Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 37 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

«Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 январдаги 8-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 майдаги ПҚ-5113-сон қарори)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 майдаги ПҚ-5113-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 январдаги 8-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А.Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ.Давлетов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

А.АРИПОВ.

Тошкент ш.,

2021 йил 9 сентябрь

561-сон.

ЎзР ВМнинг 2021 йил 9 сентябрдаги 561-сон қарорига

ИЛОВА

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «РЕСПУБЛИКА ҲУДУДЛАРИДА ТАДБИРКОРЛИКНИНГ РИВОЖЛАНГАНЛИК ДАРАЖАСИГА БАҲО БЕРИШ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2020 ЙИЛ 8 ЯНВАРДАГИ 8-СОН ҚАРОРИГА КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

1. 4-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Низомга асосан баҳолаш якунлари бўйича тегишли ҳудуддаги 2-иловада назарда тутилган ташкилотларнинг раҳбар ва бошқарув ходимларини, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда уларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларини намунали кўрсаткичга эга бўлганда – рағбатлантириш ҳамда қониқарсиз кўрсаткичга эга бўлганда – интизомий жавобгарликка тортиш юзасидан ҳар ярим йиллик якунлари бўйича 15 августга қадар, йил якунлари бўйича 15 мартга қадар Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсин.».

2. 5-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«а) тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда уларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларини рағбатлантириш – маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари маблағлари ҳисобидан;».

3. Қарорга 1-иловада:

a) 7-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

«ҳудудларда хизматлар соҳасининг ривожланганлик даражаси;»;

б) 8-бандга қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши қўшилсин:

«ҳудудларда хизматлар соҳасининг ривожланганлик даражаси;»;

ўн тўртинчи хатбоши ўн бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

в) 17, 18 ва 19-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Баҳолаш натижалари бўйича тегишли ҳудудда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси «намунали» деб топилганда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия – иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда уларнинг молия – иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларини ҳамда 2-иловада назарда тутилган ташкилотлар раҳбарлари ва бошқарув ходимларини рағбатлантириш, шунингдек, «қониқарсиз» деб топилганда интизомий чора кўриш ҳар ярим йилликда 25 августга қадар ҳамда йил учун келгуси йилнинг 25 мартига қадар баҳолашга масъул органлар таклифларига асосан амалга оширилади.

18. Рағбатлантириш тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси «намунали» деб топилган ҳудуддаги:

ташкилотлар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия – иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда уларнинг молия – иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларига лавозим маошининг 25 фоизи миқдорида;

ташкилотларнинг бошқарув ходимларига лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида пул мукофоти бериш орқали амалга оширилади.

19. Интизомий чора кўриш тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси «қониқарсиз» деб топилган ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия – иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда уларнинг молия – иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларига лавозим маошларининг 25 фоизи миқдорида жарима қўллаш орқали амалга оширилади.»;

20-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда уларнинг молия – иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларига – тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан;».

3. Низомга 2-илова (Ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш бўйича методика):

а) 2-бобда (Расмий статистик маълумотлар асосида индикаторларни ҳисоблаш тартиби) қуйидаги мазмундаги 18-параграф қўшилсин:

 

«18-§. Хизматлар соҳасининг ривожланганлик даражасини ҳисоблаш

30-1. Тегишли ҳудудда ярим йил давомида хизматлар соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан расман иш билан таъминланган аҳолининг ушбу ҳудудда жами тадбиркорлик субъектлари расман иш билан таъминлаган аҳоли сонига нисбатан улушини аниқлаш қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

И21.1 = (Бтх / Бт) х 100

бунда:

И21.1 – индикатор миқдори (фоизда);

Бтх – тегишли ҳудудда хизматлар соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан расман иш билан таъминланган аҳоли сони;

Бт – тегишли ҳудудда жами тадбиркорлик субъектлари томонидан расман иш билан таъминланган аҳоли сони.

30-2. Тегишли ҳудудда ярим йил давомида хизматлар соҳасидаги тадбиркорлик субъектларининг Давлат бюджетига (Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар) келиб тушган тушумларнинг Давлат бюджетига келиб тушган тушумларидаги улушини аниқлаш қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

И21.2 = (Ттх / Тт ) х 100

бунда:

И21.2 – индикатор миқдори (фоизда);

Ттх – тегишли ҳудудда фаолият юритаётган хизматлар соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан Давлат бюджетига тўланган умумий тўловлар (солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар) миқдори (сўмда);

Тт – тегишли ҳудудда фаолият юритаётган жами тадбиркорлик субъектлари томонидан Давлат бюджетига тўланган умумий тўловлар (солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар) миқдори (сўмда).»;

35 ва 36-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«35. Индикатор кўрсаткичларини баҳолашда И1, И3, И7.1, И7.2, И8, И10.1, И10.2, И11.1, И11.2, И11.3, И11.4, И12, И15.1, И18, И5.2, И19, И20, И21.1, И21.2 индикаторлари туман (шаҳар) даражасида, И2.1, И2.2, И4, И5.1, И6, И9.1, И9.2, И10.3, И13, И14, И15.2, И16, И17 индикаторлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар даражасида ҳисобланади. Мазкур Методика бўйича аниқланган индикаторлар ижобий ва салбий кўрсаткичларга эга бўлади.

36. Ижобий индикаторлар эга бўлган И1, И2.1, И2.2, И5.1, И6, И7.1, И7.2, И11.1, И11.2, И11.4, И12, И15.1, И15.2, И16, И17, И18, И5.2, И20, И21.1, ва И21.2 индикаторларига қуйидаги формула асосида балл берилади:

Бии = [((Иҳ – Имин) / (Имак – Имин)) х (10 – 1)] + 1

бунда:

Бии – ижобий индикаторларга бериладиган балл;

Иҳ – баҳоланаётган тегишли ҳудуднинг индикатор миқдори;

Имин – баҳоланаётган индикаторнинг барча ҳудудлардаги энг паст кўрсаткичга эга бўлган ҳудуд индикатори миқдори;

Имакс – баҳоланаётган индикаторнинг барча ҳудудлардаги энг юқори кўрсаткичга эга бўлган ҳудуд индикатори миқдори.»;

б) Методикага 1-иловага қуйидаги мазмундаги 18-позиция қўшилсин:

«


18.


Хизматлар соҳасининг ривожланганлиги


фоиз


Тегишли ҳудудда хизматлар соҳасида банд бўлганларнинг жами тадбиркорлик соҳаларидаги бандларга нисбати


1 баллдан

10 баллгача

Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


».


фоиз


Ярим йил давомида тегишли ҳудудда хизматлар соҳаси бўйича тўланган бюджетга тўловларнинг ярим йил давомида тегишли ҳудудда ҳудуддаги жами тадбиркорлик соҳалари бўйича бюджетга тўланган тўловларга нисбати


1 баллдан

10 баллгача

Давлат солиқ қўмитаси


 

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 9.09.2021 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 390 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика