Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 21 / Божхона

Бу ерда итлар «ўйин» кўрсатмайди

 

Нафақат республикамизда, балки бутун Марказий Осиё минтақасида том маънода кинологлар ва хизмат итларини тайёрловчи таянч ўқув марказига айланган, фаолияти БМТ, Жаҳон божхона ташкилоти ва бошқа кўплаб халқаро ташкилотлар томонидан юксак эътироф этилган, 2008 йилда ЖБТ томонидан минтақавий кинология маркази мақоми берилган пойтахтимиздаги Миллий кинология марказининг ташкил этилганига бу йил 25 йил тўлади.

 

Марказ зиммасига Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг кинология хизматларини услубий таъминлаш, малакали кинологлар ва наслдор хизмат итларини тайёрлаш ва ­қайта ­тайёргарликдан ўтказиш каби вазифалар юклатилган. Бу ҳақда Миллий кинология маркази директори, божхона хизмати полковниги А.Турсунов журналист ва блогерлар учун Марказга уюштирилган пресс-тур давомида гапириб ўтди.

Марказда мамлакатимиз ва хорижий давлатлар кинология хизматлари учун хизмат итлари танланади, сотиб олинади, кўпайтириб парваришланади ҳамда халқаро лойиҳалар доирасида хорижий давлатлар кинология хизмати ходимлари ўқитилади.

Хизмат итлари билан амалий машғулотлар ўтказиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Марказда дала шароитини тўла-тўкис ўзида акс эттирувчи машқ майдонлари, турли тўсиқлар ҳамда қидирув машқларини ўтказиш учун мосламалар, темир йўл вагони, теплоход, самолёт, контейнерлар, енгил ва юк автоуловлари, автобус, сунъий харобалар, тоғ-тошли рельеф, божхона назоратидан ўтказиш пункти макетлари яратилган.

Ўтган йиллар давомида бу ерда божхона органларининг 860 нафар кичик-инспектор кинологлари турли йўналишлар бўйича ўқув курсларида ўқитилиб, 860 бош хизмат итлари тайёрлаб берилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ва идораларнинг буюртмасига асосан 136 нафар кинологлар тегишли йўналишларда ўқитилиб, улар учун ҳам 136 бош хизмат итлари тайёрланди.

Шунингдек, халқаро ҳамкорлик доирасида 2018 йилда Тожикистон Республикаси божхона хизматининг 15 нафар кинолог ходими «гиёҳванд моддаларни қидириш» ва «инструкторлик» бўйича ўқув курсларида таҳсил олди.

2019 йилда эса Арманистон Республикаси Давлат даромадлари қўмитасининг 2 нафар ходими инструкторларни тайёрлаш ўқув курсида таҳсил олди.

Президентимизнинг 2020 йил 5 июндаги «Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6005-сон Фармонига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш тўғрисида»ги 21-сон қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан божхона органларида кинология хизматини такомиллаштириш, марказда наслчилик ишлари самарадорлигини тубдан ошириш, кинология соҳасида самарали халқаро ҳамкорликни амалга ошириш бўйича биринчи галдаги устувор вазифалар белгиланди.

Пресс-тур доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгиҳаёт тумани Кенгаши ва Тошкент шаҳар Сергели туманида жойлашган 1-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ёшлари ҳамда Янгиҳаёт туманида жойлашган 8-умумтаълим мактаби битирувчилари ҳам Марказ фаолияти билан яқиндан танишишди. Ўқувчилар учун шу ернинг ўзида китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Журналист ва блогерлар ҳозирда Марказда «Ўсимликлар уруғларини қидириш» бўйича ўзлаштирилган янги йўналиш доирасида латвиялик халқаро мутахассис Валдис Биковскис томонидан олиб борилаётган амалий машғулотларга ҳам гувоҳ бўлишди.

Тадбир якунида кинологларнинг хизмат итлари иштирокидаги кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

 

Ҳусан ТАНГРИЕВ,

ДБҚ Ахборот хизмати

бош инспектори.

Прочитано: 378 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика