Бошқа ишга ўтказиш вақтинча ва доимий бўлади. Вақтинча ўтиш, ўз навбатида, тарафларнинг келишуви бўйича, ходимнинг ташаббуси билан ва иш берувчининг ташаббуси билан бўлиши мумкин. Кадрлар ишига доир ушбу тартиб-таомилларни расмийлаштиришда кўплаб икир-чикирларда чалкашиб кетмаслик учун «Norma» компанияси эксперти Ленара ХИКМАТОВА кўргазмали жадвал тайёрлади:
Расмийлаштириладиган ҳужжат ва асос
|
Тўлов
|
Меҳнат дафтарчасига ёзув / ЯММТда рўйхатдан ўтказиш
|
Доимийга ўтказиш
|
||
Ходимнинг меҳнат вазифаларини ўзгартириши — унга бошқа мутахассислик, малака, лавозимга оид ишни топшириш (МК 92-м. 1-қ.)
|
||
Бошқа доимий ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ (МК 96-м. 1-қ.). Фақат ходимнинг розилиги билан амалга оширилади. Розилик меҳнат шартномасига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида меҳнат шартномасига қўшимча битимни имзолашида ифодаланади (МК 92-м., 96-м. 2-қ.).
|
Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишув бўйича бажараётган ишига қараб
|
Қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасига ёзув киритилади (Йўриқнома 2.12-б., АВ рўйхат рақами 402, 29.01.1998 й. Доимийга ўтказиш ЯММТда рўйхатдан ўтказилади (Низом 29-б., 5.12.2019 йилдаги 971-сон ВМҚга 1-илова) |
Вақтинчага ўтказиш
|
||
Ходимнинг ташаббуси билан/тарафларнинг келишуви бўйича
|
||
Муддатни кўрсатган ҳолда вақтинча ўтказиш тўғрисида буйруқ (МК 96-м. 3-қ.). Ходимнинг аризаси (МК 94-м.).
Ариза ва тиббий хулоса – вақтинча бошқа енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказиш учун (МК 96-м., 4-қ.:
соғлиги ҳолатига кўра (МК 218-м.);
ҳомиладор аёлларни (МК 226-м.);
2 ёшгача боласи бўлган аёлларни (МК 227-м.)
|
Ходимнинг ташаббуси билан – ҳақ тўлаш аниқ тартиби жамоа шартномасида (ЖШ) белгиланади, агар у тузилмаган бўлса – иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи (ХВО) билан келишиб белгиланади (МК 94-м.). Тарафларининг келишувига биноан – ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишув бўйича.
|
Қоғоз шаклидаги «меҳнат дафтарчаси»га вақтинча бошқа ишга ўтказилган даври тўғрисидаги ёзув ходимнинг илтимосига биноан киритилади (Йўриқнома 2.1-б.). ЯММТда рўйхатдан ўтказилмайди
|
Камроқ ҳақ тўланадиган ишга ўтказилганда, ўтказилган кунидан бошлаб 2 ҳафта мобайнида ходимларнинг аввалги ўртача ойлик иш ҳақи сақланади (МК 218-м. 2-қ.).
Аввалги ишдаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланади (МК 226-м. 1-қ.).
Боласи 2 ёшга тўлгунга қадар аввалги ишидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланади (МК 227-м.).
|
|
|
Иш берувчининг ташаббуси билан
|
||
Вақтинча бошқа ишга ўтказиш унинг муддати кўрсатилган ҳолда буйруқ. Иш берувчининг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш муддатининг чегараси ЖШда белгиланади, агар у тузилмаган бўлса, ХВО билан келишиб белгиланади. ЖШда ёки ХВО билан келишиб белгиланадиган ишлаб чиқариш зарурияти фактининг мавжудлиги ҳолатлари (МК 96-м. 5-қ.) |
Бажараётган ишига қараб, лекин аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда тўлов. Меҳнатга тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдорлари ЖШда белгиланади, агар у тузилмаган бўлса, ХВО билан келишиб белгиланади. |
|