Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 1-2 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

«Ўзбекистон Республикасининг «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» (Кўчирма)

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

 

Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 4 декабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2020 йил 18 декабрда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-599-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова) 6-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича 2020 йил 1 июлга қадар маъқулланган, тўлиқ ёки қисман халқаро молия институтларининг ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида юридик шахслар томонидан сотиб олинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир айланмага, шунингдек уларни олиб киришга қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи солинмайди».

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда, № 11, 652-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 72-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Солиқ ставкалари ушбу Кодекс билан белгиланади. Акциз солиғининг ставкалари, маҳсулот нархи динамикасидан ва уни реализация қилиш, шу жумладан импорт қилиш ҳажмидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан йил давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин»;

учинчи қисми чиқариб ташлансин;

2) 75-модда қуйидаги мазмундаги ўнинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари туристик зоналарда жойлашган алоҳида санаторий-курорт объектлари эгаллаган ер участкаларига нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг камайтирилган солиқ ставкаларини белгилаш ёки солиқ тўлашдан озод қилиш ҳуқуқига эга»;

3) 243-модда биринчи қисми:

15-бандининг «а» кичик банди «(бундан такси, шу жумладан йўналишли такси мустасно)» деган сўзлардан кейин «маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланадиган тарифлар бўйича» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

23-бандидаги «агар қарз шартномасида уларни солиқдан озод этиш назарда тутилган бўлса» деган сўзлар «агар уларни солиқдан озод этиш қонунда назарда тутилган бўлса» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 246-модданинг:

3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3) давлатлар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳолларда – бошқа ташкилотлар ва шахслар йўналишлари бўйича хайрия ёрдами мақсадларида, шу жумладан техник ёрдам кўрсатиш (грантлар) учун олиб кириладиган товарлар»;

9-бандидаги «агар қарзга доир битимда бу товарлар олиб кирилаётганда солиқдан озод этилиши назарда тутилган бўлса» деган сўзлар «агар улар олиб кирилаётганда солиқдан озод этилиши қонунда назарда тутилган бўлса» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 259-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси ойига бир миллиард сўмдан ошмайдиган солиқ тўловчилар учун солиқ даври чорак ҳисобланади»;

6) 283-модда биринчи қисмининг 3-бандидаги «газни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали» деган сўзлар «газни газ тўлдириш станциялари ва газ тўлдириш пунктлари орқали» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 284-модда иккинчи қисми:

4-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «агар қарз шартномасида уларни солиқдан озод этиш назарда тутилган бўлса» деган сўзлар «агар улар олиб кирилаётганда солиқдан озод этилиши қонунда назарда тутилган бўлса» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 7-банд билан тўлдирилсин:

«7) ишлаб чиқарувчилар томонидан туристик йўналишларда ташкил этилган дегустация ҳудудларида (жойларида) реализация қилинадиган табиий вино (шиша идишдагилардан ташқари) маҳсулотларига»;

8) 289-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«289-модда. Солиқ ставкалари

Солиқ ставкалари товарнинг ёки хизматнинг қийматига нисбатан фоизларда (адвалор), натурада ифодаланган ўлчов бирлигига нисбатан мутлақ суммада (қатъий белгиланган), шунингдек адвалор ва қатъий белгиланган солиқ ставкаларини ўз ичига олган аралаш ставкада белгиланади»;

9) қуйидаги мазмундаги 2891, 2892 ва 2893-моддалар билан тўлдирилсин:

«2891-модда. Тамаки маҳсулотларига доир солиқ ставкалари

Тамаки маҳсулотларига солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р


Тамаки маҳсулотлари турлари


Солиқ ставкалари


импорт қилинганда


ишлаб чиқариладиган


1.


Фильтрли, фильтрсиз сигареталар, папирослар, сигариллалар (сигаритлар), биди, кретек


400 000 сўм/1000 дона + 10 фоиз


2021 йил 1 январдан:
163 500 сўм/1000 дона + 9 фоиз

2021 йил 1 февралдан:
172 000 сўм/1000 дона + 10 фоиз

2021 йил 1 октябрдан:
185 000 сўм/1000 дона + 10 фоиз

2.


Сигара


4 700 сўм/1 дона


3.


Чилим учун тамаки


280 000 сўм/кг



4.


Чекиладиган, ўрама тамаки


280 000 сўм/кг



5.


Чайналадиган, ҳидланадиган, шимиладиган тамаки


280 000 сўм/кг



6.


Қиздириладиган тамаки таёқчаси, қиздириладиган тамакили капсула ва таркибида тамаки бўлган ўхшаш тамойил билан фойдаланиладиган бошқа маҳсулотлар


280 000 сўм/кг



7.


Никотинли тамакисиз снюс


112 000 сўм/кг



8.


Таркибида никотин мавжуд бўлган суюқлик (картриджларда, резервуарларда ва электрон сигаретларда фойдаланиш учун бошқа контейнерларда)


500 сўм/мл


 

Ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида акциз солиғининг қатъий белгиланган ставкаси натура ифодаланган акциз тўланадиган товарлар ҳажмига нисбатан қўлланилади, акциз солиғининг адвалор солиқ ставкаси ишлаб чиқарувчининг акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғи қўшилмаган ҳолда сотилган товарлар қийматига нисбатан қўлланилади. Товар импортида адвалор солиқ ставкаси божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ аниқланадиган божхона қийматига нисбатан қўлланилади.

Ушбу модда биринчи қисмининг 3–6-бандларида солиқ ставкаси тамаки маҳсулотидаги тамаки хом ашёси массасига нисбатан тамаки хом ашёси массаси тўғрисидаги ахборотни истеъмол қадоғида (идишда) кўрсатиш шарти билан қўлланилади. Агар чилим учун тамаки бўйича тамаки хом ашёси массаси нетто оғирлигининг 20 фоиздан камни ташкил этган тақдирда, у ҳолда акциз солиғи нетто оғирлигининг 20 фоизидан ҳисоблаб чиқарилади. Истеъмол қадоғида (идишида) тамаки хом ашёсининг оғирлиги тўғрисида ахборот мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ ставкаси нетто оғирлигига нисбатан қўлланилади.

Ушбу модда биринчи қисмининг 7-бандида солиқ ставкаси товарнинг нетто оғирлигига нисбатан қўлланилади, бунда истеъмол қадоғининг (пластик банканинг, картон қутисининг ва шу кабиларнинг) оғирлиги ҳисобга олинмайди. Истеъмол қадоғида (идишида) товарнинг оғирлиги тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ ставкаси истеъмол қадоғини (идишини) ҳисобга олган ҳолда нетто оғирлигига нисбатан қўлланилади.

2892-модда. Алкоголь маҳсулотларига доир солиқ ставкалари

Алкоголь маҳсулотларига солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р


Алкоголь маҳсулотлари турлари


Солиқ ставкалари


импорт қилинганда


ишлаб чиқариладиган (1 дал тайёр маҳсулот учун)


2021 йил
1 январдан


2021 йил
1 февралдан


2021 йил
1 октябрдан


1.


Озиқ-овқат хом ашёсидан ректификацияланган этил спирти, ректификацияланган ва эфироальдегидли фракциядан техник этил спирти ва этил спиртининг бошланғич фракцияси


70%


10 800 сўм


12 500 сўм


13 500 сўм


2.


Ароқ, коньяк ва бошқа алкоголь маҳсулотлари


50 000 сўм/

1 литр учун

98 000 сўм


116 400 сўм


125 100 сўм


ҳажмий улушда спирт 40 фоиздан кўп бўлган ароқ, коньяк ва бошқа алкоголь маҳсулотлари


70 000 сўм/

1 литр учун

162 700 сўм


192 300 сўм


206 700 сўм


3.


Вино:






табиий равишда ачитилган табиий винолар (этил спирти қўшилмаган ҳолда)


35 000 сўм/

1 литр учун

7 700 сўм


8 300 сўм


8 700 сўм


бошқа винолар, шу жумладан вермут


50 000 сўм/

1 литр учун

14 500 сўм


16 800 сўм


18 000 сўм


4.


Пиво


50%, бироқ
1 литр учун/15 000 сўмдан кам бўлмаган


10 600 сўм


11 700 сўм


12 600 сўм


 

2893-модда. Нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга доир солиқ ставкалари

Нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р


Товарлар (хизматлар) номи


Солиқ ставкаси


2021 йил 1 январдан


2021 йил 1 февралдан


1.


Нефть маҳсулотлари:



Аи-80


200 000 сўм/тонна


240 000 сўм/тонна


Аи-90 ва ундан юқори


250 000 сўм/тонна


275 000 сўм/тонна


авиакеросин (синтетикдан ташқари)


180 000 сўм/тонна


200 000 сўм/тонна


дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари)


200 000 сўм/тонна


240 000 сўм/тонна


ЭКО дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари)


180 000 сўм/тонна


216 000 сўм/тонна


дизель ёки карбюратор (инжектор) двигателлари учун мотор мойи


280 000 сўм/тонна


340 000 сўм/тонна


2.


Полиэтилен гранулалар


20%


3.


Табиий газ, шу жумладан экспорт


20%


4.


Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган суюлтирилган газ (бундан «Ҳудудгазтаъминот» АЖ орқали аҳолига сотиладиган ҳажмлар мустасно), шу жумладан экспорт


30%


5.


Якуний истеъмолчига сотиладиган:



бензин


1 литр учун

285 сўм/1 тонна учун 378 480 сўм

1 литр учун

350 сўм/1 тонна учун 465 530 сўм

дизель ёқилғиси


1 литр учун
285 сўм/1 тонна учун 346 275 сўм


1 литр учун
350 сўм/1 тонна учун 425 918 сўм


суюлтирилган газ


1 литр учун

285 сўм/1 тонна учун 540 645 сўм

1 литр учун
350 сўм/1 тонна учун 665 493 сўм


сиқилган газ


1 куб метр учун
435 сўм


1 куб метр учун
500 сўм


6.


Мобиль алоқа хизматлари


15%


7.


Хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакар


20%


 

Ушбу модда биринчи қисмининг 2, 3, 4 ва 6-бандларида солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган (кўрсатиладиган) акциз тўланадиган товарларга (хизматларга) белгиланган ва мазкур товарларни олиб киришда қўлланилмайди.

Ушбу модда биринчи қисмининг 5-бандида назарда тутилган олиб кирилган (импорт қилинган) акциз тўланадиган товарларни ўз эхтиёжлари учун ишлатилганда, солиқ тўловчилари бўлиб ушбу товарларни ўз эҳтиёжлари учун олиб киришни амалга оширган шахслар эътироф этилади.

Ушбу модда биринчи қисмининг 7-бандида белгиланган солиқ ставкаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакарга қўлланилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига шакар хом ашёсини олиб киришга акциз солиғи солинмайди»;

10) 306-модда:

иккинчи қисмининг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11) ушбу Кодекс 304-моддасининг 8, 9, 14, 15 ва ­17-бандларига мувофиқ келиб тушган маблағлар ҳисобидан олинган ёки сотиб олинган (барпо этилган), шунингдек солиқ ва божхона имтиёзлари берилганлиги натижасида бўшаган маблағлар ҳисобидан олинган ёки сотиб олинган (барпо этилган) мол-мулк»;

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Агар мазкур модданинг олтинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, амортизацияланадиган активнинг қиймати қайта баҳолашни ҳисобга олмаган бошланғич қийматидан ҳисобланадиган амортизация ажратмалари орқали харажатлар жумласига киритилади»;

қуйидаги мазмундаги бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Амортизацияланадиган активларнинг бошланғич қиймати бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ солиқ тўловчи томонидан капитал қўйилмалар амалга оширилган тақдирда ўзгаради.

2021 йил 1 январь ҳолатига кўра бухгалтерия ҳисоби маълумотларига асосан солиқ тўловчида мавжуд бўлган, илгари ўтказилган қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда амортизацияланадиган активлар қиймати солиқ солиш мақсадида бошланғич қиймат ҳисобланади.

2021 йил 1 январдан бошлаб солиқ тўловчи томонидан кейинги ҳисобот (солиқ) даврларида амортизацияланадиган активлар қийматини қайта баҳолаш амалга оширилганда, бундай қайта баҳолаш натижаси амортизация ажратмаларини ҳисоблашда солиқ солиш мақсадлари учун ҳисобга олинмайди»;

бешинчи–ўн тўртинчи қисмлари тегишинча саккизинчи–ўн еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

11) 340-модданинг ўн биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ҳар ойлик бўнак тўловини ҳисоблаб чиқариш солиқ органлари томонидан амалга оширилади. Бунда солиқ тўловчи келгуси чорак биринчи ойининг 10 санасига қадар жорий чоракда кутилаётган фойда суммасидан келиб чиққан ҳолда, бўнак тўловлари суммаси тўғрисида солиқ органларига маълумотнома тақдим этиш ҳуқуқига эга. Кутилаётган фойда суммаси асоссиз камайтириб кўрсатилган тақдирда солиқ органлари солиқ тўловчилар томонидан тақдим этиладиган солиқ бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномага ўзгартиришлар киритишга ҳақли»;

12) 365-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ушбу Кодекснинг 392-моддасида белгиланган тартибда солиқни қатъий белгиланган миқдорда тўлаш хоҳишини билдирган якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиққа тортиш объекти бўлиб амалга оширилаётган фаолият турини тавсифловчи физик кўрсаткичлар ҳисобланади»;

13) 383-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«383-модда. Қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқ ставкалари

Қатъий белгиланган миқдорларда солиқни тўловчи жисмоний шахслар учун солиқ ставкаси қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

 

Фаолият тури

 

Бир ойлик солиқ ставкалари (сўмда)

 

Тошкент шаҳри

 

Нукус шаҳри ва вилоят марказлари бўлган шаҳарлар

 

бошқа

шаҳарлар

бошқа аҳоли
пунктлари

 

1.

 

Чакана савдо:

 

 

 

 

 

озиқ-овқат товарлари ва ноозиқ-овқат товарлари билан

 

750 000

 

600 000

 

300 000

 

200 000

 

деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан

 

250 000

 

150 000

 

100 000

 

50 000

 

газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан

 

250 000

 

150 000

 

100 000

 

50 000

 

2.

 

Маиший хизматлар

 

250 000

 

150 000

 

100 000

 

50 000

 

3.

 

Бошқа фаолият турлари

 

225 000

 

150 000

 

100 000

 

50 000

 

4.

 

Автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари:

 

3 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

 

150 000

 

3 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

 

225 000

 

 

Солиқ тўловчи:

бир нечта фаолият тури билан шуғулланганида, ҳар бир фаолият тури учун алоҳида-алоҳида қатъий белгиланган миқдордаги солиқни тўлайди, фаолият билан икки ва ундан ортиқ аҳоли пунктларида шуғулланганида эса, ушбу аҳоли пунктлари учун ўрнатилган юқори ставкада солиқ тўланади;

тадбиркорлик фаолиятини ижарага олинган ускуналарда ва бинода амалга оширган тақдирда, яшаш жойидаги солиқ органига ижарага берувчи тўғрисида маълумотнома (ахборот) тақдим этишга мажбур;

I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланганида фаолият туридан ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар, ойига қатъий белгиланган миқдордаги солиқнинг 50 фоизини, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда тўлайди;

«Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлган ва ҳунармандчилик маҳсулотларини (товарларини, хизматларини) ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилишни амалга оширганида қатъий белгиланган миқдордаги солиқни тўлашдан озод этилади;

болалар ўйин автоматлари билан боғлиқ хизматларни кўрсатса, ҳар бир жиҳозланган жой (бирлик) учун қатъий белгиланган миқдордаги солиқни тўлайди.

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан олинган даромадларига ушбу Кодекснинг 381-моддаси биринчи қисмида белгиланган ставкада солиқ солинади.

Халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган миқдордаги солиқ суммаларига фаолият амалга ошириладиган жойларнинг хусусиятларига, шунингдек фаолият амалга ошириладиган турларининг мавсумийлигига қараб 0,7 дан 1,3 гача камайтирувчи ёки оширувчи коэффициентлар белгилашга ҳақли»;

14) 385-модда:

учинчи қисмининг 2-банди чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслардан олинадиган солиқ солиқ агенти томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва тўлов манбаида ушлаб қолинади»;

15) 408-модда:

биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Солиқ, агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчининг календарь ойда ишлаган кунлари сонидан қатъи назар:

1) якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан – ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда;

2) якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар томонидан (бундан буён матнда якка тартибдаги тадбиркорнинг ходимлари деб юритилади) – ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида;

3) фаолиятни юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, оилавий тадбиркорлик шаклида амалга оширувчи оила аъзолари томонидан:

якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси томонидан – ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда;

оиланинг бошқа аъзолари томонидан (бундан ўн саккиз ёшга тўлмаганлар мустасно) – ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида;

4) қишлоқ туманларида рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси бўлган ҳунармандчилик фаолияти субъектлари томонидан ўз фаолиятининг дастлабки икки йилида – ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида мажбурий тартибда тўланади.

Меҳнат стажи ҳисобланиши учун ўзини ўзи банд қилган шахслар, меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан чет давлатларда ташкил этилган (очилган) савдо уйларида, ваколатхоналарда (шу жумладан юридик шахс ташкил этмасдан), ташкилотларда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида ихтиёрий тартибда, қуйидаги солиқ тўловчилар томонидан эса мажбурий тартибда тўланади:

«Уста-шогирд» мактаблари ўқувчилари – улар йигирма беш ёшга тўлгунига қадар ишлаган даврда;

деҳқон хўжаликлари, шунингдек майдони тўрт сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, томорқа ер участкасида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол ёхуд эллик бошдан кам бўлмаган хонаки парранда парваришлаётган жисмоний шахслар. Бунда деҳқон хўжалиги раҳбари солиқни мажбурий тартибда тўлайди, бошқа аъзолари ва кўрсатилган жисмоний шахслар эса ихтиёрий асосда тўлайди»;

тўртинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Солиқни тўлаш қуйидагича амалга оширилади:

ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар томонидан – ҳар ойда тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай;

ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шахслар томонидан – ҳисобот йилининг 1 декабригача амалга оширилади. Бунда солиқнинг миқдори тўлов кунида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади»;

ўн биринчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган солиқ тўловчилар солиқни ушбу Кодекснинг 405-моддасида кўрсатилган солиқ ставкалари бўйича жами йиллик даромад тўғрисида декларацияда кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида олинган даромадлар суммасидан келиб чиқиб, бироқ ушбу моддада белгиланган унинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган ҳолда, солиқни ихтиёрий равишда тўлаш ҳақида жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш билан бир вақтда бериладиган ариза асосида тўлашга ҳақли. Бунда тўланиши лозим бўлган солиқнинг узил-кесил суммаси ушбу модданинг биринчи – бешинчи қисмларига мувофиқ тўланган суммаларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади».

16) 414-модда биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1) маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш (бундан туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт объектлари мустасно), жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таъминот объектларининг»;

17) 415-модданинг тўртинчи қисми биринчи хатбошидаги «0,2 фоиз» деган сўзлар «0,4 фоиз» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

18) 419-модданинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4) кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари, шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар»;

19) 422-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р


Солиқ солиш объектлари


Солиқ ставкалари (фоизларда)



1.


Уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари (бундан умумий майдони 200 кв м дан ортиқ бўлганлари мустасно), кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари, шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар


0,23



2.


Шаҳарларда жойлашган уй-жойлар ва квартиралар, умумий майдони:




200 кв м дан ва 500 кв м га қадар бўлганлари


0,3



500 кв м дан ортиқ бўлганлари


0,4



3.


Бошқа аҳоли пунктларида жойлашган, умумий майдони 200 кв м дан ортиқ бўлган уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари


0,3



4.


Тадбиркорлик фаолияти учун ёхуд юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага беришда фойдаланиладиган солиқ солиш объектлари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари


2


»;


 

20) 426-модда иккинчи қисмининг:

4-бандидаги «дам олиш уйлари, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

11-бандидаги «маиший чиқиндилар» деган сўзлар «маиший, қурилиш ва бошқа чиқиндилар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

21) 427-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «мева-сабзавотчилик қишлоқ хўжалиги корхоналари учун мева-сабзавотчилик маҳсулотлари эгаллаган ерлар учун эса – ер участкасининг умумий майдони» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

22) 428-модда иккинчи қисмининг:

иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«маданият, таълим, соғлиқни сақлаш (бундан туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт объектлари банд қилган ерлар мустасно) ва ижтимоий таъминот объектлари эгаллаган ерлар;

спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш мажмуалари, ўқув-машқ базалари ва болалар-соғломлаштириш оромгоҳлари эгаллаган ерлар»;

саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«сувни тежайдиган (томчилатиб, ёмғирлатиб, дискрет ва бошқа) суғориш технологиялари жорий этилган ерлар – сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган ойнинг бошидан эътиборан беш йил муддатга. Ушбу имтиёз сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасидаги ваколатли органнинг хулосаси асосида берилади. Агарда сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган ойнинг бошидан бошлаб беш йил давомида фойдаланишга яроқсиз бўлган ёки демонтаж қилинган бўлса, солиқ имтиёзи бутун солиқ даври учун солиқни тўлаш бўйича мажбуриятларнинг тикланиши билан бекор қилинади»;

23) 429-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича базавий солиқ ставкаси республика ҳудудлари кесимида 1 гектар учун мутлақ ўлчамда қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Республика ҳудудлари


1 гектар учун базавий солиқ ставкаси (млн сўмда)



Тошкент шаҳри

1 зона

2 зона

3 зона

4 зона

5 зона

208,2

166,5

124,9

83,3

41,6


Қорақалпоғистон Республикаси


26,2



Андижон вилояти


33,0



Бухоро вилояти


26,7



Жиззах вилояти


26,7



Қашқадарё вилояти


26,7



Навоий вилояти


26,7



Наманган вилояти


33,0



Самарқанд вилояти


33,0



Сурхондарё вилояти


23,5



Сирдарё вилояти


20,8



Тошкент вилояти


27,6



Фарғона вилояти


26,7



Хоразм вилояти


26,7


»;


 

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун солиқ ставкаларининг аниқ миқдори қуйидаги тартибда аниқланади:

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари 0,5 дан 2,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда, ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган базавий солиқ ставкалари асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун туман ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб, солиқ ставкаларини белгилайди;

туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари, ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида белгиланган солиқ ставкаларига, Тошкент шаҳри учун эса – ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган базавий солиқ ставкаларига 0,7 дан 3,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида киритади.

Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан кейинги солиқ даври учун солиқ ставкалари ҳар йили жорий солиқ даврининг 31 декабрига қадар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига тақдим этади. Ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органлари ушбу солиқ ставкаларини беш кун ичида солиқ тўловчиларга маълумот учун етказишлари керак»;

иккинчи–ўн биринчи қисмлар тегишинча тўртинчи–ўн учинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

тўртинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматига нисбатан 0,95 фоиз миқдорда белгиланади»;

бешинчи қисм биринчи хатбошидаги «0,1 коэффициент» деган сўзлар «0,25 коэффициент» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисмдаги «учинчи» деган сўз «бешинчи» деган сўз билан алмаштирилсин»;

ўн биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган майдонлар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек, самарали фойдаланилмаётган балиқ етиштириш (ўстириш) учун мўлжалланган сунъий сув ҳавзалари жойлашган ер участкаларига нисбатан қонунчиликда оширилган солиқ ставкаларини белгилаш йўли билан таъсир чоралари қўлланилиши мумкин. Бундай ер участкаларига солиқ имтиёзлари татбиқ этилмайди»;

қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг маъмурий чегараларида жойлашган конлар ва карьерлар банд этган ерлар учун солиқ туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари белгилаган солиқ ставкаларига 0,1 коэффициентини қўллаган ҳолда тўланади»;

24) 431-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Кўп квартирали уйларда жойлашган турар жой бўлмаган кўчмас мулк объектлари билан банд бўлган ер участкалари бўйича солиқ турар жой бўлмаган кўчмас мулк объектининг қаватлар сонига бўлинган майдонидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади»;

25) 434-модда биринчи қисмининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3) жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун берилган, шунингдек якка тартибдаги ва жамоа гаражлари эгаллаган ер участкалари»;

26) 435-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича солиқ базаси ушбу Кодекс 428-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари чегириб ташланган ҳолда, ер участкаларининг қонунчиликка мувофиқ аниқланган норматив қиймати»;

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

учинчи қисмдаги «якка тартибдаги гаражлар» деган сўзлар «якка тартибдаги ва жамоа гаражлари» деган сўз билан алмаштирилсин»;

27) 437-модданинг:

биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Республика ҳудудлари кесимида базавий солиқ ставкалари 1 кв.м учун мутлақ ўлчамда қуйидаги миқдорларда белгиланади (бундан деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар мустасно):

Республика ҳудудлари


1 кв.м учун базавий солиқ ставкаси (сўмда)


Тошкент шаҳри

1 зона

2 зона

3 зона

4 зона

5 зона

1193,6

1013,2

832,6

652,3

471,8

Қорақалпоғистон Республикаси


245,0


Андижон вилояти


297,6


Бухоро вилояти


245,0


Жиззах вилояти


245,0


Қашқадарё вилояти


245,0


Навоий вилояти


245,0


Наманган вилояти


297,6


Самарқанд вилояти


297,6


Сурхондарё вилояти


221,6


Сирдарё вилояти


191,8


Тошкент вилояти


252,2


Фарғона вилояти


245,0


Хоразм вилояти


245,0


 

Солиқ ставкаларини аниқ миқдори қуйидаги тартибда белгиланади:

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари 0,5 дан 2,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда, ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган базавий солиқ ставкалари асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун туман ва шаҳарлар кесимида уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб, солиқ ставкаларини белгилайди;

туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида белгиланган солиқ ставкаларига Тошкент шаҳри учун эса – ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган базавий солиқ ставкаларига 0,7 дан 3,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида киритади»;

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан кейинги солиқ даври учун солиқ ставкалари ҳар йили жорий солиқ даврининг 31 декабрига қадар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига тақдим этади.

Деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларга солиқ ставкаси қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматига нисбатан 0,95 фоиз миқдорда белгиланади»;

учинчи–еттинчи қисмлар тегишинча бешинчи–тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги ўнинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Жисмоний шахсларга якка тартибдаги турар жой қуриш ва ободонлаштиришга берилган томорқа ер участкаларига якка тартибдаги уй-жой қуришга берилган ер участкалари учун белгиланган ставка қўлланилади»;

28) 439-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ тўловчининг яшаш жойидан қатъи назар, ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органлари томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг маълумотлари асосида, деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар бўйича эса – қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқловчи органнинг маълумотлари асосида амалга оширилади»;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Кўп квартирали уйларда жойлашган турар жой бўлмаган кўчмас мулк объектлари билан банд бўлган ер участкалари бўйича солиқ турар жой бўлмаган кўчмас мулк объектининг қаватлар сонига бўлинган майдонидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади»;

29) 442-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 8-банд билан тўлдирилсин:

«8) коллектор ва дренаж тармоқларидан ишлатиладиган сув ресурслари»;

30) 444-модданинг:

тўққизинчи ва ўнинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасидаги ваколатли орган ҳар йили жорий солиқ даврининг 10 декабридан кечиктирмай қишлоқ хўжалигида, шу жумладан балиқчилик хўжалигида, сув ресурсларидан фойдаланувчи юридик шахсларга, деҳқон хўжаликлари бўйича эса – ҳисобот даври учун келгуси йилнинг 20 январидан кечиктирмай сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш жойи бўйича солиқ органларига – солиқ базасини аниқлаш учун улар томонидан ишлатилиши кутилаётган сув ресурслари ҳажмини тақдим этади.

Деҳқон хўжаликлари учун солиқ базаси солиқ органлари томонидан сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасидаги ваколатли орган тақдим этган маълумотлар асосида аниқланади»;

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштирувчи балиқчилик хўжаликлари солиқ базасини табиий ва сунъий сув объектларидан олинган ва ушбу сув объектларига қайтариб қуйиладиган сув ҳажми, бундан коллектор-дренаж тармоқларига қайтариб қуйиладиганлар мустасно, ўртасидаги фарқдан келиб чиқиб аниқлайдилар.

Қишлоқ хўжалигида, шу жумладан балиқ етиштиришда сув ресурсларини ҳисобга олиш воситалари мавжуд эмаслиги ва фойдаланиладиган сув ресурсларининг ҳақиқий ҳажмини аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, солиқ базаси сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш соҳасидаги ваколатли орган томонидан тасдиқланган сув ресурслари истеъмолининг нормативларига кўра аниқланади.

Ишлаб чиқариш жараёнида сувни махсус ускуналарни (турбиналарни) совитиш учун ишлатадиган солиқ тўловчилар солиқ базасини табиий сув объектларидан махсус ускуналарни (турбиналарни) совитиш учун олинган ва табиий сув объектларига қайтариб қуйиладиган сув ҳажми ўртасидаги фарқдан келиб чиқиб аниқлайди. Ушбу норма сувнинг ҳақиқий ҳисоби ёки сувдан махсус фойдаланиш рухсатномаси мавжуд бўлганда қўлланилади»;

ўн биринчи ва ўн иккинчи қисмлари тегишинча ўн тўртинчи ва ўн бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Солиқ солиш объекти ва (ёки) солиқ ставкаси турли хил бўлган бир неча турдаги фаолият билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар бундай фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ва тегишли солиқ ставкалари бўйича солиқ тўлашлари шарт»;

31) 445-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Белгиланган лимитлар доирасида ер усти ва ер ости манбаларидан олинадиган сув ресурслари учун солиқ ставкалари бир куб метр учун мутлақ ўлчамда қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р


Солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объекти


1 куб м учун солиқ ставкаси (сўмда)



ер усти сув ресурслари манбалари


ер ости сув ресурслари манбалари



1.


Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги корхоналар (бундан 2–6-бандларда кўрсатилганлари мустасно), шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар


182


221



2.


Саноат корхоналари


472


564



3.


Электр станциялари ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари


70


90



4.


Қишлоқ хўжалик ерларини суғориш ва балиқларни ўстириш (етиштириш) учун фойдаланилган сув ҳажми қисми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари


40


40



5.


Автотранспорт воситаларини ювиш учун фойдаланиладиган сув ҳажми


1990


1990



6.


Алкоголсиз ичимликлар ҳамда пиво ва винодан ташқари алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми


25 185


25 185


»;


 

 

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ушбу модда биринчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган солиқ ставкаси 0,7 камайтирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда, сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланадиган, фойдаланилган сув ҳажмига қўлланилади»;

иккинчи ва учинчи қисмлар тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

32) 452-модда иккинчи қисмининг:

81, 82 ва 83 қаторлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

 

Қурилиш қуми

 

5, бироқ 7 500 сўм/куб мдан кам бўлмаган

 

 

 

Қум-шағал аралашмаси

 

5, бироқ 7 500 сўм/куб мдан кам бўлмаган

 

 

 

Қумтошлар

 

5, бироқ 7 500 сўм/куб мдан кам бўлмаган

 

»;

 

 

 

85 ва 86 қаторлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«


Қурилиш майда тошлар (карбонат жинслари)


5, бироқ 7 500 сўм/куб мдан кам бўлмаган




Қурилиш майда тошлар (гранитлар, порфиритлар ва сланец жинслари)


5, бироқ 7 500 сўм/куб мдан кам бўлмаган


»;


 

 

33) 461-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 9 ва 10-бандлар билан тўлдирилсин:

«9) алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шохобчаларига;

10) бозорларга ва савдо комплексларига»;

34) 467-модданинг:

6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«


6.


Суғурта агентлари, шунингдек суғурта, қимматли қоғозлар бозори ва товар-хом ашё биржаларида брокерлик фаолиятини амалга оширадиган юридик шахслар, шунингдек риэлторлик фаолиятини амалга оширувчи шахслар.


13


»;


 

 

9.2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«


9.2.


жойлашган жойидан қатъи назар, тамаки маҳсулотлари реализациясидан товар айланмаси бўйича:


4


».


 

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органларининг ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

5-модда. Ушбу Қонун 2021 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти

Ш.МИРЗИЁЕВ.

Тошкент ш.,

2020 йил 30 декабрь

ЎРҚ-659-сон.

*Ушбу Қонун Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) 31.12.2020 йилда эълон қилинган ва 1.01.2021 йилдан кучга кирди.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ «2021 ЙИЛ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУНИ ИЖРОСИНИ
ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*

(Кўчирма)** 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ

 

«2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида:

1. 2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилсин.

2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам миқдорлари 1-иловага мувофиқ белгилансин.

2. 2021 йилда иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур қарорнинг 3-иловасида кўрсатилган 2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари прогнозининг бажарилиши юзасидан барча зарур чораларни кўрсин.

4. Белгилансинки, 2021 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий солиқ тушумлари қуйидагича тақсимланади:

а) бюджет ташкилотлари бўйича:

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига – 99,2 фоиз;

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига – 0,4 фоиз;

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига – 0,4 фоиз;

б) бошқа тўловчилар бўйича:

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига – 98,4 фоиз;

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига – 0,8 фоиз;

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига – 0,8 фоиз.

5. Фойда солиғи тўлиқлигича Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтириладиган йирик солиқ тўловчилар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Қуйидаги солиқ турлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисми тўлиқ ҳажмда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетида қолдирилсин:

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

қўшилган қиймат солиғи (мазкур қарорнинг 4-иловасида кўрсатилган йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно);

фойда солиғи (мазкур қарорнинг 4-иловасида кўрсатилган йирик солиқ тўловчилар, Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан, шунингдек, норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғи бундан мустасно).

Бунда, солиқ турлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмини ҳисоблашда йирик солиқ тўловчилардан тушумлар (мазкур қарорнинг 4-иловасида кўрсатилган йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган солиқлар бундан мустасно) инобатга олинади.

Молия вазирлигига нархлар (тарифлар) ва қонунчилик ҳужжатлари ўзгаришидан келиб чиқиб, қўшилган қиймат солиғи бўйича даромадлар прогнозини тасдиқланган кўрсаткичлар доирасида ҳудудлар кесимида қайта тақсимлаш ҳуқуқи берилсин.

Белгилансинки, 2020 йил 4-чорак якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмини ўтказиш 2021 йил январь ойида амалга оширилади ва 2020 йил учун ҳисоботларда акс эттирилади.

7. 2021 йил учун олтиндан ясалган заргарлик буюмларини чакана савдода сотганлик учун йиғим миқдори 1 граммига 1 000 (бир минг) сўм миқдорида сақлаб қолинсин.

8. Белгилансинки, 2021 йилда Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган ҳолларда солиқ тўловчиларга солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатларини беш кундан кўп бўлмаган муддатга кечиктирганлик учун жарима солинмайди.

9. 2021 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун асосий фондларнинг ҳар йиллик, микрофирма ва кичик корхоналар учун 3 йиллик мажбурий қайта баҳолаш тартиби бекор қилинсин.

10. 2021 йил 1 январдан бошлаб:

«Навоий кон-металлургия комбинати» ДК ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖга ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси олтин, палладий, кумуш ва мис бўйича 15 фоиз миқдорида;

рентабеллик даражасидан келиб чиқиб «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ учун фойда солиғи ставкалари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

11. 2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

12. Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятининг самарадорлиги индикаторлари 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси:

мазкур қарорнинг 7-иловасида назарда тутилган самарадорлик индикаторларининг ижросини таъминласин ва мониторингини юритсин;

ҳисобот чораги якуни бўйича кейинги чорак биринчи ойининг 20 санасига қадар мазкур қарорнинг 7-иловасида назарда тутилган самарадорлик индикаторларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни шакллантириш ҳамда кейинчалик Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳисобот бериш учун Молия вазирлигига киритсин.

Белгилансинки, мазкур қарорнинг 7-иловасида назарда тутилган самарадорлик индикаторларининг ижросини баҳолаш вазирлик ва идораларнинг Ички аудит хизмати томонидан амалга оширилади.

Молия вазирлиги 2022 йил учун Давлат бюджети лойиҳасини шакллантиришда халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда барча вазирлик ва идораларнинг бюджетлари харажатларининг самарадорлик индикаторларини белгилаган ҳолда мақсадли режалаштириш тизимини жорий қилсин ҳамда 2022 йил учун Бюджетномада акс эттирсин.

Ривожлантириш дастурларининг самарадорлиги натижаларини таҳлил қилиш мақсадида вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг марказий аппаратлари тузилмасида белгиланган штат бирликлари доирасида ички аудит хизматларини жорий қилсин.

13. Ҳисоб палатаси ва Молия вазирлиги мазкур қарорнинг 7-иловасида назарда тутилган самарадорлик индикаторларининг ижроси устидан қатъий назорат ўрнатсин.

14. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Кадастр агентлиги, «Ўздав­ерлойиҳа» илмий-лойиҳа институти, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда 2021 йил 1 апрелгача қишлоқ хўжалиги ерлари бор юридик шахслар, жумладан деҳқон хўжаликларига ерларни солиққа тортиш учун норматив қийматини етказсин.

15. Молия вазирлиги:

а) 2021 йил 1 апрелга қадар:

Ҳисоб палатаси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида маълумотларни расмий веб-сайтларга жойлаштириш тартибини;

Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар асосида янгиланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

б) 2021 йил 1 июлга қадар Давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари бўйича харажатлар сметаларини, шунингдек, ушбу жамғармалар бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим этиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

16. 2021 йил 1 январдан Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси тугатилсин, жамғарма ҳисобидан ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилмаган қисми ҳамда жамғарманинг жорий йил охирига қолдиқ маблағлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилиши таъминлансин.

Белгилансинки, 2021 йилда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш тадбирлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш харажатлари доирасида молиялаштирилади.

21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5978-сон Фармонига 1-иловада назарда тутилган товарларни (оқ ва бошқа шакардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси 2021 йил 31 декабрга қадар қўлланилсин.

22. Молия вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида белгиланадиган дастурларда иштироки натижасида 2021 йил 1 январдан бошлаб олинган бонуслар, мукофотлар кўринишидаги пул тўловларининг жисмоний шахсларнинг даромад солиғидан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

23. Давлат солиқ қўмитасига 2021 йилда ажратилган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ­ПФ-6098-сон Фармонида кўзда тутилган онлайн назорат-касса машиналарининг чеклари асосида совринли ўйинларни 2021 йилда ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплашга рухсат берилсин.

24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 8-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 2021 йил 1 январдан 9-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

26. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.МИРЗИЁЕВ.

Тошкент ш.,

2020 йил 30 декабрь

ПҚ-4938-сон.

ЎзР Президентининг

2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сон қарорига

1-ИЛОВА

14 ЁШГАЧА БОЛАЛАРИ БЎЛГАН ОИЛАЛАРГА НАФАҚА, БОЛА ИККИ ЁШГА ТЎЛГУНГА ҚАДАР БОЛА ПАРВАРИШИ БЎЙИЧА НАФАҚА, КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРГА БЕРИЛАДИГАН МОДДИЙ ЁРДАМ ҲАМДА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДАГИ МУҲТОЖ ОИЛАЛАРГА БИР МАРТАЛИК
МОДДИЙ ЁРДАМ МИҚДОРЛАРИ

сўм

Т/р


Нафақа ва моддий ёрдам турлари


Миқдор


1.


14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа




шундан:




битта болали оилаларга


144 100



иккита болали оилаларга


238 700



учта ва ундан ортиқ болали оилаларга


334 400


2.


Бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа


434 000


3.


Кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам


326 000 дан 653 000 гача


4.


Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам


434 000 дан 1 085 000 гача


Изоҳ: Кўрсатилган нафақа ва моддий ёрдам миқдорлари 2021 йил 1 февралга қадар тайинланган нафақа ва моддий ёрдамни тўлашда ҳам қўлланилади.

 

 

 

ЎзР Президентининг

2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сон қарорига

3-ИЛОВА

2021 ЙИЛ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ДАРОМАДЛАРИ ПРОГНОЗИ

млрд сўм

Т/р


Кўрсаткичлар


Сумма


Жами – даромадлар


147 202,3


1


Бевосита солиқлар


46 845,2


1.1


Фойда солиғи


27 779,4


1.2


Айланмадан олинадиган солиқ


2 160,0


1.3


Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи


16 905,8


2


Билвосита солиқлар


62 526,7


2.1


Қўшилган қиймат солиғи


46 955,4


2.2


Акциз солиғи


11 820,1


2.3


Божхона божи


3 751,2


3


Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғи


19 426,8


3.1


Мол-мулк солиғи


2 510,3


3.2


Ер солиғи


2 941,0


3.3


Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ


13 588,2


3.4


Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ


387,3


4


Бошқа даромадлар ва солиқ бўлмаган бошқа тушумлар


18 403,6



 

 

ЎзР Президентининг

2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сон қарорига

4-ИЛОВА

ФОЙДА СОЛИҒИ ТЎЛИҚЛИГИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РЕСПУБЛИКА
БЮДЖЕТИГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИГАН ЙИРИК

СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР РЎЙХАТИ

 

Т/р


Солиқ тўловчиларнинг номи


Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)


1


«Andijon gidroelektrstansiya» УК


200248365


2


«Angren issiqlik elektr stansiyasi» АЖ


200595949


3


«Asia trans gas» МЧЖ


206948470


4


«Baraka holding» МЧЖ


305162024


5


«Bekobodsement» АЖ


200459808


6


«Buxoro neftni qayta ishlash zavodi» МЧЖ


202080378


7


«Chirchiq gidroelektrstansiyalar kaskadi» УК


200942018


8


«Chirchiq transformator zavodi» АЖ


200941525


9


«Coca-cola ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖ


200798458


10


«Coscom» МЧЖ


201788904


11


«Epsilon development company» МЧЖ


305922787


12


«Ertoshsoy gidroelektrstansiya» УК


207151221


13


«Farg`ona issiqlik elektr markazi» АЖ


200202146


14


«Fargona neftni qayta ishlash zavodi» МЧЖ


200202099


15


«Farg`onaazot» АЖ


200202240


16


«Farxod GES» УК


202256591


17


«Gissarneftgaz» МЧЖ


205678302


18


«GM O`zbekiston» АЖ Хоразм филиали


207228908


19


«Hisorak gidroelektrstansiya» УК


206976058


20


«International beverages Tashkent» МЧЖ


301975029


21


«Islom Karimov nomidagi Toshkent xalqaro aeroporti» МЧЖ


200640719


22


«Issiqlik elektr stansiyalari» АЖ


306349304


23


«JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ


301305243


24


«Ketring» МЧЖ


201676062


25


«Ko`kdumaloqgaz» МЧЖ


205222807


26


«Maxam-Chirchiq» AЖ


200941518


27


«Jarkurgonneftqaytaishlash» МЧЖ


204917978


28


«Muborak issiqlik elektr markazi» АЖ


200698044


29


«Natural gas-stream» МЧЖ


207245357


30


«Navoiy issiqlik elektr stansiyasi» АЖ


200850647


31


«Navoiy kon-metallurgiya kombinati» ДК


201204514


32


«Navoiy xalqaro aeroporti» МЧЖ


200003243


33


«Navoiyazot» АЖ


200002933


34


«O`ztemiryo`lkonteyner» АЖ


203607858


35


«Ohangaronsement» АЖ


200463344


36


«Olmaliq kon-metallurgiya kombinati» АЖ


202328794


37


«O`zaeronavigatsiya» markazi» ДУК


201052000


38


«O`zavtosanoat» АЖ


201053918


39


«Andijon gidroelektrstansiya-2» УК


207068774


40


«Katta Farg`ona kanalidagi kichik gidroelektrostansiyalar kaskadi» УК


305909492


41


«O`rta Сhirchiq gidroelektrstansiyalari kaskadi» УК


200439436


42


«Oxangaron gidroelektrostansiya» УК


301266689


43


«Tuyabo`g`iz kichik gidroelektrstansiya» УК


305916113


44


«Tuyamo`yin gidroelektrostansiyasi» УК


200209151


45


«Qodiriya gidroelektrstansiyalar kaskadi» УК


200605332


46


«O`zbekgidroenergo» АЖ


304952767


47


«O`zbekiston metallurgiya kombinati» АЖ


200460222


48


«O`zbekiston milliy elektr tarmoqlari» АЖ


306347741


49


«O`zbekiston Respublikasi tovar-xomashyo birjasi» АЖ


200933985


50


«O`zbekiston temir yo`llari» АЖ


201051951


51


«O`zbekneftgaz» АЖ


200837914


52


«O`zbektelekom» АЖ


203366731


53


«O`zelektroapparat-electroshield» АЖ


201052167


54


«O`ztransgaz» АЖ


200626188


55


«Perfect plast profil» АЖ


303431839


56


«Qizilqumsement» АЖ


200002878


57


«Quvasoycement» АЖ


200124805


58


«Quyi-Вo`zsuv gidroelektrstansiyalar kaskadi» УК


200588275


59


«Rubicon wireless communication» МЧЖ


201501439


60


«Samarqand avtomobil zavodi» МЧЖ ҚК


202137344


61


«Samarqand gidroelektrstansiyalari kaskadi» УК


205240509


62


«Samarqand xalqaro aeroporti» МЧЖ


200791776


63


«Shahrixon gidroelektro stansiyalar kaskadi» УК


205244122


64


«Shurtan gaz kimyo majmuasi» МЧЖ


203195074


65


«Sirdaryo issiqlik elektr stansiyasi» АЖ


201169179


66


«Tahiyatosh issiqlik elektr stansiyasi» АЖ


200366401


67


«Talimarjon issiqlik elektr stansiyasi» АЖ


201284979


68


«Tashkent tobacco» МЧЖ


205442074


69


«To`palang gidroelektrostantsiya» УК


206695638


70


«To`raqo`rg`on issiqlik elektr stansiyasi» УК


306455520


71


«Toshkent gidroelektrstansiyalari kaskadi» УК


200796373


72


«Toshkent issiqlik elektr stansiya» АЖ


200605388


73


«Toshkent issiqlikelektrmarkazi» АЖ


200624673


74


«Toshkentvino kombinati» АЖ


200547634


75


«Unitel» МЧЖ


201838002


76


«Universal mobile systems» МЧЖ


303020732


77


«Uzauto motors» АЖ


200244767


78


«Uzauto trailer» МЧЖ


302320834


79


«Uzbat» АЖ


200987017


80


«Uzbekistan airways» АЖ


306628114


81


«Uzbekistan airways technics» МЧЖ


200640797


82


«Uzbekistan GTL» МЧЖ


207041936


83


«VL Galperin nomidagi Toshkent truba zavodi» МЧЖ


200897524


84


«Yangi Angren issiqlik elektr stansiyasi» АЖ


200595838


85


«Jizzakh petroleum» МЧЖ


304936120


86


«Ҳудудгазтаъминот» АЖ


306605769



32 та тижорат банклари



 

 

 

ЎзР Президентининг

2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сон қарорига

9-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ЭЪТИРОФ ЭТИЛАЁТГАН АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИ
РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг 6-банди.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг 37-иловаси 29-банди.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сон «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 10-банди.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги ПҚ-4022-сон «Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 6-банди.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарори 33-иловасининг 10-банди «б» кичик банди.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 октябрдаги ПҚ-4470-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3818-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қарори иловасининг 2-банди.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 июлдаги ПҚ-4397-сон «Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 11-банди ва 9-иловаси.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 июлдаги ПҚ-4406-сон «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 14-банди.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 апрелдаги ПҚ-4665-сон «Тамаки маҳсулотлари бозорини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 3-банди ва иловаси.

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 июндаги ПҚ-4739-сон «Ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш ва автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сон «Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташувчилар фаолиятини ҳамда уларни молиялаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорининг 1-1-банди.

12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 октябрдаги 812-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида»ги қарори.

13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 643-сон «Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташувчилар фаолиятини ҳамда уларни молиялаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 17 сентябрдаги ­273-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарорига илованинг 1-банди.

 

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 31.12.2020 йилдан кучга кирди.

**Ушбу қарор «СБХ»да кўчирмада берилмоқда. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиш мумкин.

Прочитано: 972 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика