Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 16 / Бухгалтерга ёрдам

Ходимнинг даволаниш ҳақини имтиёзни қўллаган ҳолда қандай тўлаш мумкин

 

Юридик шахс томонидан жисмоний шахснинг манфаатларини кўзлаб стационар ва амбулатория тиббий хизматлари учун тўлов тўланиши ёки унинг қиймати қоплаб берилиши – бу жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади. Шу билан бирга ўз ходимларининг даволаниши учун ҳақ тўлашда имтиёзлар назарда тутилган (СК 376-м. 1-қ. 1-б., 378-м. 3-б.) . Қуйидагиларни кўриб чиқамиз: 1) қандай ҳолатларда уни қўллаш мумкин; 2) ходимнинг даволаниши учун ҳақ тўлашда корпоратив картадан фойдаланиш мумкинми. 

 

Фақат ўз ходимларига ҳамда уларнинг болаларига амбулатория ва (ёки) стационар тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун иш берувчи томонидан тўланган суммаларга ЖШДС бўйича имтиёзлар назарда тутилган (СК 378-м. 3-б.). Агар жисмоний шахс корхона ходими бўлмаса, ушбу имтиёз қўлланилмайди ва моддий наф тарзидаги даромад суммасига ЖШДС солинади.

Солиқ кодексида тиббиёт муассасалари давлат ва хусусий тиббиёт муассасаларига ажратилмаган. Бинобарин, ходим қайси тиббиёт муассасасида даволанганидан қатъи назар ЖШДС бўйича имтиёз қўлланилади.

Даволаш учун тўланган суммага ижтимоий солиқ солинмайди, сабаби ушбу даромад СКнинг 371, 403-моддаларида кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар жумласига киритилмайди. Бу корхонанинг фойда солиғи бўйича чегирилмайдиган харажати ҳисобланади (СК ­317-м. 3-б.) .

Ходимнинг раҳбар номига ёзган аризасига ҳамда соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан берилган ҳужжатларга (шартнома, хизматлар бўйича тўлов счёти) асосан даволаниш ҳақини тўлаш мумкин.

Тиббий хизматлар учун тўлов тўланганлигини раҳбар буйруғи билан расмийлаштиринг. Буйруқда харажатлар суммасини ва уларни тўлаш усулини акс эттиринг. Бундай харажатлар миқдори қонун ҳужжатлари билан чекланмаган – даволаниш ҳақи тўланган ҳар қандай суммага имтиёзни қўллаш мумкин.

Ходимнинг даволаниш харажатларини қуйидагича тўлаш мумкин (СК 378-м. 3-б. ):

● соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳисобрақамига пул маблағларини ўтказиш орқали;

● соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ёзиб берилган ҳужжатлар асосида ушбу мақсадлар учун мўлжалланган нақд пул маблағларини бевосита ходимга бериш орқали;

● ходимнинг банкдаги ҳисобрақамига пул маблағларини ўтказиш орқали;

● ходим нақд пулларни олиб кетадиган ҳолатда бўлмаганда, унинг ота-онасига ёки оила аъзоларига пул маблағларини бериш орқали.

 

Ходимнинг ёки унинг болаларининг даволаниши учун пул маблағлари тўланганидан кейин тўловларни тасдиқловчи ҳужжатларни (онлайн НКМ чеки, ҳисобварақ-фактура ва бошқалар) ундан сўраб олинг. Ушбу ҳужжатлар ЖШДС бўйича имтиёзларни қўллаш учун асос бўлади.

 

Ходимларга кўрсатилган тиббий хизматлар ҳақини КПКдан фойдаланган ҳолда тўлаш мумкинми

 

Корхоналар ўз фаолияти билан боғлиқ харажатларни миллий валютадаги банк корпоратив картасидан фойдаланган ҳолда амалга оширишлари мумкин (Низом 6-б., АВ рақами 1470, 18.04.2005 й.). Ходимларнинг даволаниши бўйича соғлиқни сақлаш ташкилотларига тўловларга оид харажатларни бошқа операцион харажатларга киритиш мумкин (Низом 2.3.8.8-б., ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган). Тегишинча, ходимнинг фойдасига тиббий хизматлар ҳақини тўлашда КПКдан фойдаланиш мумкин.

 

КПК сақловчисига тўланиши лозим бўлган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсия, нафақа, стипендия ва дивидендлар КПКга ўтказилишига йўл қўйилмайди (Низомг 11-б., АВ рақами 1470, 18.04.2005 й.). Даволаниш учун тўлов ушбу тўловлар жумласига киритилмайди.  Шунингдек КПК бўйича нақд пуллар берилмайди. Тиббий хизматлар учун тўловларни фақат картанинг ўзидан тўлаш мумкин. 

 

Виктория БЕЗГИНА, бухгалтер-консультант.

Прочитано: 307 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика