Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 13 / Солиқ солиш

Имтиёз мавжуд бўлганда харажатларни таснифлаш

МЧЖ шаклидаги қўшма корхона Президентнинг Фармонига мувофиқ имтиёзга эга, у 10 йил муддатга фойда солиғини тўлашдан озод этилган. Шу муносабат билан компания фаолияти билан боғлиқ барча харажатлар, шу жумладан иш ҳақи ва бошқа харажатлар чегирилмайдиган харажатларга киритилди.

Корхона фойда солиғи бўйича имтиёзга эга бўла туриб, фойда солиғини ҳисоблашда барча харажатларни СКнинг 317-моддаси 16-бандига мувофиқ чегирилмайдиган харажатлар таркибига киритиши ва уларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-иловада чегирилмайдиган харажатлар устунида кўрсатиши лозимми?

 

 

Йўқ, бундай қилиш мумкин эмас. Корхона фойда солиғидан озод этиш тарзидаги имтиёзга эга бўлса, корхона харажатлари чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланмайди. Мазкур ҳолатда СКнинг 317-моддаси 16-банди нормалари қўлланилмайди. Ушбу банд СКнинг 304-моддасига мувофиқ солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадларни олиш билан боғлиқ харажатларга тааллуқлидир.

Корхона фойда солиғини тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёзга эга бўлганда, корхона харажатлари фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланади.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 312 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика