Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 19 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Давлат улушига эга корхоналарнинг ихтисосли бўлмаган активлари савдога чиқарилади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 04.05.2021 йилдаги 266-сон қарори билан давлат иштирокидаги корхоналарнинг активларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланди (ҳужжат матни «СБХ» газетасининг ушбу сони ҳужжатлар пакетида берилмоқда).

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат иштирокидаги корхоналар ва банклар билан биргаликда бўш турган, ихтисосли бўлмаган активлар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектлар яхлит хатловдан ўтказилган ва улардан келгусида самарали фойдаланиш таклифлари ишлаб чиқилган.

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг ихтисосли бўлмаган ва фойдаланилмаётган активларидан самарали фойдаланиш мақсадида давлат ташкилотлари, устав капиталида (фондида) давлат улуши устувор бўлган хўжалик жамиятлари ва банкларнинг бошқарув органлари қарорига асосан:

● Давлат активларини бошқариш агентлигига давлат мулки сифатида баланс қийматида ўтказиладиган ва кейинчалик оммавий савдолар орқали сотиладиган объектлар рўйхати;

● Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кейинчалик самарали фойдаланиш учун давлат мулки сифатида баланс қийматида оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул ўтказиладиган объектлар рўйхати;

● устав капиталидаги улушлари давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик жамиятларига баланс қийматида ўтказиладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди.

Давлат акциялари жозибадорлигига қараб битта лот асосида савдога чиқарилади. Улар оммавий савдоларда уч ой давомида сотилмаган тақдирда белгиланган бошланғич нархда қайта савдога чиқарилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 5.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

Прочитано: 577 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика