Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 31 / Биз яшайдиган уй

Нима учун Энергетика вазирлигига чора қўлланилмаяпти?

 

Кейинги йилларда энергия ресурсларига бўлган талаб ошиб бормоқда. Шу муносабат билан Энергетика вазирлиги барқарор электр таъминоти учун янги қувватларни ўзлаштириш бўйича лойиҳаларни амалга ошираётир. Бутун Ўзбекистон бўйлаб аномал иссиқ ҳаво ҳукмронлик қилган ва ҳавони музлатмасдан ўтириб бўлмаган кунларда депутатлар бу лойиҳалар қанчалик самарадор эканлигини баҳолашга ҳаракат қилиб кўрдилар.  

 

Бундай паллада диспетчерлик хизматларига қўнғироқ қилишдан фойда йўқ – у ердагилар электр энергиясининг узилишини линиядаги юқори юклама билан изоҳлашади. Ўзбекистон кескин минтақавий ҳароратга эга – ёзи ўта иссиқ, қиши эса совуқ. Айнан шундай паллаларда аҳоли электр таъминотидаги муаммоларга тўқнаш келади. Истеъмолчи сифатида уларнинг ҳуқуқлари бузилмоқда. Электр қувватидан фойдаланганлик учун тўловни тўламай кўринг-чи, хизмат ходимлари дарҳол чора кўришади. Қонунга итоаткор истеъмолчи эса хизмат учун олдиндан ҳақ тўлаб қўйганига қарамай, ҳам жазирамада, ҳам зимистонда қолиб кетиши ва бунинг учун ҳеч ким жавобгар бўлмаслиги мумкин. Бу қанчалик адолатдан ва истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилганлиги учун нимага Энергетика вазирлигига нисбатан чоралар қўлланилмайди? Бундай вазиятларда истеъмолчи тунги вақтларда худди шапкўр каби квартирасида ҳаракатланиши, музлаткичида маҳсулотларнинг нобуд бўлишини кузатиб туришга мажбур. Бу ўринда ишлаб чиқариш корхоналари, ташкилотлар, муассасаларни, ҳатто пойтахтдаги метрополитенни эслаб ўтмаса бўлмас.

Йил бошида Энергетика вазирлиги янги қувватдаги ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича инвестицион лойиҳалар қандай амалга оширилаётгани хусусида ҳисобот берди. Хусусан, сўнгги 4 йилда йилига қўшимча 21 млрд киловатт-соат электр энергиясини ишлаб чиқариш имконияти вужудга келган. Бундан ташқари, 2021 йилда мамлакатда 1 387 мегаватт қувватдаги 9 та электр станцияси ишга туширилади. Октябрда ҳар бири 100 мегаватт қувватдаги иккита қуёш электр станцияларини очиш мўлжалланган.

Агар бу лойиҳалар фойдаланишга топширилса, куз мавсумидан бошлаб электр энергияси билан таъминлаш ишлари тартибга солинади, бу, айниқса, чекка туманларда ўз самарасини кўрсатади. Қишлоқ аҳоли шохобчалари, айниқса тоғ ҳудудларидагилар учун электр таъминоти тизимларини амалга киритиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ортиқчалик қилмайди.

Ана шу лойиҳалар амалга оширилгандан кейин кучланишдаги кескин узилишларнинг олди олинишига умид боғласа бўлади.

 

Инна Коржикова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати,

«Адолат» СДП фракцияси аъзоси.
(parliament.gov.uz).

Прочитано: 281 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика