Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 13 / Истеъмолчи бурчаги

Огоҳ бўлинг, кимёвий пневмонияга олиб келувчи хавфли шампунь ва кондиционер!

 

«Ўзстандарт» агентлиги истеъмолчиларни жиддий хавфга эга бўлган шампунь ва кондиционер маҳсулотларидан огоҳлантиради.

 

Пластик идишларга қуйилган шампунь ва кондиционер маҳсулоти турли хавф даражаларига эга.

● Номи: Fructis Hair Food

● Хавф тури: Кимёвий

● Русуми: Garnier

● Тури / модель рақами: Fructis Hair Food (Banana, Aloe Vera, Macadamia, Papaya,...)

● Огоҳлантириш рақами: A11/00001/21

● Огоҳлантирувчи мамлакат: Бельгия

Ушбу маҳсулотнинг ўзига хос шакли, ранги ва кўриниши туфайли, ёш бола ёки заиф киши уни егулик деб ўйлаши мумкин. Агарда маҳсулот ичиб юборилса, соғлиқ учун жиддий хавф туғдиради. Чунки маҳсулот таркибида сиртқи-фаол, кўпик ҳосил қилувчи модда бўлиб, у нафас йўлларида кўпик ҳосил қилиши натижасида кимёвий пневмонияга олиб келади.

Кимёвий пневмония болалар ва катта кишиларни ўлим ҳолатигача олиб келиши мумкин. Маҳсулот озиқ-овқат иммитацияси кўрсатмасининг талаб ва қоидаларига жавоб бермайди.

Огоҳлантирувчи давлатлар томонидан кўрилган чоралар: тамғаланишида маҳсулотнинг зарарлилиги ҳақида огоҳлантириш

Ўров-идиши: идиш сиртида меваларнинг тасвири туширилган.

 

«Ўзстандарт» агентлиги Матбуот хизмати. ЎзА.

Прочитано: 126 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика