Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 24 / Жавоб берамиз

Чет эллик ҳаммуассис бўлганда

 

Чет эллик шахс Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эга.

Агар у МЧЖнинг ҳаммуассисига айланса, ушбу МЧЖ чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ҳисобланадими? Кейин у қандай тартибда ўз улушини реализация қилиши мумкин? 

 

Саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

– Биринчи навбатда «чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона» тушунчасини аниқлаштириб олишимиз зарур. Бундай корхоналар фаолиятини қуйидагилар тартибга солади:

1) «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонун, унга асосан:

● чет давлатлар, чет давлатларнинг маъмурий ёки ҳудудий органлари, давлатлар ўртасидаги битимларга ёки бошқа шартномаларга мувофиқ тузилган ёки халқаро оммавий ҳуқуқ субъекти бўлган халқаро ташкилотлар, чет давлатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган ва фаолият кўрсатадиган юридик шахслар, ҳар қандай бошқа ширкатлар, ташкилотлар ёки уюшмалар, чет давлат фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар чет эллик инвесторлар ҳисобланади;

● Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар – бу акцияларининг (улушларининг, пайларининг) ёки устав фондининг (устав капиталининг) камида 15%ини чет эл инвестициялари ташкил этадиган корхоналар (3-м.).

2) Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (1.08.2018 й. ПФ-5495-сон), унда қуйидагилар белгиланган:

● УФ (УК)да камида 15% чет эл инвестицияларига эга корхона чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ҳисобланади;

● муассислар таркибида чет эллик жисмоний ёки юридик шахс бўлиши мумкин;

● чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона УФнинг энг кам миқдори – 400 млн сўм (6-б.).

Шу тариқа, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонани рўйхатдан ўтказиш учун жисмоний шахс чет эллик фуқаро ёки Ўзбекистондан ташқарида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиши зарур.

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунга асосан:

● Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган, фуқаролиги ва бошқа давлат фуқаролигига мансублигини исботлайдиган далиллари бўлган шахс чет давлат фуқароси деб эътироф этилади;

● яшаш гувоҳномаси – Ўзбекистон ҳудудида доимий яшашга рухсатномани тасдиқлаш учун берилган фуқаролиги бўлмаган шахс ёки чет давлат фуқаросининг шахсни тасдиқловчи ҳужжати (3-м.).

Шу тариқа, агар чет эллик фуқаро унинг мамлакатда доимий бўлишини тасдиқлайдиган Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эга бўлса, унинг устав фондига қўйилмаси чет эл инвестициялари ҳисобланмайди.

Жисмоний шахснинг даромадларига солиқ солиш чет эл фуқароси паспорти ёки яшаш гувоҳномаси мавжудлигидан қатъи назар, фақат унинг резидентлик ёки норезидентлик мақомига боғлиқ бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистон юридик шахсидаги иштирокидаги ўз улушини реализация қилишда у СКнинг тегишли қоидалари ва солиқ ставкаларини – резидент ёки норезидент сифатида қўллаши мумкин.

Прочитано: 353 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика