Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 20 / Бухгалтерга ёрдам

Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти

 

2021 йилнинг май ойи учун

 

Май ойида иш соатлари сони:

5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 159;

6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 163;

36 соатлик иш ҳафтасида – 148.

Иш кунлари сони: 

5 кунлик иш ҳафтасида – 20;

6 кунлик иш ҳафтасида – 25.

 

Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахсларнинг барча даромадларига (дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлардан ташқари) 12%лик ставка бўйича солиқ солинади (СК 381-м.).

Январда МҲЭКМ 679 330 сўмни ташкил этган. 2021 йил 1 февралдан бошлаб МҲЭКМ 747 300 сўм миқдорида белгиланган (30.12.2020 йилдаги ПҚ-4938-сон қарорнинг 1-б.).

Фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 0,1%ини ташкил этади (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 5-б.).

Ҳисоблаб чиқарилган ЖШДС суммаси жисмоний шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган мажбурий ойлик бадаллар суммасига камайтирилади (СК 385-м. 7-қ.).

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 

Ходимга январь ойида 1 200 000 сўм, февраль-май ойларида эса – 1 320 000 сўмдан иш ҳақи тўланган.
Январь-май ойлари учун жами даромад 6 480 000 сўмни (1 200 000 + 1 320 000 х 4) ташкил этади.

 

Олинган даромадга 12%лик ставка бўйича солинадиган солиқ:

6 480 000 х 12% = 777 600 сўмга тенг.

Январь-апрель ойларида 619 200 сўм солиқ ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси 158 400 сўмни (777 600 – 619 200) ташкил этади.

Январь-май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 6 480 сўмни (6 480 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 5 160 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 1 320 сўмни (6 480 – 5 160) ташкил қилади.

Май ойи учун бюджетга 157 080 сўм (158 400 – 1 320) ўтказилади.

ЖШДС ва мажбурий бадаллар ушланганидан кейин ходимга 1 161 600 сўм (1 320 000 – 158 400) тўланади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

1-ВАЗИЯТ

 

Даромаддан МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ имтиёзга эга бўлган ходимнинг меҳнатига январь ойида 2 000 000 сўм, февраль-май ойларида эса – 2 200 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь-май ойларида жами даромад 10 800 000 сўмни (2 000 000 + 2 200 000 х 4) ташкил қилади.

● Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:

10 800 000 – (679 330 х 1,41 + 747 300 х 1,41 х 4) = 5 627 372,7 сўмга тенг.

Январь-май ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

5 627 372,7 х 12% = 675 284,72 сўм.

Январь-апрель ойларида 537 727,88 сўм солиқ ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси 137 556,84 сўмни (675 284,72 – 537 727,88) ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 5 627,37 сўмни (5 627 372,7 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 4 481,07 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 1 146,3 сўмни (5 627,37 – 4 481,07) ташкил қилади.

Бюджетга 136 410,54 сўм (137 556,84 – 1 146,3) ЖШДС ўтказилади.

Ходим қўлига 2 062 443,16 сўм (2 200 000 – 137 556,84) иш ҳақи олади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Даромад  имтиёз суммасидан кам бўлганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ имтиёзга эга бўлган ходимнинг меҳнатига январь ойида 900 000 сўм, февраль-май ойларида – 990 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь-май ойлари учун жами даромад 4 860 000 сўмни (900 000 + 990 000 х 4) ташкил этади.

● Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Январь-май ойлари учун солиқ солинмайдиган даромад миқдорини ҳисоблаймиз:

679 330 х 1,41 + 747 300 х 1,41 х 4 = 5 172 627,3 сўм.

Ходимнинг даромади (4 860 000 сўм) имтиёз суммасидан (5 172 627,3 сўм) кам бўлганлиги сабабли январь-май ойлари учун солиқ ҳисобланмайди.

Солиқ солинадиган даромад мавжуд бўлмаганлиги учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар тўланмайди.

Ходим қўлига 990 000 сўм иш ҳақи олади.

 

3-ВАЗИЯТ

 

Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь ойи учун 1 500 000 сўм, февраль-май ойларида 1 650 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга фарзандли бўлганлиги муносабати билан 3 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган.

● Солиқ кодексининг 378-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди.

 

Имтиёз миқдорини ҳисоблаймиз:

679 330 х 4,22 = 2 866 772,6 сўм.

Солиқ солинадиган даромад 8 233 227,4 сўмга (1 500 000 + 3 000 000 + 1 650 000 х 4 – 2 866 772,6) тенг.

Январь-май ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

8 233 227,4 х 12% = 987 987,29 сўм.

Январь-апрель ойларида 789 987,29 сўм солиқ ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси 198 000 сўмни (987 987,29 – 789 987,29) ташкил этади.

Январь-апрель ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 6 583,23 сўмни (6 583 227,4 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 6 583,23 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 1 650 сўмни (8 233,23 – 6 583,23) ташкил қилади.

Май ойи учун бюджетга 196 350 сўм (198 000 – 1 650) ЖШДС ўтказилади.

Ходим 1 452 000 сўм (1 650 000 – 198 00) иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ

 

Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь ойида 1 500 000 сўм, февраль-май ойларида эса – 1 650 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Унга январь ойида 2 000 000 сўмлик маиший техника совға қилинган.

● Солиқ кодексининг 378-моддаси 10-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан МҲЭКМнинг 2,11 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (679 330 х 2,11 = 1 433 386,3 сўм).

 

Солиқ солинадиган даромад 8 666 613,7 сўмга (1 500 000 + 2 000 000 + 1 650 000 х 4 – 1 433 386,3) тенг.

Январь-май ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

8 666 613,7 х 12% = 1 039 993,64 сўм.

Январь-апрель ойларида 841 993,64 сўм солиқ ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси 198 000 сўмни (1 039 993,64 – 841 993,64) ташкил этади.

Январь-май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 8 666,61 сўмга (8 666 613,7 х 0,1%) тенг.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 7 016,61 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 1 650 сўмни (8 666,61 – 7 016,61) ташкил қилади.

Бюджетга 196 350 сўм (198 000 – 1 650) ЖШДС ўтказилади.

Ходим қўлига 1 452 000 сўм (1 650 000 – 198 000) иш ҳақи олади.

 

5-ВАЗИЯТ

 

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь ойида 1 600 000 сўм, февраль-май ойларида эса – 1 760 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 3 500 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 2 700 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.

Қуйидагиларга мувофиқ:

● Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма (679 330 х 1,41 + 747 300 х 1,41 х 4 = 5 172 627,3 сўм) чиқариб ташланади;

● Солиқ кодексининг 378-моддаси 1-бандига мувофиқ МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (679 330 х 4,22 = 2 866 772,6 сўм);

● Солиқ кодексининг 378-моддаси 10-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида МҲЭКМнинг 2,11 баравари (679 330 х 2,11 = 1 433 386,3 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

8 640 000 – 5 172 627,3 + 3 500 000 – 2 866 772,6 + 2 700 000 – 1 433 386,3 = 5 367 213,8 сўм.

Январь-май ойлари учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

5 367 213,8 х 12% = 644 065,66 сўм.

Январь-апрель ойларида 559 308,82 сўм солиқ ушлаб қолинган. Апрель ойи учун солиқ суммаси 84 756,84 сўмни (644 065,66 – 559 308,82) ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 5 367,21 сўмни (5 367 213,8 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 4 660,91 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 706,31 сўмни (5 367,21 – 4 660,91) ташкил қилади.

Бюджетга 84 050,53 сўм (84 756,84 – 706,3) солиқ ўтказилади.

Ходим қўлига 1 675 243,16 сўм (1 760 000 – 84 756,84) олади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

 

1-ВАЗИЯТ

 

Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь ойида 900 000 сўм, февраль-май ойларида эса – 990 000 сўмдан иш ҳақи тўланган.

Солиқ имтиёзини қўллаш солиқ тўловчининг асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи бўйича, асосий иш жойи мавжуд бўлмаган тақдирда эса – яшаш жойидаги солиқ органлари томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида амалга оширилади (СК 380-м. 5-қ.).

 

Январь-май ойлари учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

4 860 000 х 12% = 583 200 сўмга тенг.

Январь-апрель ойларида 464 400 сўм солиқ ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси 118 800 сўмни (583 200 – 464 400) ташкил этади.

Январь-май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 4 860 сўмни (4 860 000 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 3 870 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 990 сўмни (4 860 – 3 870) ташкил қилади.

Май ойи учун бюджетга 117 810 сўм (118 800 – 990) солиқ ўтказилади.

Солиқ ушланганидан кейин ходим 871 200 сўм (990 000 – 118 800) иш ҳақи олади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь ойи учун 1 100 000 сўм, февраль-май ойлари учун эса – 1 200 000 сўмдан ҳақ тўланган. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 60 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 3 000 000 сўм ижара ҳақи олди. 

Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (25.12.2020 йилдаги ЎРҚ-657-сон Қонунга 8-илова).

● Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 14 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 8 500 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 4 000 сўм белгиланган.

● ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

 

Ижара тўловидан ЖШДС ҳисоблаймиз. Унинг энг кам миқдори – 840 000 сўм (14 000 х 60) ҳақиқий тўлов суммасидан кам бўлганлиги сабабли шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

3 000 000 х 12% = 360 000 сўм.

Январь-май ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз:

5 900 000 х 12% = 708 000 сўм.

Январь-апрель ойларида 564 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси 144 000 сўмни (708 000 – 564 000) ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 5 900 сўмни (5 900 000 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 4 700 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 1 200 сўмни (5 900 – 4 700) ташкил қилади.

Май ойи учун бюджетга 142 800 сўм солиқ (144 000 – 1 200) ўтказилади.

Солиқ ушлаб қолинганидан кейин ходимга 3 696 000 сўм иш ҳақи (1 200 000 + 3 000 000 – 144 000 – 360 000) тўланади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ тайёрлади. 

 

*Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти январ ойи учун «СБХ»нинг 19.01.2021 йилдаги 3 (1379)-сонида, февраль ойи учун 22.02.2021 йилдаги 8 (1384)-сонида, март ойи учун 23.03.2021 йилдаги 12 (1388)-сонида, апрель ойи учун 20.04.2021 йилдаги 16 (1392)-сонида чоп этилган.

Прочитано: 298 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика