Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 36 / Бухгалтерга тавсиялар

Тара қандай ҳисобга олинади

 

Таралар ишлатилиш мақсадига кўра қуйидагилар учун ажратилади:

● товарларни омборларда сақлаш;

● уларни омборларда ёки савдо жойларида ўраш;

● товарлаларни транспортда ташиш – харидорга етказиб бериш жараёнида уларни ташиш ва сақлаш (4-сон БҲМС 79-б.).

Етказиш шароити ва қанча марта фойдаланишига қараб, таралар қуйидагиларга ажратилади:

● кўп маротаба ишлатиладиган;

● бир марта ишлатиладиган (4-сон БҲМС 80-б.).

Таралар таркибида, шунингдек, тараларни тайёрлаш ва таъмирлаш учун махсус мўлжалланган (яшикларни йиғиш учун деталлар, бочка тахтаси, темир гардиш, ҳар хил турдаги қоғозлар, фольгалар, полимер плёнкалар ва ҳ.к.) материаллар ва деталлар ҳисобланувчи тарабоп материаллар ҳам ҳисобга олинади (4-сон БҲМС 84-б.).

Савдо билан шуғулланадиган корхоналар тараларни ­2950-«Товарлар билан банд ва бўш идишлар» ҳисобварағида, уни тайёрлаш ва таъмирлаш учун материаллар ва деталларни эса – 1060-«Идиш ва идишбоп материаллар» ҳисобварағида ҳисобга олади.

Тарани ўзида тайёрлаш ёки уни мол етказиб берувчидан харид қилиш мумкин.

 

Ўзида тайёрланган тараларни қандай ҳисобга олиш керак

 

Тайёрланган (ишлаб чиқарилган) тараларни ҳисобга олишда унинг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи бўйича ҳисобга қабул қилинг (4-сон БҲМС 4-боб). Уни ишлаб чиқаришдан чиқишини қабул қилиш-топшириш юкхати, тайёр маҳсулотни қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки кирим ордери билан расмийлаштиринг.

Бухгалтерия ҳисобида тараларнинг тайёрланишини (ишлаб чиқарилишини) қуйидагича акс эттиринг: 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

 Тараларни тайёрлаш (ишлаб чиқариш)
 бўйича харажатлар акс эттирилди

 

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

 

1060-«Идиш ва идишбоп материаллар»;

1090-«Бошқа материаллар»;

6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»;

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

 Тайёрланган (ишлаб чиқарилган) таралар
 ҳақиқий таннархи бўйича кирим қилинди

 

2950-«Товарлар билан банд ва бўш идишлар»

 

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

 

 

Мол етказиб берувчилардан харид қилинган таралар қандай ҳисобга олинади

 

Харид қилинган тараларни уларнинг таннархи бўйича бўйича ҳисобга олинг. У қуйидагилардан шаклланади:

● қопланадиган (ҳисобга олишга қабул қилинадиган) солиқларни чегирган ҳолда, мол етказиб берувчига шартномага мувофиқ тўланган суммалардан;

● харид қилиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлардан (4-сон БҲМС 14-б.).

Бухгалтерия ҳисобида мол етказиб берувчилардан тараларнинг келиб тушишини қуйидагича акс эттиринг:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни


Дебет


Кредит


Мол етказиб берувчилардан келиб тушган таралар кирим қилинди


2950-«Товарлар билан банд ва бўш идишлар»


6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»


Таралар харид қилинганда тўланган ҚҚС (ҚҚС тўловчилари томонидан) ҳисобга олинди


4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»


6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»


6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»


4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»


 

 

Омборга келиб тушган тараларга омбор ҳисоби варақасини юритинг (296-сон шакл). Тараларнинг номенклатураси кўплигида уларнинг ҳаракатини омбор ҳисоб-китобида (Услубий тавсияларга 10-илова, Молия вазирлигининг 12.12.2007 йилдаги СБ/03-04-04/866-сон хатига илова) акс эттириш қулайроқдир.

 

Тараларни ҳисоб баҳолари бўйича қандай ҳисобга олиш керак

Савдо корхоналари тараларнинг ҳаракатини ўртача ҳисоб баҳоларида ҳисобга олишлари мумкин. Улар тараларнинг гуруҳлари (турлари) бўйича ўрнатилади. Харид қилиш баҳоси ва ўртача ҳисоб баҳолари ўртасидаги фарқ 9390-«Бошқа операцион даромадлар» ёки 9430-«Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварақларида олиб борилади (Йўриқнома 149-б., 21-сон БҲМСга 2-илова).

Бухгалтерия ҳисобида ҳисоб баҳолари бўйича ҳисобга олинган тараларни қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Дебет


Кредит


Харид қилинган (тайёрланган) таралар ҳисоб баҳолари бўйича кирим қилинди


2950-«Товарлар билан банд ва бўш идишлар»


1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш»


Тайёрланган (ишлаб чиқарилган) тараларнинг ҳақиқий таннархи акс эттирилди


1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш»


2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»


Тараларнинг харид қилиш қиймати акс эттирилди


1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш»


6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»;

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

Тараларни харид қилишда тўланган ҚҚС (ҚҚС тўловчилари томонидан) ҳисобга олинди


4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»


6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»


4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»


Харид қилиш баҳосининг (ишлаб чиқариш таннархининг) ҳисоб баҳоларидан ошиб кетиши – фарқ акс эттирилди


1610-«Материаллар қийматидаги фарқлар»


1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш»


9430-«Бошқа операцион харажатлар»


1610-«Материаллар қийматидаги фарқлар»


Ҳисоб баҳоларининг харид қилиш баҳосидан (ишлаб чиқариш таннархидан) ошиб кетиши – фарқ акс эттирилди


1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш»


1610-«Материаллар қийматидаги фарқлар»


1610-«Материаллар қийматидаги фарқлар»


9390-«Бошқа операцион харажатлар»


 

Кўп маротаба ишлатиладиган тараларнинг ҳисоби

Кўп маротаба ишлатиладиган таралар етказиб берувчидан харидорга бир маротабадан ортиқ айланади (кўп маротаба ишлатиладиган тара). Товарлардан бўшатилгандан сўнг уни етказиб берувчига қайтаринг. Қайтариш тартибини товарларни етказиб бериш шартномасида белгилаб қўйинг.

Товарлар билан бирга етказиб бериладиган кўп маротаба ишлатиладиган таралар учун, харидордан гаров суммаси ундирилиши мумкин. Етказиб берувчига сиз тараларни ишга яроқли (бузилмаган) ҳолатда қайтариб берганингизда, у сизга ушбу суммани қайтаради. Гаровни тўлаш ва қайтариш тартибини товар етказиб бериш шартномасида белгилаб қўйинг.

Aгар сиз шартнома шартларига зид равишда, тараларни етказиб берувчига қайтармасангиз, гаров суммаси унда қолади. Етказиб берувчи тараларни топширилиши бўйича операцияни унинг реализация қилиниши тарзида расмийлаштиради (4-сон БҲМС 83-б.).

 

Мол етказиб берувчилардан қабул қилинган тараларнинг ҳисоби

Товарлар билан келиб тушган қайтариладиган тараларни балансдан ташқари 002-«Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар» ҳисобварағида акс эттиринг.

Aгар тараларга шартнома бўйича гаров қиймати белгиланган бўлса, тараларни тўланган гаров қиймати бўйича ҳисобга олинг.

Уни ишга яроқли ҳолатда ва шартномада белгиланган муддатда қайтарсангиз, гаров суммаси сизга қайтарилади. Етказиб берувчига тараларнинг қайтарилишини юкхати ёки қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштиринг.

Aгар гаров тўғрисидаги шарт ўрнатилмаган бўлса, тараларни кузатиб борувчи ҳужжатларда (шартномада, ҳисобварақ-фактурада, қабул қилиш-топшириш далолатномасида, юкхатида) кўрсатилган қиймат бўйича кирим қилинг.

Товарлар тараларда жойлаштирилган ҳолда қабул қилиниб, сўнг етказиб берувчига таралар қайтарилишига реализация сифатида қаралмайди. Aгар қайтариладиган таралар бошқа етказиб берувчига ёки тара тайёрловчи ташкилотга сотилса, ушбу операция даромад келтирувчи битим сифатида тан олинади (4-сон БҲМС 82-б.).

Муддатида қайтарилмаган таралар, мол етказиб берувчидан харид қилинган деб ҳисобланади.

Бухгалтерия ҳисобида мол етказиб берувчидан товарлар билан бирга олинган, гаровга қўйилган таралар билан боғлиқ операцияларни қуйидагича акс эттиринг:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни


Дебет


Кредит


Мол етказиб берувчига таралар учун гаров суммаси ўтказилди


4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»


5110-«Ҳисоб-китоб счёти»


Қабул қилинган қайтариладиган таралар қиймати балансдан ташқарида ҳисобга олинди


002-«Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар»


 


Гаровга қўйилган таралар муддатида қайтарилган ҳолатда


Мол етказиб берувчига қайтарилган тараларнинг қиймати ҳисобдан чиқарилди


 


002-«Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар»


Қайтариладиган таралар учун мол етказиб берувчидан гаров суммаси келиб тушди


5110-«Ҳисоб-китоб счёти»


4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»


Гаровга қўйилган таралар муддатида қайтарилмаган ҳолатда


Балансга кирим қилинган тараларнинг қиймати ҳисобдан чиқарилди


 


002-«Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар»


Гаровга қўйилган қайтариладиган таралар кирим қилинди


2950-«Товарлар билан банд ва бўш идишлар»


6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»


ҚҚС (ҚҚС тўловчилари томонидан) ҳисобга олинди


4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»


6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»


6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»


4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»


Гаров суммаси ҳисобга олинди


6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»


4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»


 

 

 

Харидорларга топширилган тараларнинг ҳисоби

Товарлар харидорга кўп маротаба ишлатиладиган тараларда етказиб берилганда, ундан гаров суммаси ундирилиши мумкин. Харидордан таралар ишга яроқли ҳолатда ва шартномада белгиланган муддатда олингандан сўнг, унга гаров суммасини қайтаринг. Таралар қайтарилганда, уларни баланс қиймати бўйича кирим қилинг (4-сон БҲМС 82-б.).

Қайтариладиган тараларни, ундаги реализация қилинган товарлар билан бирга харидорга топширилишига реализация сифатида қаралмайди. Aгар харидор сизга тараларни ишга яроқли ҳолатда ва шартномада белгиланган муддатда қайтармаса, унинг топширилишини реализация сифатида расмийлаштирасиз (4-сон БҲМС 83-б.).

Реализация санасини, шартнома бўйича ушбу тараларни қайтаришга ўрнатилган сана асосида аниқланг. Бухгалтерия ҳисобида харидорга товарлар билан бирга топширилган, гаровга қўйилган таралар билан боғлиқ операцияларни қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Дебет


Кредит


Харидордан таралар учун гаров суммаси олинди


5110-«Ҳисоб-китоб счёти»


6990-«Бошқа мажбуриятлар»


Қайтариладиган таралар харидорга топширилди


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


2950-«Товарлар билан банд ва бўш идишлар»


Гаровга қўйилган таралар муддатида қайтарилган ҳолатда


Харидорларга таралар қайтарилди


2950-«Товарлар билан банд ва бўш идишлар»


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


Харидорга гаров суммаси қайтарилди


6990-«Бошқа мажбуриятлар»


5110-«Ҳисоб-китоб счёти»


Гаровга қўйилган таралар муддатида қайтарилмаган ҳолатда


Харидорларга муддатида қайтарилмаган, қайтариладиган таралар реализация қилинди


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»


9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


Реализация қилинган таралар қийматидан ҚҚС (ҚҚС тўловчилари томонидан) ҳисобланди


9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»


6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»


Гаров суммаси ҳисобга олинди


6990-«Бошқа мажбуриятлар»


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


 

Қайтариладиган тараларни харидорга қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки юкхати бўйича топширинг. Уни товарлар реализация қилинганда расмийлаштириладиган ҳисобварақ-фактурада ҳам акс эттириш мумкин. Бунда, тараларни алоҳида сатрда, унинг қийматига унда қадоқланган товарларнинг сотиш баҳосини қўшмаган ҳолда кўрсатинг (4-сон БҲМС 82-б.).

 

 

Етказиб берувчи – ҚҚС тўловчиси

 

Т/р


Товарлар (хизматлар) номи


Товарларнинг (хизматларнинг) Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди


Товарлар (хизматлар) штрих коди


Ўлчов бирликлари


Миқдори


Нархи


Етказиб бериш қиймати


ҚҚС


Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган қиймати


ставка


сумма


1


2


3


4


5


6


7


8


9


10


1


Пластик изоляцияли қувват кабели (рулонларда)


ХХХХХ


 


м


500


7 800


3 900 000


15%


585 000


4 485 000


2


Рулонлар


ХХХХХ



дона


5


150 000


750 000


15%


112 500


862 500


 


Жами


 


3 900 000



585 000


4 485 000


 

 

Тўлов учун жами: беш миллион уч юз қирқ етти минг беш юз сўм 00 тийин. 

 

 

Етказиб берувчи – ҚҚС тўловчиси эмас

 

Т/р


Товарлар (хизматлар) номи


Товарларнинг (хизматларнинг) Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди


Товарлар (хизматлар) штрих коди


Ўлчов бирликлари


Миқдори


Нархи


Етказиб бериш қиймати


ҚҚС


Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган қиймати


ставка


сумма


1


2


3


4


5


6


7


8


9


10


1


Пластик изоляцияли қувват кабели (рулонларда)


ХХХХХ


 


м


500


7 800


3 900 000



ҚҚС сиз


3 900 000


2


Рулонлар


ХХХХХ



дона


5


150 000


750 000



ҚҚС сиз


750 000



Жами



3 900 000




3 900 000


 

 

Тўлов учун жами: тўрт миллион олти юз эллик минг сўм 00 тийин.

 

 

Мисол. Харидор тараларни қайтармаган ҳолатда, ҚҚС тўловчи – корхона томонидан ҳисоб-фактурани тўлдириш (шартнома шартларига қараб)  

ҚҚС тўловчи – корхона харидорга рулонларда жойлашган кучланиш кабелини реализация қилади. Шартномага кўра, рулонлар қайтарилиши керак эди, лекин харидор уларни қайтармади. 5 та рулонларнинг таннархи – 750 минг сўм.

ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база ҚҚСни ўз ичига олган ҳолдаги гаров қиймати сифатида аниқланади.

Шартноманинг таралар бўйича гаров ҳақидаги шартларига кўра, ҳисобварақ-фактура қуйидагича тўлдирилади.

 

Aгар шартномада рулонларнинг гаров қиймати ўрнатилган бўлса

Бизнинг мисолда рулонларнинг гаров қиймати 1 200 минг сўмни ташкил этади.

Т/р


Товарлар (хизматлар) номи


Товарларнинг (хизматларнинг) Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди


Товарлар (хизматлар) штрих коди


Ўлчов бирликлари


Миқдори


Нархи


Етказиб бериш қиймати


ҚҚС


Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган қиймати



ставка


сумма


1


2


3


4


5


6


7


8


9


10


 


Рулонли кабель


ХХХХХ


 


дона


5


208 695,65


1 043 478,25


15%


156 521,75


1 200 000


 


Жами


 


1 043 478,25


 


156 521,75


1 200 000


 

 

Тўлов учун жами: бир миллион икки юз минг сўм 00 тийин.

Aгар шартномада рулонларнинг гаров қиймати ўрнатилмаган бўлса

Т/р


Товарлар (хизматлар) номи


Товарларнинг (хизматларнинг) Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди


Товарлар (хизматлар) штрих коди


Ўлчов бирликлари


Миқдори


Нархи


Етказиб бериш қиймати


ҚҚС


Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган қиймати


ставка


сумма


1


2


3


4


5


6


7


8


9


10


 


Рулонли кабель


ХХХХХ


 


дона


5


150 000


750 000


15%


112 500


862 500


 


Жами


 


750 000


 


112 500


862 500


 

 

Тўлов учун жами: саккиз юз олтмиш икки минг беш юз сўм 00 тийин. 

 

Мисол. ҚҚС тўловчи бўлмаган корхона томонидан харидор тараларни қайтармаган ҳолатда ҳисобварак-фактурани тўлдириш (шартнома шартларига қараб)

ҚҚС тўловчи бўлмаган корхона харидорга рулонларда жойлашган кучланиш кабелини реализация қилади. Шартномага кўра, рулонлар қайтарилиши керак эди, лекин харидор уларни қайтармади. 5 та рулонларнинг таннархи – 750 минг сўм.

Шартноманинг таралар бўйича гаров ҳақидаги шартларига кўра, ҳисобварақ-фактура қуйидагича тўлдирилади.

 

Aгар шартномада рулонларнинг гаров қиймати ўрнатилган бўлса

Бизнинг мисолда рулонларнинг гаров қиймати 1 200 минг сўмни ташкил этади.

Т/р


Товарлар (хизматлар) номи


Товарларнинг (хизматларнинг) Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди


Товарлар (хизматлар) штрих коди


Ўлчов бирликлари


Миқдори


Нархи


Етказиб бериш қиймати


ҚҚС


Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган қиймати


ставка


сумма


1


2


3


4


5


6


7


8


9


10


 


Кабель уяси


ХХХХХ


 


дона


5


240 000


1 200 000



ҚҚС сиз


1 200 000


 


Жами


 


1 200 000


 


 


1 200 000


 

 

Тўлов учун жами: бир миллион икки юз минг сўм 00 тийин.

 

Aгар шартномада рулонларнинг гаров қиймати белгиланмаган бўлса

Т/р


Товарлар (хизматлар) номи


Товарларнинг (хизматларнинг) Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди


Товарлар (хизматлар) штрих коди


Ўлчов бирликлари


Миқдори


Нархи


Етказиб бериш қиймати


ҚҚС


Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган қиймати


ставка


сумма


1


2


3


4


5


6


7


8


9


10


 


Кабель уяси


ХХХХХ


 


дона


5


150 000


750 000



ҚҚС сиз


750 000


 


Жами


 


750 000


 


 


750 000


Тўлов учун жами: етти юз эллик минг сўм 00 тийин.

 

Кўп маротаба ишлатиладиган тараларни таъмирлаш ва ҳисобдан чиқариш

Кўп маротаба ишлатиладиган тараларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича харажатларни (айрим деталлар, қисмларни тозалаш, алмаштириш ва ҳ.к.) давр харажатларига киритинг. Тараларни ишчи ҳолатга келтириш учун амалга оширилган харажатлар, агар улар шартномада назарда тутилган бўлса, харидорлар томонидан қопланиши мумкин (4-сон БҲМС 85-б. ).

Бухгалтерия ҳисобида кўп маротаба ишлатиладиган тараларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича харажатларни қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Дебет


Кредит


Тараларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича қуйидагича амалга оширилган харажатлар ҳисобдан чиқарилди:


● корхонанинг ўз кучи билан


9400-«Давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар»


1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»;

6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»;

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

● бошқа ташкилотлар томонидан


6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»;

 6990-«Бошқа мажбуриятлар»

Табиий эскириши, синиши (шикастланиши) ёки бузилиши натижасида яроқсиз ҳолга келган кўп маротаба ишлатиладиган тараларни тегишли далолатнома асосида ҳисобдан чиқаринг. Ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ бўлган харажатлар ва ундан олинган материаллар суммасига маълумотнома расмийлаштиринг (4-сон БҲМС 86-б.).

Бухгалтерия ҳисобида кўп маротаба ишлатиладиган тараларнинг ҳисобдан чиқарилишини қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Дебет


Кредит


Тараларнинг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди


9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»


2950-«Товарлар билан банд ва бўш идишлар»


Тараларни ҳисобдан чиқаришдан материаллар келиб тушди


1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»


9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»


Тараларни ҳисобдан чиқариш натижасида олинган фойда акс эттирилди


9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»


9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»


Тараларни ҳисобдан чиқариш натижасида ҳосил бўлган зарар акс эттирилди


9390-«Бошқа операцион харажатлар»


9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»


Тараларни ҳисобдан чиқариш натижасида олинган, сотиш ёки корхона фаолиятида ишлатилиши мумкин бўлган материалларни, бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санасидаги жорий (бозор) қиймати бўйича кирим қилинг (4-сон БҲМС 52-б.).

 

Бир марта ишлатиладиган таралар

Бир марта ишлатиладиган таралар (қоғоз, полиэтилен, тўқимачилик ва бошқалар) уларга қадоқланган товарларнинг сотиш харажатларига (9410-ҳисобварақ) ҳисобдан чиқарилади ва қайтариб берилмайди (4-сон БҲМС 81-б.). Ҳисобдан чиқаришни далолатнома ёки мустақил ишлаб чиқилган ва ҳисоб сиёсати билан тасдиқланган бошқа бирламчи ҳужжат орқали расмийлаштиринг. Бирламчи ҳужжатни жадвал шаклида расмийлаштиришингиз мумкин.

 

Таралар ҳаракати қандай ҳужжатларда акс эттирилади

Ҳисобот давридаги тараларнинг ҳаракатини ва уларнинг мавжудлигини акс эттирувчи маълумотларни умумлаштириш учун Таралар ҳаракати тўғрисида ҳисобот расмийлаштиринг. У тараларнинг кирими ва чиқими бўйича бирламчи ҳужжатлар асосида тузилади ва корхона раҳбари томонидан тасдиқланади.

Тараларнинг ҳаракатини ва уларнинг мавжудлигини, уларнинг турлари (пластик, шиша, ёғоч, металл ва бошқалар) бўйича акс эттириш учун Таралар ҳисоби қайдномасини тузинг. Бунда, тараларни уларнинг турлари бўйича миқдорий ва умумий кўрсаткичлари камайганлиги ҳолатини «минус» белгиси орқали, «Хўжалик операциясининг мазмуни» устунидаги тегишли сатрда кўрсатинг. 

 

Иброҳим АҲМАДХОНОВ,

Молия вазирлиги департаменти директорининг ўринбосари,

Асал Ҳошимова,

Молия вазирлиги департаменти директорининг ўринбосари.

Прочитано: 874 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика