Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 28 / Солиқ солиш

Солиқ агентлари янги шаклда ҳисобот топширади

 

Норезидентларга дивидендлар ва фоизлар тўловчи солиқ агентлари 10307_4 кодига эга «Норезидентларнинг даромадидан солиқ агенти томонидан тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китоби» янги шаклга эга бўлди (3-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.). Бу ҳақда солиқ маслаҳатчиси Гулнора Эргашева батафсил маълумот берди:

 

 

– Бизда узоқ вақт давомида жисмоний шахсларга ҳам, юридик шахслар – норезидентларга ҳам дивидендлар ва фоизлар тўлайдиган солиқ агентлари учун ягона шакл мавжуд эди. Улар томонидан 35 кодли Ҳисоб-китоб шакли тўлдирилган. Кейинчалик тизим уни автоматик тарзда жисмоний шахслар бўйича ЖШДС ҳисоб-китоби сифатида 35 кодига, юридик шахслар бўйича Фойда солиғи ҳисоб-китоби сифатида 137 кодига олиб борар эди.

Шуни таъкидлаб ўтишим керакки, бундай чалкашликлар норезидент-юридик шахсларга фоизлар ва дивидендлар тўланган ҳолатларга унчалик мос келмайди. Ва бу солиқ тўловчиларга маълум бир ноқулайликларни келтириб чиқарар эди.

Барчаси энди ортда қолди! Норезидентлар – юридик шахсларга дивидендлар ва фоизлар тўлаб берувчи солиқ агентлари, аввалгидек, 35 кодли Ҳисоб-китоб шакли бўйича ҳисобот беради. Юридик шахслар-норезидентларга тўловчилар эса 10307_4 коди билан махсус шакл бўйича ҳисобот беради.

Мазкур шакл 2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб кучга кирди. Солиқ тўловчилар уни илк бор фақат август ойида, июль ойи учун ҳисобот топшириш вақтида апробация қилади. Шунда, эҳтимол, унинг такомиллаштиришни талаб этадиган камчиликлари юзага чиқиши мумкин. Умуман олганда, у нисбатан қулай бўлиши керак, чунки айнан Норезидентларнинг даромадидан солиқ агенти томонидан тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китоби учун мўлжалланган.

Янги шакл қуйидагилардан иборат:

1) Норезидентларнинг даромадидан солиқ агенти томонидан тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китоби;

2) Норезидентларнинг даромадидан солиқ агенти томонидан тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган фойда солиғи суммаси тўғрисидаги ахборот шакли.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

Прочитано: 475 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика