Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 12 / Менда фикр бор

Туристик йиғим ва ҚҚС: қандай муаммолар бор ва улар қандай ҳал қилинади?

 

2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари ва республикада доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар учун меҳмонхоналар, отеллар ва бошқа жойлаштириш воситасида, улар яшаган ҳар бир кун учун туристик (меҳмонхона) йиғим жорий этилади (9.02.2021 й. ПФ-6165-сон). Илгари уни фақат чет элликлар тўлашган. Бунда мутахассислар ушбу тўлов маъмуриятчилиги тизимини такомиллаштириш зарур деб ҳисоблайдилар.

 

Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА: 

 

– Туристик йиғим маъмуриятчилигини такомиллаштириш масаласи анча вақтдан буён долзарб бўлиб турибди. Бироқ ҳозир у айниқса долзарб, сабаби энди жойлаштириш воситалари (меҳмонхоналар) уни ҳар бир яшовчи учун ҳисоблаб чиқаради ва тўлайди.

Туристик йиғим – бу солиқ эмас, бу – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш жамғармасига алоҳида мажбурий тўлов. Туристик (меҳмонхона) йиғими ва уни ўз вақтида тўламаганлик учун ­пенялар тўлиқлигича Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига тушади (Миқдорлар, 30-б., ВМнинг 2.04.2010 йилдаги 62-сон қарорига 1-илова). Шу боис у солиққа оид қонунчилик соҳаси ва солиқ органлари эътиборидан четда қолди. Пировардида унинг маъмуриятчилигини ўтказиш ниҳоятда ноқулай бўлиб қолди. Ҳозирги вазият – бизнес ва ваколатли органлар мавжуд шаклларни мослаштирганликлари мевасидир.

Эътиборингизни шунга қаратмоқчиман: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисида низом ВМнинг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 137-сон қарори билан 2017 йилда тасдиқланган бўлса-да, унга ўша пайтдан буён қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар муносабати билан тегишли ўзгартиришлар ҳанузгача киритилмаган.

Ушбу ҳужжатга асосан туристик (меҳмонхона) йиғим – жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари 16 ёшгача бўлган болалардан ташқари, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган хорижий фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслардан белгиланган миқдорда улар яшаган ҳар бир кун учун ундирадиган йиғим. Тўлиқ бўлмаган яшаш куни учун туристик (меҳмонхона) йиғим тўлиқ яшалган кун миқдорида ундирилади.

Низомда солиққа оид шарт мавжуд: жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари ундирадиган уларнинг махсус ҳисобрақамига тушган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори жойлаштириш воситалари ҳамда даволаш муассасаларининг тушуми (фойдаси) ҳисобланмайди, улардан даромад солиғи (ягона солиқ тўлови), бошқа мажбурий йиғимлари ҳамда тўловлар олинмайди (8-б.).

ҚҚС нуқтаи назаридан мазкур йиғимни СКнинг 239-моддасига биноан айланмага киритмаслик мақсадга мувофиқ бўлади. Бироқ СК бўйича юридик ва жисмоний шахсларга муайян ҳуқуқлар берилганда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ваколатли органлар, ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар мавжуд. Агар бундай хизматлар кўрсатиш шарт эканлиги қонун ҳужжатларида белгиланган бўлса, фаолиятнинг муайян соҳасида ушбу органлар ва ташкилотларнинг зиммасига юклатилган алоҳида ваколатларни бажариш доирасида давлат божи ёки бошқа тўловлар ундирилади (СК 243-м. 20-б.). Бундан келиб чиқадики, туристик йиғим – бу имтиёзли (озод этилган) айланма ва уни ҚҚС ҳисоботида акс эттириш зарур.

Бинобарин, жойлаштириш воситалари туристик йиғим ҳисобини алоҳида-алоҳида юритишлари керак. Бироқ ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳам, онлайн-НКМ чекига талаблар ҳам, солиқ ҳисоботи шакллари ҳам бунга мослаштирилмаган.

Мисол учун, ҳисобварақ-фактурада уни товарнинг (хизматнинг) алоҳида номи сифатида ажратиб кўрсатадилар. Унинг учун ҳатто махсус МХИК кодини ўйлаб топишган. Бешта белгили МХИКда – бу 70303 коди бўлган, унинг саккизта белгили ўхшаши ҳозирча аниқланмаган. Моҳиятан бу нотўғри. Туристик йиғим – бу товар ҳам, хизмат ҳам эмас, бинобарин уни товар ва хизмат сифатида ҳисобга олиш мантиқсиз.

Солиқ ҳисоботи шаклларида ҳам унинг учун махсус устунлар назарда тутилмаган. Тадбиркорлар унинг учун ушбу суммага солиқ солмаслик имкониятини берадиган бошқа устунларни қўллашга мажбур бўлишмоқда.

Бундай муаммо нафақат туристик йиғим учун, балки махсус ҳисобварақларга тўланадиган талай бошқа мажбурий тўловлар учун хос.

Менинг назаримда, ушбу тўловларнинг маъмуриятчилиги бўйича йўриқномани ишлаб чиқиш зарур. Ва оқибатда – электрон ҳужжатлар шаклларида шундай номланадиган (масалан, «туристик йиғим») махсус устунлар пайдо бўлиши керак. Бу тадбиркорларни ушбу тўловларни солиқ ҳужжатлари ва ҳисоботларида акс эттиришда «ортиқча билимдонлик кўрсатиш»дан халос этади.

 

Меҳмонхона раҳбари Алишер С.: 

– Туристик йиғим маъмуриятчилиги – жуда мураккаб ва меҳнат талаб қиладиган жараён. У нафақат бухгалтер ва яшовчилардан тўловларни қабул қилувчи кассирдан, балки жойлаштириш воситасининг барча ходимларидан муайян билим ва кўникмаларни талаб қилади. Бугунги кунда турли ҳолатларга боғлиқ ҳолда туристик йиғимнинг 15 та ставкаси бўлиши мумкин! У e-mexmon.uz маълумотлари асосида ҳар бир яшовчи учун ҳисоблаб чиқарилади. Агар яшовчининг ҳисобдан чиқарилиши белгиланган соатидан бир дақиқа кечроқ рўйхатга олинса ёки яшовчидан қўшимча йиғим олиш ёхуд уни меҳмонхонанинг ўзи фойда ҳисобидан тўлаши зарур.

Туристик йиғим ҳисоб-китоби ва маъмурчилиги тартибини соддалаштиришни таклиф этаман. Иккита вариантни кўраяпман.

Минимум дастур:

● чет эл фуқаролари учун туристик йиғим ставкасини бирхиллаштириш. Номерлар сони ва юлдузига боғламасдан ягона ставкани белгилаш;

● меҳмонхоналарни (жойлаштириш воситаларини) йиғим тўловчисига айлантириш. Уни кўрсатилган меҳмонхона хизматлари учун яшовчи томонидан амалга оширилган тўловнинг умумий суммасидан ажратмаслик. Бу маъмуриятчиликни осонлаштиради;

● Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси меҳмонхонада солиқ солинадиган базадан чегириб ташлашга асос бўлиши учун меҳмонхоналарга туристик йиғимни тўлаш учун счётлар тақдим этадиган нормани қоида сифатида қабул қилиш. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бугунги кунда ­e-mexmon дастури ёрдамида яшовчилар тўғрисида барча маълумотларга эга.

Максимум дастур: туристик йиғимни барча ставкалари билан бекор қилиш ва унинг ўрнига ҚҚСсиз реализация қилиш ҳажмидан 0,5% миқдорида туристик солиқни жорий этиш, ушбу нормани Солиқ кодексида мустаҳкамлаш. Натижада ушбу тўлов маъмуриятчилиги ДСҚга ўтказилади. Бу бизнесни ортиқча ташвиш ва сарфлардан халос қилади.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

Прочитано: 422 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика