Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 1-2 / Солиқ солиш

Қоғоз нусхаси кифоя

 

Компания транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатади. Кўпгина хизматларни етказиб берувчилар чет давлатлар резидентларидир. СК 358-моддаси 1-қисми 3-бандига кўра, солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб чет давлат ваколатли органининг интернет-ресурсида жойлаштирилган электрон ҳужжатнинг қоғоз нусхаси ҳисобланади. Ҳужжатнинг ушбу қоғоз нусхаси халқаро шартномалар нормаларини қўллаш учун етарли асос бўладими ёки апостиль қўйилган сертификатнинг асл нусхаси керак бўладими?

 

– Солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат қуйидаги шаклда тақдим этилиши мумкин:

1) норезидент резиденти бўлган чет давлатнинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган асл нусха. Бунда у консуллик легаллаштириш амалга оширилган ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда апостиль қўйилган ҳолда тақдим этилади;

2) 1-банд талабларига мувофиқ бўлган ҳужжат асл нусхасининг нотариал тартибда тасдиқланган кўчирма нусхаси;

3) чет давлат ваколатли органининг интернет-ресурсида жойлаштирилган, солиқ резидентлигини тасдиқловчи электрон ҳужжатнинг қоғоздаги нусхаси (СК ­358-м. 1-қ.).

Солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат чет давлат ваколатли органининг интернет-ресурсида жойлаштирилган бўлса, легаллаштириш талаб этилмайди (СК ­358-м. 3-қ. 1-б.).

Бинобарин, чет давлат ваколатли органининг интернет-ресурсида резидентлик сертификати жойлаштирилган бўлса, ҳужжатнинг қоғоз нусхасини тақдим этишнинг ўзи кифоя. Уни текширмоқчи бўлган шахс резидентлик сертификати нусхасида кўрсатилган расмий сайтга кириб, ҳужжатнинг асллигига ишонч ҳосил қилиши мумкин.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 28 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика