Давлат функциялари аккредитация орқали хусусий секторга ўтказилганда, давлат функцияларини амалга оширувчи хусусий сектор субъектлари Ўзбекистон Республикасининг «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни талаблари асосида танлаб олинади.

35. Давлат функциялари сертификатлаштириш орқали хусусий секторга ўтказилганда, давлат функцияларини амалга оширувчи хусусий сектор субъектлари Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонуни талаблари асосида танлаб олинади.

 

7-БОБ. ЯГОНА РЕЕСТРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ЮРИТИШ

36. Ягона реестрга манфаатдор давлат органларининг давлат функцияларини ўтказиш имконияти мавжудлиги тўғрисидаги хулосалари асосида ушбу функциялар номлари ва уларнинг паспортлари киритилади.

37. Ягона реестрга киритилган функциялар хусусий секторга ўтказиш мумкинлигининг расмий тасдиғи ҳисобланади.

38. Ягона реестр ваколатли органнинг Хусусий секторни таҳлил қилиш ва ривожлантириш бошқармаси томонидан мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда электрон майдончада юритилади.

39. Ягона реестрда қуйидагилар кўрсатилиши зарур:

функциянинг тартиб рақами;

функциянинг номи;

давлат органининг номи;

функция ягона реестрга киритилган сана;

функция ягона реестрдан чиқарилган сана;

функция ягона реестрга киритилишига асос бўлган хулосани тақдим этган давлат органининг номи;

функция хусусий секторга ўтказилганлиги тўғрисида қайд;

функция хусусий секторга ўтказилган бўлса, уни амалга оширувчи хусусий сектор субъектларининг номлари, манзили ва уларнинг алоқа рақамлари;

40. Ягона реестр заруратга қараб ваколатли орган томонидан янгиланиб борилади.

41. Функциялари хусусий секторга ўтказилган давлат органлари функцияни амалга оширувчи хусусий сектор субъектлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, хусусий субъектлар ўзгарганда ёки янги хусусий сектор субъектлари қўшилганда тегишли маълумотларни 3 иш кунидан кечиктирмай ваколатли органга тақдим қилади.

42. Ягона реестрга давлат функциялари ва уларнинг паспортларини киритиш ва ягона реестрдан функция ва паспортларни чиқариш ваколатли органнинг қарори билан расмийлаштирилади.

43. Ягона реестрга киритилган маълумотлар танишиш учун очиқ ҳисобланади.

 

8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА

44. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

ДАВЛАТ ФУНКЦИЯЛАРИНИ ХУСУСИЙ СЕКТОРГА ЎТКАЗИШ УЧУН ТАНЛАБ ОЛИШ ТАРТИБИ

Босқичлар



Субъектлар



Тадбирлар



Бажариш муддатлари









1-босқич



Ваколатли орган*



Электрон майдончада жамоатчилик муҳокамасини ўтказади, манфаатдор давлат органларига самарасиз давлат функциялари бўйича маълумотлар ва хулоса тақдим қилиш учун сўров юборади.



Ҳар йили 1 февралга қадар



Манфаатдор давлат органлари



Маълумотлар ва таклифларни ваколатли органга тақдим қилади.



Ваколатли органнинг сўровига кўра, 15 кунлик муддатда.



Ваколатли орган*



Давлат функцияларини хатловдан ўтказади.



Ҳар йили 15 февралга қадар









2-босқич



Ваколатли орган*



Аниқланган самарасиз давлат функциялари рўйхатини илова қилган ҳолда Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор давлат органларига сўров юборади.



Ҳар йили 25 февралга қадар



Адлия вазирлиги, манфаатдор давлат органлари



Мазкур Низомнинг 3-бандига алоқадор эмаслиги жиҳатидан таҳлил қилади ва асосланган хулосаларни ваколатли органга тақдим қилади.



Ваколатли органнинг сўровига кўра, 15 кунлик муддатда



Ваколатли орган*



Аниқланган самарасиз давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш имкониятини таҳлил қилади.



Ҳар йили 20 мартга қадар









3-босқич



Ваколатли орган*



Паспортни шакллантириш учун зарур маълумотларни тақдим қилиш юзасидан сўров юборади.



Ҳар йили 25 мартга қадар



Манфаатдор давлат органлари



Давлат функцияларининг паспортларини шакллантириш учун зарур бўлган маълумотларни, шунингдек, хусусий секторга ўтказиш бўйича таклифларни ваколатли органга тақдим қилади.



Ваколатли органнинг сўровига кўра, 20 кунлик муддатда



Ваколатли орган*



Давлат функцияларининг паспортларини шакллантиради.



Ҳар йили 15 апрелга қадар









4-босқич



Ваколатли орган*



Ваколатли орган ўтказиш имконияти мавжуд давлат функцияларини илова қилган ҳолда иқтисодий самарадорлиги бўйича хулоса тақдим қилиш учун сўров юборади.



Ҳар йили 20 апрелга қадар



Молия вазирлиги, Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси



Таҳлиллар ўтказиб иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан асосланган хулосаларни, шунингдек, хусусий секторга ўтказиш усули бўйича таклифларни ваколатли органга тақдим қилади.



Ваколатли органнинг сўровига кўра, 10 кунлик муддатда



Ваколатли орган*



Хусусий секторга ўтказиш имконияти мавжуд бўлган давлат функцияларининг иқтисодий самарадорлигини таҳлил қилади.



Ҳар йили 10 майга қадар









5-босқич



Ваколатли орган*



Давлат функцияларининг иқтисодий самарадорлиги жиҳатидан ижобий хулосаларга асосланиб хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган давлат функцияларининг якуний рўйхатини шакллантиради.



Ҳар йили 20 майга қадар





 

 

Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарори билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ваколатли орган ҳисобланади ҳамда Вазирликнинг марказий аппаратида 8 та штат бирлигидан иборат Хусусий секторни таҳлил қилиш ва ривожлантириш бошқармаси ташкил этилган.

Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

ДАВЛАТ ФУНКЦИЯСИ ПАСПОРТИ

Давлат органи номи



Тузилмавий бўлинма



Алоқа учун шахс



Функциянинг номи, манбаси бўйича (функциянинг номи тўлиқ қонунчилик ҳужжатига мувофиқ бўлиши лозим)


Давлат органининг низомига асосан


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан (Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони, қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарори, фармойишига асосан)





Агар функция Давлат хизматлари реестрига киритилган бўлса, учинчи манбада давлат хизматининг номи ва реестрдаги рақами киритилади


Функциянинг давомийлиги


Вақтинчалик


Доимий




Функция ким томонидан амалга оширилади?



Давлат органининг бўлинмаси номи



Штат бирлиги (мазкур функцияни амалга оширувчи ҳақиқий ходимлар сони)


Штат бирлиги (мазкур функцияни ҳудудий органлар билан биргаликда амалга оширувчи ходимлар сони)



Штат бирлиги (мазкур функцияни бошқа идора ва ташкилотлар билан биргаликда амалга оширувчи ходимлар сони)



Молиялаштириш манбаси (суммаси):


Республика бюджети


Маҳаллий бюджет


Функциядан фойдаланувчилар ҳисобига (хизмат қиймати кўрсатилиши керак)


Бошқа манбалар (қайси манба эканлиги кўрсатилиши керак)






Функция қуйи турувчи орган томонидан амалга оширилса, бир йиллик молиялаштириш суммаси



Шундан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар



Функциядан фойдаланувчи


Давлат органи



Давлат органи (қуйи органлари) номи



Жисмоний шахслар



Тадбиркорлик субъектлари



Тадбиркорлик субъектининг ташкилий-ҳуқуқий шакли



Функция хусусияти


Функцияни амалга ошириш босқичлари (қисқача)



Функцияни амалга оширувчиларни назорат қилиш


Назорат қилиш талаб қилинади



Назорат функциясининг номи



Назорат шакли (текширув, мониторинг ёки бошқа шакли)



Жавобгарлик кўриниши: интизомий, маъмурий ёки жиноий



Агар функция давлат хизмати бўлса, истеъмолчилар учун хизмат нархи



Хизмат шакли (хавф даражасидан келиб чиқиб):


Лицензия



Рухсатнома



Хабарнома



Бошқа



Хизматни кўрсатиш шакли:


Электрон



Қоғозда



Аралаш



Истеъмолчилар учун хизматни кўрсатиш муддати (кун)



Хизматни кўрсатиш сифатини аниқлаш мезони (тўлиқ ва тушунарли ёзилиши керак)



Функцияни хусусий секторга ўтказиш бўйича таклиф:


Аутсорсинг



Краудсорсинг



Давлат ижтимоий буюртмаси



Аккредитация



Сертификатлаштириш



Бошқа усул



Таклиф қилинаётган ўтказиш жараёни:


Синов-тажриба



Босқичма-босқич



Қисман ўтказиш



Тўлиқ ўтказиш









 

 

Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

ДАВЛАТ ФУНКЦИЯЛАРИНИ ХУСУСИЙ СЕКТОРГА ЎТКАЗИШГА БОЗОР ТАЙЁРЛИГИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ
СХЕМАСИ

Босқичлар



Субъектлар



Тадбирлар



Бажариш муддатлари









1-босқич





Электрон майдончада 15 кунлик жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш:





Ваколатли орган*



1. Хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган давлат функциялари якуний рўйхатини электрон майдончага жойлаштиради.



Ҳар йили 1 июнга қадар



Савдо-саноат палатаси, функцияси хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган тегишли давлат органлари



2. Якуний рўйхат жойлаштирилиши кунини кўрсатган ҳолда Савдо-саноат палатаси ва функцияси хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган тегишли давлат органларига хабарнома юборади.



Рўйхат жойлаштиришдан камида уч иш куни олдин




3. Жамоат муҳокамаси ўтказилаётганлиги тўғрисида маълумотларни ўзларининг расмий веб-сайтларида, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштиради.



Хабарнома келиб тушгандан кейин бир кун муддатда









2-босқич



Ваколатли орган*



Жамоатчилик муҳокамаси натижаларини жамлайди ва ўтказилаётган давлат функцияларига ўхшаш бўлган фаолият тажрибасига эга хусусий сектор субъектларининг дастлабки рўйхати шакллантирилади.



Ҳар йили 1 июлга қадар




Хусусий сектор субъектларида зарур ресурслар ва инфратузилма, малакали кадрлар мавжудлигини, шунингдек, давлат функциясини амалга ошириш учун қилинадиган харажатлар ва товар (иш, хизмат) қиймати бўйича таклифларни аниқлаш мақсадида Ваколатли орган 20 кунлик муддатда давлат функцияларига ўхшаш бўлган фаолият тажрибасига эга хусусий сектор субъектларининг дастлабки рўйхатидаги хусусий сектор субъектларида сўровномалар ўтказади.



Ҳар йили 20 июлга қадар









3-босқич



Ваколатли орган*



Сўровномалар натижаларига кўра хусусий сектор ва истеъмолчилар учун давлат функцияларини амалга ошириш қийматини белгилайди.

Бунда давлат органи томонидан давлат функциясини амалга ошириш қиймати ҳамда хусусий сектор субъектлари томонидан таклиф қилинаётган энг паст қиймат солиштирилганда:

1. Таклиф қилинаётган товар (иш, хизмат) қийматининг энг паст нархи мазкур функцияни амалга ошириш учун давлат органи қилаётган харажат миқдорига тенг ёки харажат миқдоридан кам бўлса, ушбу функцияни хусусий секторга ўтказиш тавсия этилади;

2. Таклиф қилинаётган товар (иш, хизмат) қийматининг энг паст нархи мазкур функцияни амалга ошириш учун давлат органи қилаётган харажат миқдоридан ортиқ бўлса, ушбу функцияни хусусий секторга ўтказиш тавсия этилмайди.


Ҳар йили 25 июлга қадар









4-босқич



Ваколатли орган*



Хусусий сектор ва истеъмолчилар учун давлат функцияларини амалга ошириш қиймати белгиланган ҳолда ҳар бир давлат функциялари бўйича бозор тайёрлиги хулосаси тайёрланади ва Вазирлар Маҳкамасига киритилади.



Ҳар йили 1 августга қадар









5-босқич



Вазирлар Маҳкамаси



Ваколатли органнинг бозор тайёрлиги хулосасини кўриб чиқади.



Ҳар йили 15 августга қадар



Ваколатли орган*



Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъқулланган давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.



Ҳар йили 1 октябрга қадар


 

 

Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарори билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ваколатли орган ҳисобланади ҳамда Вазирликнинг марказий аппаратида 8 та штат бирлигидан иборат Хусусий секторни таҳлил қилиш ва ривожлантириш бошқармаси ташкил этилган.

Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

Намуна

ХУСУСИЙ СЕКТОР СУБЪЕКТЛАРИГА ТАҚДИМ ҚИЛИНАДИГАН СЎРОВНОМА

Ташкилот номи


Ташкилот номи тўлиқ

(ташкилий-ҳуқуқий шакли)

1. Умумий маълумот


Жойлашган жойи



Ташкил этилган вақти



Ходимлар сони



Молиявий ҳолати (Умумий капитали тўғрисида маълумот)



2. Давлат функциясини бажариш истагини билдирувчининг фаолият соҳаси


Фаолият соҳаси



Изоҳ



3. Давлат функциясини бажариш учун етарли ресурсларга эга эканлиги тўғрисида маълумотлар


Функцияни бажариш учун малакали кадрлар мавжудлиги



Зарур инфратузилма билан таъминланганлиги



4. Давлат функциясини бажариш учун хизмат ҳақи тўғрисида маълумотлар


Функцияни тўлиқ ёки қисман бажариш бўйича қайдлар



Функцияни бажариш учун зарур ходимлар сони



Реал харажат (ҳисоб-китоб илова қилинган ҳолда)



Товар (иш, хизмат) қиймати (нархнинг асослантирилиши илова қилинган ҳолда)



5. Давлат функциясини такомиллаштириш бўйича таклифлар


Таклиф (Такомиллаштириш бўйича таклифлар тўлиқ, тушунарли ёзилиши керак)



Ижрочи (лавозими, Ф.И.О.)



Ижрочи телефони



Сана



 

 

Изоҳ. Мазкур сўровноманинг мақсади давлат функцияларини амалга ошириш истагини билдирган хусусий сектор субъектларини бирламчи ўрганиш ҳисобланади.

Ушбу сўровнома товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат хариди тўғрисидаги, шунингдек, давлат назорати ва тафтиши тўғрисидаги сўровнома эмас.

Сўровнома якунларига кўра давлат органлари сўровномада иштирок этган хусусий сектор субъектлари билан шартнома имзолаш мажбуриятини олмайди.

 

 

Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

ХУСУСИЙ СЕКТОРГА ЎТКАЗИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ДАВЛАТ ФУНКЦИЯЛАРИНИНГ
ЯГОНА РЕЕСТРИ

Т/р


Номи


Вазирлик ва идора номи


Ягона реестрга киритилган сана


Ягона реестрдан чиқарилган сана


Ягона реестрга киритилишига хулоса берган давлат органи номи


Хусусий секторга ўтказилганлиги тўғрисида қайд


Хусусий секторга ўтказилганда уни амалга оширувчи хусусий сектор субъектларининг номлари, уларнинг манзили ва алоқа қилиш рақамлари


1


2


3


4


5


6


7


8


















 

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 24.09.2021 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 292 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика