Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 06 / Лойиҳа

ДСҚ минимал бозор нархлари бўйича солиқ базасини аниқлаш механизмини ишлаб чиқди

 

Солиқ кодексининг 248-моддасига мувофиқ солиқ базаси товарлар ёки хизматларнинг бозор қийматидан келиб чиқиб аниқланишига қарамай ҳозирга қадар ушбу норма қўлланилмаган – ҳисоб-китоб механизми мавжуд бўлмаган. Мазкур муаммони ҳал этиш учун ДСҚ томонидан ВМнинг «Солиқ базасини аниқлашда товарлар (хизматлар) нархини бозор қиймати бўйича белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Тажриба тариқасида «Солиқ нархи» механизми жорий этилади. Ҳозирча солиқ базаси фақат қуйидаги 8 номдаги товарлар бўйича ҳисобланади: янги қурилган турар жой бинолари, ундан тайёрланган маҳсулотлар, шакар, алкоголь маҳсулотлари, тамаки маҳсулотлари, ўсимлик мойи, газланган ва газланмаган алкоголсиз ичимликлар, цемент.

Эслатиб ўтамиз, мувофиқ трансферт нархлар шаклланиши тўғрисидаги низомлар 2022 йил 1 январдан бошлаб амал қилади (30.12.2019 йилдаги ЎРҚ-599-сон Қонун 6-б.).

Лойиҳага мувофиқ «Солиқ нархи» механизми қуйидаги тартибда ишлайди:

 

1 Ҳар бир ҳудуд учун товарларнинг/хизматларнинг бозор нархи ДСҚ томонидан белгиланади. Бу ҳақдаги маълумот қўмитанинг расмий сайтида эълон қилинади ва ҳар ойда янгилаб борилади (лойиҳанинг 8-б.).

 

2 Бозор қиймати ҳудудлардаги савдо шохобчаларида ўтказилган мониторинг асосида белгиланади (лойиҳанинг 7-б.). Ўхшаш товарларнинг нархлари сифат туфайли кескин фарқ қиладиган бўлса, нархлар қуйидагиларга қараб белгиланади:

● товар биржаларидаги нархлар;

● онлайн-НКМ ва виртуал кассаларда рўйхатдан ўтказилган товарлар/хизматлар кодлари асосида шакллантирилган нархлар;

● ҳисобварақ-фактураларда кўрсатилган идентификациялаш кодлари ва сотиладиган маҳсулотнинг штрих-кодлари асосидаги нархлар.

 

3 Қонун ҳужжатларида товарлар (хизматлар) нархини белгилашда бозор қиймати каби мажбурий тартибда МҲХСдан фойдаланиш назарда тутилган ҳолларда МҲХСда белгиланган қоидалар қўлланилиши лозим (лойиҳанинг 4-б.).

 

4 Белгиланган тафовутлар бўйича солиқ базаси қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

● қўшилган қиймат солиғи учун: QQSb = (STBQ – STHQ);

● айланмадан олинадиган солиқ учун: ASb = (STBQ – STHQ).

Бунда QQSb – ҚҚС бўйича солиқ базаси; ASb – айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базаси; STBQ – сотилган товарларнинг бозор қиймати, STHQ – корхона ҳисоботларига (ҳисобварақ-фактура, онлайн-НКМ ва виртуал касса чеклари) мувофиқ сотилган товарлар қиймати (лойиҳанинг 9-б.).

5 Тадбиркор солиқларни ҳисоблашда эълон қилинган бозор нархларини ҳисобга олмаган бўлса, текширув чоғида солиқ базасига тузатиш киритилади. Солиқ органининг тузатиш киритиш тўғрисидаги қарори жарима солинишига сабаб бўлмайди (лойиҳанинг 10-б.).

 

6 Солиқ тўловчилар солиқчиларнинг солиқ базасига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарори юзасидан низолашишга ҳақлидир. Мазкур ҳолатда товарларнинг кўрсатилган қиймати бозор қийматига мувофиқ келишини исботлаб бериш лозим (лойиҳанинг 11-б.).

 

Товарлар/хизматларнинг бозор қийматини белгилашда асос бўладиган амалдаги ҳужжат Товарлар (хизматлар)нинг бозор қийматидан келиб чиқиб қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ базасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом ҳисобланади (ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 3-илова)

Саида ЖАНИЗАКОВА.

Прочитано: 428 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика