Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 21 / Жавоб берамиз

Ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритиш

 

Корхона ўсимлик ёғини импорт қилади, чакана ва улгуржи реализация қилади. 2021 йил 1 майдан бошлаб ўсимлик ёғини реализация қилиш бўйича айланмалар ҚҚСдан озод этилган. Аввал ўсимлик ёғини импорт қилганимизда божхонада ҚҚС тўлаган эдик. Корхона ҚҚСни ҳисобга олишнинг алоҳида-алоҳида усулини қўллайди.

2021 йил 1 майдан кейин ўсимлик ёғи реализация қилинганда божхонада тўланган ҚҚС қандай ҳисобга олинади? 

 

– 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар қуйидагилар ҚҚС тўлашдан озод этилади:

● Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир ҳамда соя, дуккакли ўсимликлар уруғини олиб кириш;

ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма (СК 483-м. 3-қ.).

Корхона 2021 йил 31 декабрга қадар ўсимлик ёғини ҚҚСсиз реализация қиладиган бўлса, уни сотиб олиш ва импорт қилишда тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Кейинчалик реализация қилиш ҚҚСдан озод этиладиган ўсимлик ёғини олиш чоғида аввал ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилиши лозим (СК ­267-м. 1-қ. 3-б., 269-м. 1-қ. 1-б.).

ҚҚСга тузатиш киритиш суммаси ўсимлик ёғининг таннархига киритилади ёхуд фойда солиғи бўйича солиқ базасини ҳисоблаб чиқаришда чегириб ташланадиган бошқа операцион харажатлар таркибига қўшилади (СК 269-м. 7-қ.). Солиқ солиш мақсадларида бундай ҳолатларда тузатиш киритиладиган ҚҚС суммасини товарнинг таннархига киритиш мумкин бўлса, уни ҳисоб сиёсатида қайд этиш мақсадга мувофиқ бўлади, бунинг имконияти бўлмаган тақдирда уни корхона харажатларига киритиш керак.

Прочитано: 1758 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика