Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 39 / Божхона

Халқаро жўнатмалар – божхона назоратида

 

Муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган почта хизматига ҳар қандай ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, эпидемиологик вазиятда ҳам талаб ва таклиф тўхтаб қолмаган. Бу эса божхона соҳаси ходимларидан ўз устида ишлаш, тизимга янги иннoвацион технологияларни жорий қилиш, почта хавфсизлигини таъминлаш каби муҳим йўналишларни доимий такомиллаштириб боришни талаб этади. 

 

«Бошпочтамт» ташқи иқтисодий фаолият божхона постида турли мамлакатлардан юртимизда яшовчи фуқаролар номига келган ҳамда фуқароларимиз томонидан хорижий давлатларга жўнатилаётган халқаро почта ва халқаро курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати амалга оширилади.

Тошкент шаҳрининг Сирғали туманида жойлашган мазкур божхона постида бугунги кунда ўнлаб божхона ходимлари хизмат қилади. Бу ерда «Халқаро почтамт» божхона пункти мавжуд бўлиб, божхона назорати жараёнлари автоматлаштирилган шаклда амалга оширилади, кўрик жараёнларида замонавий рентген қурилмаларидан фойдаланилади.

Божхона постида бир кунда ўртача 15–18 тонна, яъни 7 мингдан 7,5 минггача халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари божхона назоратидан ўтказилиши ҳисобга олинса, жорий йилнинг ўтган саккиз ойи мобайнида бу кўрсаткич 3,7 минг тоннага етди. Бунинг натижасида давлат бюджетига 244,2 млрд сўмлик божхона тўловлари ўтказилди. Бу даврда хавфни бошқариш тизими доирасида расмийлаштирилган 6 946 та божхона юк декларацияларининг 21,4 фоизи қизил, 49,8 фоизи сариқ ҳамда 28,8 фоизи яшил йўлакларда соддалаштирилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. 1 275 та божхона кўриги жараёнлари амалга оширилди.

Божхона постида ҳуқуқбузарликларга қарши кураш борасида ҳам тизимли тадбирлар олиб борилмоқда. Хусусан, пост ходимлари томонидан бошқарманинг тезкор таркибий тузилмалари билан ҳамкорликда 101 ҳолатда 517,9 млн сўмлик товар-моддий бойликлар, шунингдек 6 кг дан ортиқ гиёҳвандлик воситалари, 3 кг га яқин психотроп моддалар, жумладан 249 дона шундай турдаги таблеткаларнинг ноқонуний кириб келишининг олди олинди.

 

Толибжон САИДОВ,

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи

Прочитано: 241 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика