Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 20 / Жавоб берамиз

Фирма дўконида тайёр маҳсулот ва бошқа товарлар: ҳисобга олиш ва солиқлар

 

Фойда солиғи ва чораклик ҚҚС (СК 259-м. 2-қ.) тўловчиси бўлган корхона бўёқ ишлаб чиқаради ва уни улгуржи сотиб олувчиларга ва фирма дўкони орқали чакана реализация қилади. Ўз бўёғидан ташқари, дўконда ташқи ташкилотлардан харид қилинадиган қурилиш материаллари ва бошқа товарлар сотилади. Бундай вазиятда ҳисобни қандай тўғри юритиш мумкин? Қачон ҚҚС ҳисобланади – маҳсулотни дўконга ўтказишдами ёки уни реализация қилишдами? 

 

– Ўз маҳсулотини реализация қилиш – корхона томонидан ҳам ташкилотларга омбордан тайёр маҳсулотларни, ҳам ўз фирма дўкони орқали аҳолига чакана сотиш – бу савдо фаолияти эмас, балки ишлаб чиқариш фаолияти. Шу боис ҳам нақдсиз ҳисоб-китоб, ҳам дўкон орқали реализация қилинадиган ишлаб чиқарилган бўёқнинг таннархи ­2810-счёт «Омбордаги тайёр маҳсулотлар»да ҳисобга олиниши керак.

Олиб сотиш учун ташқи ташкилотлардан харид қилинган товарларнинг (қурилиш материаллари ва ҳ.к.) ҳисоби учун 2920-счёт «Чакана савдодаги товарлар»дан фойдаланилади.

Шу тариқа, бир дўкон ичида ўз маҳсулотингизни реализация қилиш ва товарларни реализация қилишдан олинган тушумни алоҳида-алоҳида ҳисобини юритинг.

 

ҚҚСни дўконда ҳисоблаймиз

ҚҚС ҳисоблаш масаласи бўйича – товарга бўлган мулк ҳуқуқини пуллик асосда ўтказиш товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади (СК 239-м. 1-қ. 1-б.).

Маҳсулотни (бўёқни) тайёр маҳсулотлар омборидан ўз фирма дўконига (мустақил бўлмаган юридик шахс) ўтказишда ушбу маҳсулотга бўлган мулк ҳуқуқи бошқа юридик шахсга ўтмайди. Бинобарин, ушбу ўтказиш ҚҚСни ҳисоблаб чиқаришда реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланмайди.

ҚҚС фирма дўконида ўз маҳсулоти ва товарларни, шунингдек омбордан тайёр маҳсулот реализация қилинганда ҳисобланади. 

 

Мисол.Товарларни дўкон орқали пул ўтказиш йўли билан ва чакана сотиш

I чоракда корхона қуйидаги кўрсаткичларга эга:

1) ўзи ишлаб чиқарган бўёқни реализация қилишдан олинган соф тушум (ҚҚСсиз):

бошқа ташкилотларга пул ўтказиш йўли билан – 18 500 000 сўм;

фирма дўкони орқали – 14 500 000 сўм;

2) товарларни (қурилиш материаллари, гулқоғозлар ва бошқа товарлар) реализация қилишдан олинган соф тушум – 8 500 000 сўм;

3) реализация қилинган бўёқнинг таннархи – 27 350 000 сўм;

реализация қилинган товарларнинг таннархи – 7 200 000 сўм.

2021 йил I чорак учун ҳисобланган ҚҚС 225 000 сўмга тенг. [(18 500 000 + 14 500 000 + 8 500 000) х 15%].

Ҳисобот чорагида харид қилинган хом ашё ва олиб сотиш учун ташқи ташкилотлар товарлари бўйича ҚҚС бўйича ҳисобга олиш суммаси 4 516 000 сўмни ташкил этди.

Бухгалтерия ўтказмалари ва ҳисоб-китоблар:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Счётлар корреспонденцияси


Сумма


дебет


кредит


Тайёр маҳсулотни реализация қилишдан олинган тушум акс эттирилди:

пул ўтказиш йўли билан

 4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


9010-«Тайёр маҳсулотни реализация қилишдан даромадлар»


18 500 000


фирма дўкони орқали


5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» (5530-«Бошқа махсус счётлар»)


14 500 000


ҚҚС ҳисобланди


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)»


2 775 000


5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» (5530-«Бошқа махсус счётлар»)


6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)»


2 175 000


Реализация қилинган маҳсулотнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди


9110-«Сотилган тайёр маҳсулот таннархи»


2810-«Омбордаги тайёр маҳсулот»


27 350 000


Товарларни реализация қилишдан олинган тушум акс эттирилди


5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» (5530-«Бошқа махсус счётлар»)


9020-«Товарларни реализация қилишдан даромадлар»


8 500 000


ҚҚС ҳисобланди


5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» (5530-«Бошқа махсус счётлар»)


6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)»


1 275 000


Кирувчи ҚҚС ҳисобланди


4410-«Солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»


6010-«Етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»


4 516 000


Ҳисобга олинадиган ҚҚС ҳисобланди (ҚҚС ҳисоб-китобига асосан)


6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)»


4410-«Солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»


4 516 000


Реализация қилинган товарларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди


9120-«Реализация қилинган товарлар таннархи»


2920-«Чакана савдодаги товарлар»


7 200 000


Бюджетга тўланадиган ҚҚС ҳисобланди

(6 225 000 – 4 516 000)

х


х


1 709 000


 

Фойда солиғи умумий тартибда ҳисоблаб чиқарилади (СК XII бўлими).

Онлайн-НКМ ва/ёки виртуал касса, шунингдек терминалларни тайёр маҳсулот ва товарларни реализация қилишни ажратган ҳолда созлашни тавсия қиламиз. Соф ҳисоб мақсадларидан ташқари, бундай ажратиш сотиш нархини назорат қилишга ёрдам беради. Реализация қилиш нархини назорат қилиш ҚҚС ҳисоб-китобида зарур бўлади (СК 248-м. 4-қ.).

Прочитано: 1564 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика