Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 40 / Жавоб берамиз

Жамият солиқ агенти бўлмайди

 

МЧЖда 3 та муассис бор: улардан бири – юридик шахс – ЎзР резиденти, иккинчиси – жисмоний шахс – ЎзР резиденти, учинчиси – юридик шахс – ЎзР норезиденти. Учинчи муассис жамият иштирокчилари таркибидан чиқмоқчи бўляпти. У ўз улушини бошқа юридик шахс – ЎзР норезидентига сотмоқчи, ҳадя қилмоқчи ёки унинг фойдасига кечмоқчи бўляпти.

Норезидент муассис ўз улушини бошқа юридик шахс – ЎзР норезидентига қандай усулда берганида (сотганида, ҳадя қилганида, унинг фойдасига кечганида ва ҳ. к.) МЧЖда солиқ оқибатлари юзага келмайди?

 

– ЎзР резиденти ҳисобланмайдиган муассис – юридик шахс МЧЖдаги ўз улушини бошқа юридик шахс – норезидентга сотганида, ҳадя қилганида ёки унинг фойдасига кечганида, МЧЖ учун солиқ оқибатлари юзага келмайди. МЧЖ мазкур битимда иштирок этмайди, у ҳеч бир томонга даромад тўламайди, солиқ агенти ҳисобланмайди. МЧЖда фақат муассис алмашади.

МЧЖда бир юридик шахс-норезидент томонидан бошқа юридик шахс-норезидентга улуш реализация қилинганда норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқ бўйича солиқ оқибатлари СКнинг 356-моддаси билан тартибга солинади. Мазкур ҳолатда харидор солиқ агенти ҳисобланади.

МЧЖдаги улушни реализация қилиш ҚҚС солинадиган объект ҳисобланади. Бироқ мазкур айланма ҚҚСдан озод этилган (СК 238-м. 1-қ. 1-б., 244-м. 1-қ. 3-б.).

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 267 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика