Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 19 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

«Давлат иштирокидаги корхоналарнинг активларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари

 

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг ихтисосли бўлмаган ва фойдаланилмаётган активларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат иштирокидаги корхоналар ва банклар билан биргаликда бўш турган, ихтисосли бўлмаган активлар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектлар яхлит хатловдан ўтказилганлиги ва улардан келгусида самарали фойдаланиш таклифлари ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Давлат ташкилотлари, устав капиталида (фондида) давлат улуши устувор бўлган хўжалик жамиятлари ва банкларнинг бошқарув органлари қарорига асосан:

Давлат активларини бошқариш агентлигига давлат мулки сифатида баланс қийматида ўтказиладиган ва кейинчалик оммавий савдолар орқали сотиладиган объектлар рўйхати 1-иловага** мувофиқ;

Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кейинчалик самарали фойдаланиш учун давлат мулки сифатида баланс қийматида оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул ўтказиладиган объектлар рўйхати 2-иловага** мувофиқ;

устав капиталидаги акция пакетлари (улушлари) давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик жамиятларига баланс қийматида ўтказиладиган ташкилотлар рўйхати 3-иловага** мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда:

мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилган объектларни сақлаш харажатлари улар сотилгунга қадар объектни топширган балансда сақловчи ташкилотлар томонидан амалга оширилиши;

мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига давлат мулки сифатида оператив бошқариш ҳуқуқи асосида ўтказиладиган объектлардан фойдаланиш ва уларни сақлаб туриш харажатлари 2021 йилги Республика бюджети, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан харажатларнинг прогнозлари доирасида амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

3. Белгилансинки:

а) мазкур қарорга 1 ва 3-иловаларда назарда тутилган ташкилотлар устав капиталидаги давлат ҳамда хўжалик жамиятлари улуши улар томонидан топширилган активларнинг сотилган қийматига камайтирилади. Бунда сотилган қиймат баланс қийматидан юқори бўлган тақдирда, давлат ва хўжалик жамияти улушлари баланс қиймати миқдорига камайтирилади;

б) мазкур қарорга 2-иловада назарда тутилган объектлар давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига корхоналар устав капиталидаги давлат ҳамда хўжалик жамиятлари улушини берилаётган объектларнинг баланс қийматига камайтириш ҳисобига ўтказилади;

в) мазкур қарорга 1–2-иловаларда кўрсатилган объектлар уларни балансда сақловчи ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда ўтказилган хатлов натижаси бўйича Давлат активларини бошқариш агентлиги, давлат бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига топширилади;

г) мазкур қарорга 1 ва 3-иловаларга мувофиқ Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиладиган активлар белгиланган тартибда баҳоланади ва савдоларга чиқарилади.

Бунда Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан мазкур қарорнинг 1 ва 3-иловаларида келтирилган айрим объектлар ва давлат улушларининг жозибадорлиги ўрганилган ҳолда, уларни оммавий савдоларга чиқаришнинг тартиби тўғрисида Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясига таклиф киритилиши мумкин;

давлат акция пакетлари (улушлари) жозибадорлигига қараб битта лотасосида савдога чиқарилади;

давлат акция пакетлари (улушлари) оммавий савдоларда уч ой давомида сотилмаган тақдирда, Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланган бошланғич нарҳда қайта савдога чиқарилади.

4. Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлиги икки ой муддатда:

давлат иштирокидаги корхоналар билан биргаликда уларнинг бошқарув органлари йиғилишларида барча акциядорлар (иштирокчилар) манфаатларини инобатга олган ҳолда, ушбу қарорга иловаларда назарда тутилган активларни тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик жамиятларига бериш ташаббуси билан чиқишни;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг бўш турган ва носоҳавий активларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, улардан самарали фойдаланиш, шу жумладан, хусусий секторга бериш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилишини таъминласин.

5. Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ давлат мулки сифатида оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериладиган объектлардан самарали фойдаланишни таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага** мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А.Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж.Ортиқов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

А.АРИПОВ.

Тошкент ш.,

2021 йил 4 май

266-сон.

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 5.05.2021 йилдан кучга кирди.

**Қарорга 1–4-иловалар «СБХ»да берилмайди. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиш мумкин.

Прочитано: 266 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика