Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 11 / Божхона

Асбоб-ускунанинг ажралмас қисми

 

Агар технологик асбоб-ускуна турли мамлакатларда ишлаб чиқарилган қисмларни ўз ичига олса, бундай асбоб-ускуна 2436-сон Рўйхатга мувофиқ божхона тўловларидан озод этиладими? Масалан, асбоб-ускуна Германияда ишлаб чиқарилган, мотор ва контроллёрлари Хитойдан келтирилган.

 

– ВМнинг «Ўзбекистон Республикасида ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган четдан олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналарга божхона божи ва қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бериш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (27.11.2020 йилдаги 750-сон) билан товарларнинг мазкур тоифасига божхона имтиёзлари бериш механизми такомиллаштирилди ва мақбуллаштирилди. Қарорда имтиёзларнинг фақат янги технологик асбоб-ускуналарга қўлланилиши ҳамда битта контрактга (шартномага) мувофиқ мазкур технологик асбоб-ускуналар билан бирга уларнинг ажралмас қисми сифатида етказиб берилган бутловчи ва эҳтиёт қисмларга татбиқ қилиниши белгиланган.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, ДБҚ, Давстатқўм ва «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда 1.01.2021 йилга қадар амалдаги Ўзбекистон Республикаси ҳудудига четдан олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинадиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатини (АВ рақами 2436, 20.03.2013 й.) қайта кўриб чиқиш топширилди.

Ҳозирча 2017–2019 йилларда импорт қилинган технологик асбоб-ускуналарнинг номенклатурасини ва уларнинг ўхшаши мамлакатда ишлаб чиқарилиши мавжудлигини, уларнинг 10 та рақамдан иборат ТИФ ТН коди ва асосий параметрларини кўрсатган ҳолда ўрганиш натижалари бўйича ишлаб чиқилаётган янги рўйхат тасдиқлангани йўқ. Шунинг учун технологик асбоб-ускуналар бўйича имтиёзлар то янги ҳужжат қабул қилингунга қадар 2436-сон Рўйхатга биноан қўллаб келинмоқда.

Импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғи тўлаш бўйича имтиёзлар ТИФ ТН коди 2436-сон Рўйхатга киритилган технологик асбоб-ускуналарга тақдим этилади. Бунда янги технологик асбоб-ускуна деб «Эркин муомалага чиқариш» божхона режимида божхона расмийлаштируви вақтида ишлаб чиқарилган йили 3 йилдан кўп бўлмаган технологик ускунага айтилади.

Четдан олиб келинадиган технологик асбоб-ускуналарнинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқлаш учун унинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқловчи ишлаб чиқарувчи заводнинг техник паспорти ёки ишлаб чиқарувчининг асбоб-ускуналар у томонидан ишлаб чиқарилганлиги, жумладан, ишлаб чиқарилган йили тўғрисидаги тегишли маълумотларни ўз ичига олган бошқа ҳужжати тақдим этилади (750-сон ВМҚнинг 5-б.).

Шу тариқа, технологик асбоб-ускуна ягона яхлит ускуна сифатида олиб келинса, у Рўйхатга киритилган бўлса ҳамда унинг ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ва тегишли ахборот мавжуд бўлса, у ҳолда келиб чиқиш мамлакатидан қатъи назар, асбоб-ускунага нисбатан бож ва ҚҚС тўлаш бўйича назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилади.

 

Маълумот учун. 750-сон ВМҚ билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига четдан олиб киришда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинадиган, Ўзбекистон Республикасида ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган. Низомда мазкур соҳада экспертиза ўтказиш ва хулоса бериш, шунингдек Рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби белгиланган.

Прочитано: 745 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика