Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 10 / Божхона

Ота-оналар билан йиғилиш бўлиб ўтди

 

Тарбия ва маънавият оилада шаклланади. Сирдарё вилояти божхона бошқармасида божхоначилар учун ўтказилган учрашувда бошқарма ходимларининг оила аъзолари, хусусан, ота-оналари ҳам иштирок этди.

 

Божхоначилар ва уларнинг оила аъзолари учун умумий долзарб ва қизиқарли бўлган мавзулар – бошқарма ходимлари ўртасида коррупция ва бошқа салбий ҳолатларга йўл қўйилиши олдини олиш, ходимларга меҳнат шароитларини яратиш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш масалаларида фикр алмашиш учрашувдан кўзланган мақсад эди. Сир эмас, божхона соҳасида коррупция, яширин иқтисодиётга қарши курашишда илғор қадамлар қўйилди, сўнгги вақтларда нопок йўл билан бойлик орттиришга мойил бўлган соҳа вакилларининг кирдикорлари ошкор этилди. Тизим яширин иқтисодиётга қўл урмоқчи бўлган ўз касбдошлари билан аёвсиз курашиб келаётир. Бу борада ота-оналарнинг ўз фарзандларига бераётган ҳалоллик, тўғрилик борасидаги панд-насиҳатлари ҳам қўл келади, албатта. Ана шу ҳалолликни яна бир бор эслатиб ўтиш мақсадида учрашув иштирокчиларига «Коррупция бу хиёнатдир» номли видеофильм намойиш этилди.

Тадбирда бошқарма бошлиғи Ш.Хайруллаев божхона органларига берилаётган бугунги кундаги эътибор ва ишонч ҳақида сўзлаб берди. Ота-оналар ҳам бундай шароитларга жавобан ҳар бир божхона ходими ҳалол ва пок бўлиши, ватанига сидқидилдан хизмат қилиши лозимлигини таъкидлаб ўтишди.

Прочитано: 583 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика