Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 12 / Наврўз – умумхалқ байрами

Фахрийлар доимо эъзозда

 

Наврўзи олам – инсонлар бир бирига хайр-саховат кўрсатадиган, меҳр-мурувват улашадиган қутлуғ байрамлардан.

 

Байрам арафаси кунларида мамлакатимиз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиб, божхона органлари томонидан зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришга ҳисса қўшган фахрийлар ҳолидан хабар олинди. Хусусан, тизимда узоқ йиллар меҳнат қилиб, касб бурчини намунали бажаргани, иш давомида юқори кўрсаткичларга эришгани учун божхона фахрийси Н.Ахунджанов Давлат божхона қўмитасининг «Davlat bojxona xizmati faxriy xodimi» кўкрак нишони билан тақдирланди. Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари фахрий божхоначини қутлаш учун унинг хонадонида бўлишди ва кўкрак нишонини тантанали равишда топширишди.

Шунингдек, вилоят божхона бошқармаси ходимлари кўп йиллар давомида божхона тизимида ишлаган ва бугунги кунда нафақада бўлган божхона хизмати фахрийси М.Халимовнинг хонадонида бўлишди. Фахрий хизмат йиллари давомидаги хотиралари билан ўртоқлашди, бугунги кундаги ўзгаришлар, соҳадаги янгиликлар ҳақида қизғин суҳбат қурди. Хонадон эгасига байрам совғалари берилди.

 

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 392 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика