Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 10 / Божхона

Қайта ишлаш режимига расмийлаштиринг

 

Жанубий Қозоғистон вилоятилик тадбиркордан ўзбекистондаги хусусий корхонага ишлов берилмаган терини давал хом ашёси сифатида уни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун етказиб бериш таклифи бор. Уларнинг муайян қисмидан компенсация тўлови сифатида фойдаланиш таклиф қилинмоқда.

Бундай операцияни божхона орқали қандай расмийлаштирса бўлади? Шу билан бирга қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун тўлов сифатида таклиф этилаётган маҳсулотнинг бир қисмидан қонунга мувофиқ қандай фойдаланиш мумкин? Бу маҳсулотни бошқа мамлакатга экспорт қилса бўладими? 

 

– Чет эллик тадбиркор ўзининг хом ашёсини Ўзбекистон ҳудудига шунчаки олиб кира олмайди. Товарлар божхона чегараси орқали олиб ўтилаётганда божхона органларига декларацияланиши лозим, шундан кейин бирорта божхона режимларидан бирига жойлаштирилади. (БК 26, 252-моддалари).

Шу туфайли сизнинг ҳолатингизда толлинг шартномасини расмийлаштирган афзалроқ. Ташқи иқтисодий амалиётда тақдим этилаётган давал хом ашёсининг қайта ишланиши бўйича тартиб-таомиллар мажмуаси шундай дейилади. Мазкур шартнома бўйича қайта ишловчи буюртмачининг хом ашё ва материалларидан унинг учун муайян маҳсулотларни тайёрлаб бериш мажбуриятини олади, буюртмачи ўз навбатида, қайта ишловчининг меҳнатига ҳақ тўлайди. Бунда буюртмачи ҳам хом ашё, ҳам тайёр маҳсулотнинг эгасига айланади, қайта ишловчи эса фақат хом ашёни қайта ишлайди, холос.

 

Қайта ишлаш учун шартлар

Модомики, хом ашёга Ўзбекистон ҳудудида ишлов берилар экан, қайта ишлаш ҳам ЎзР қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши керак. Товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштиришнинг ўзига хос жиҳатлари БКнинг 12-бобида ёритилган.

Операцияни толлингга киритиш ҳолатининг муҳим шарти шуки, олиб кирилаётган хом ашё қайта ишловчи корхона томонидан қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилади. Сизнинг вазиятингизда божхона ҳудудида қайта ишлаш режимига расмийлаштириш зарур. У товарни божхона ҳудудига божхона тўловлари ва солиқларни тўлашдан шартли озод этилиш билан қайта ишлаш учун олиб кириш ҳамда унинг қайта ишланганини маҳсулот сифатида олиб чиқишни назарда тутади. Бунинг маъноси шуки, корхона хом ашёни қайта ишлаш учун олиб кирган ва тайёр маҳсулот буюртмачига экспорт қилиниши шарти билангина божхона божи ва солиқлар тўлашдан тўлиқ озод этилиши мумкин. Экспорт режимида олиб чиқилаётган қайта ишлаш маҳсулотлари экспорт божхона тўловлари ва солиқлардан озод этилади ва уларга нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмайди (БК 70-м.).

 

Маълумот учун. Чет эл товарлари билан божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш операциялари амалга оширилган тақдирда Ўзбекистон товарларидан, шу жумладан чет эллик шахс томонидан олинган Ўзбекистон товарларидан божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилмаган ҳолда фойдаланишга йўл қўйилади.

 

Қўшни мамлакат тадбиркори томонидан таклиф этилган вариант аломатларига кўра «товарни божхона ҳудудида қайта ишлаш операцияси» тушунчасига мувофиқ келмоқда. Бу олиб кирилган товарни унинг дастлабки хоссалари ва индивидуал кўрсаткичларини ўзгартириб, лекин қайта ишлаш маҳсулотида уни идентификациялаш имконини берувчи товар хусусиятларини сақлаган ҳолда бевосита қайта ишлаш ёки унга ишлов беришни назарда тутади (БК 71-м.).

 

Маълумот учун. Товар божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига ЎзРнинг ҳар қандай манфаатдор шахси томонидан, шу жумладан товарнинг эгаси бўлмаган ёки бевосита товарни қайта ишлаш операцияларини бажармайдиган шахс томонидан жойлаштирилиши мумкин (БК 72-м.).

 

Олиб кирилаётган товарни уни қайта ишлаш маҳсулотларида идентификациялаш БК 46-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган усулларни қайта ишлаш учун олиб кирилаётган товарга нисбатан қўлланиладиган ҳолда амалга оширилади (БК 74-м.).

 

Божхонанинг рухсати

Товар БЮД ва товарнинг кузатув ҳужжатлари тақдим этиладиган божхона органининг товарни қайта ишлашга рухсатномаси асосида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилади.

Товар рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатлар бўлган ҳолда божхона ҳудудида қайта ишланган тақдирда божхона органи уларнинг ахборот тизимида мавжудлигини мустақил равишда текширади (БК 73, 132-моддалари).

Товарни қайта ишлаш рухсатномаси 2 йил муддатга берилади. Лекин уни амал қилиш муддати тугашидан аввалроқ тугаллаш ҳам мумкин. Шу билан бирга бир мунча узоқ давом этадиган қайта ишлаш жараёни талаб қилинадиган айрим тоифадаги товарларга нисбатан рухсатноманинг амал қилиш муддати ваколатли шахснинг аризасига кўра божхона органи томонидан 2 йилдан кўпроқ муддатга узайтирилиши мумкин (БК 75, 80-моддалари).

 

Маълумот учун. Айни бир товарларни айни бир хил шароитларда божхона ҳудудида қайта ишлаш бўйича мунтазам операциялар амалга оширилаётганда, шахснинг аризасига кўра унга товарни божхона ҳудудида қайта ишлаш рухсатномаси сўралган муддатга, лекин 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилиши мумкин.

 

Рухсатноманинг амал қилиш муддати ва қайта ишлаш муддати товар қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган кундан эътиборан, товар алоҳида туркумлар билан олиб кирилганда эса, товарнинг биринчи туркуми божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган кундан эътиборан бошланади.

 

Компенсацион маҳсулот тўғрисида

Маҳсулотнинг бир қисмини эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига қайта расмийлаштирган ҳолда уни ўз тасарруфида қолдириш мумкин. Бу шундай режимки, бунда, товарнинг қиймати ва унга нисбатан қўлланадиган тўлов ставкаларидан келиб чиққан ҳолда, божхона ҳудудига олиб кирилган товар божхона тўловлари тўланган ва иқтисодий сиёсат чораларига риоя этилган тақдирда, уни ушбу ҳудуддан қайтариб олиб чиқиш мажбуриятисиз шу ерда эркин муомалада қолади (БК 9-боби). Тўлов БЮДни расмийлаштириш кунидаги ЎзР МБ белгилаган курс бўйича амалга оширилади.

Товарни чиқариб юбориш – божхона органларининг божхона расмийлаштирувини якунловчи ҳаракати. Унда маълум қилинган божхона режими шартларидан келиб чиққан ҳолда товарлардан фойдаланишга ва (ёки) уларни тасарруф этишга рухсат берилади (БК 15-м.). Эркин муомалага чиқариш товарларни ўз хоҳишига қараб тасарруф этишни билдиради, яъни сотиш, алмаштириш, ўз мулкида қолдириш. Демак, чет элга сотиш ҳам – товарга нисбатан ваколати бўлган шахснинг ихтиёридаги иш ҳисобланади. ­Яъни импорт режимига чиқарилгандан кейин шахс товарни экспорт режимига расмийлаштириш ҳуқуқига эга.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 374 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика