Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 10 / Солиқ солиш

Фоизсиз қарз: солиқ оқибатлари

 

Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган корхона бошқа корхонага қарз берди. Фоизларни тўлаш назарда тутилган.

Бунда тарафларда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? Қарз фоизсиз берилганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

 

Фоизсиз қарз

Қарз берувчига фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз қарз (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) олиш чоғида қарз олувчи солиқ солиш мақсадларида даромад олади. Ушбу даромад қарз (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) олиш санасида МБ томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Даромад фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда жами даромад таркибига киритилади (СК 297-м. 3-қ. 10-б., 299-м. 4-қ.).

Қарз берувчи учун солиқ оқибатлари юзага келмайди.

 

МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлган ставкада фоизлар тўлаш шарти билан бериладиган қарз

Қарз олиш санасида ставкаси МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлган фоизлар тўлаш шарти билан бериладиган қарзлар (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) олинганда иккала тарафда ҳам солиқ оқибатлари юзага келади.

Солиқ солиш мақсадларида қарз олувчи даромад олади, ушбу даромад МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси ва шартномада белгиланган фоиз ставкаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Даромад фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда жами даромад таркибига киритилади (СК 297-м. 3-қ. 10-б., 299-м. 4-қ.).

Қарз берувчи қарз шартномасида белгиланган фоизли даромадни олади, ушбу даромад фойда солиғини ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилади. 2020 йилдан бошлаб фоизли қарзга қарз берувчининг ўзида солиқ солинади (СК 297-м. 3-қ. 2-б., 344-м. 1-қ.).

 

МБнинг қайта молиялаштириш ставкасига тенг ёки ундан юқори бўлган ставкада фоизлар тўлаш шарти билан бериладиган қарз

Қарз олиш санасида ставкаси МБнинг қайта молиялаштириш ставкасига тенг ёки ундан юқори бўлган фоизлар тўлаш шарти билан бериладиган қарзлар (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) олинганда фақат қарз берувчида солиқ оқибатлари юзага келади. Бу фойда солиғини ҳисоблаш жами даромад таркибига киритиладиган фоизли даромад ҳисобланади (СК 297-м. 3-қ. 2-б.).

Қарз олувчида учун солиқ оқибатлари юзага келмайди.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 435 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика