Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 06 / Норматив лойиҳалар

Божхона тўловлари автоматлаштирилган тизим орқали назорат қилинади

Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона божларини йиғиш тизимини такомиллаштириш мақсадида тегишли ВМнинг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ваколатли шахслар реестрини юритиш тўғрисидаги низом қабул қилинганидан кейин 3 ой муддатда божхона тўловлари тўланишини реал вақт режимида таъминлашни кузатиб бориш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилади. Реестрга банклар, кредит ва суғурта ташкилотлари киритилади (рўйхат ДБҚ сайтида жойлаштирилади).

 

Реестрга киритиш учун эркин шаклдаги ариза тақдим этилиши лозим. Ариза 10 кун муддатда, қўшимча ўрганишлар талаб этилганда эса 15 кун муддатда божхона органлари томонидан кўриб чиқилади. Аризани кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.

Реестрга киритиш учун ўрганиб чиқиладиган асосий мезонлар қуйидагилар ҳисобланади:

1) тўланмаган божхона тўловлари бўйича қарздорлик мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги;

2) солиқ органлари олдида қарздорлиги мавжуд эмаслиги;

3) банклар, кредит ва суғурта ташкилотларига қўйиладиган талабларга мувофиқлиги.

Реестрга киритилгандан сўнг иштирокчи ва божхона органлари ўртасида битим тузилади, ўзаро ҳамкорлик эса реал вақт режимида электрон маълумотлар алмашиш орқали амалга оширилади.

Лойиҳада ваколатли шахсларнинг ҳуқуқлари, Реестрдан чиқариш шартлари ва бошқа жиҳатлар баён этилган.

Муҳокамада 11 февралга қадар иштирок этиш мумкин.

 

Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади.

Прочитано: 332 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика