Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 49 / ҚҚС ҳақида

Чегирилмайдиган харажатларга ҳисобдан чиқарилган товарлар ва хизматлар бўйича ҚҚС

 

Корхона ўз фаолиятида ўз эҳтиёжлари учун товарлар ва хизматларни сотиб олади. Бироқ фойда солиғи ҳисоб-китобида уларнинг баъзилари чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади. Бу вазиятда «кирувчи» ҚҚСни нима қилиш керак?  

 

 

– Агар товарлар ва хизматлар улар бўйича харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмайдиган ўз эҳтиёжлари учун сотиб олинган бўлса, «кирувчи» ҚҚС уларнинг харид қийматига киритилади (СК 267-м. 1-қ. 7-б., 317-м.).

Бу қуйидаги харажат турлари бўлиши мумкин: 

Чегирилмайдиган харажатлар рўйхати

 

Мисоллар

 

● Лойиҳалар ва ҚМИдаги камчиликларни, объект ёнидаги омборга ташиб келтирилгунига қадар юз берган бузилишлар ва деформацияларни бартараф этишга доир харажатлар;

● коррозияга қарши муҳофазадаги нуқсонлар туфайли тафтиш ўтказиш (асбоб-ускуналарни қисмларга ажратиш) харажатлари ҳамда ушбу харажатларнинг ўрнини камчиликлар, бузилишлар ёки зарарлар учун жавобгар бўлган маҳсулот етказиб берувчи ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобидан қоплаш имкони бўлмаган миқдордаги бошқа шунга ўхшаш харажатлар (СК 317-м. 9-б.)

 

Корхона кўрсатилган камчиликлар ва бузилишларни бартараф этиш учун материаллар сотиб олади. Бунда мазкур харажатлар бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қопланмайди

 

● Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга (соғлиқни сақлашга оид, спорт ва маданий тадбирлар, дам олишни ташкил этиш ҳамда бошқа шунга ўхшаш тадбирларга) доир харажатлар. Бундан тадбирларни ўтказишга доир мажбуриятлар қонун ҳужжатлари билан зиммасига юклатилган ҳоллар мустасно (СК 317-м. 13-б.)

 

Корхона қуйидагиларни сотиб олади:

● Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган болалар байрамини ташкил этиш учун инвентарь;

● корпоратив тимбилдингни ташкил этиш учун event-агентлиги хизматлари;

● ўзининг дам олиш зонасини таъмирлаш учун қурилиш материаллари

 

 

МИСОЛ. ҚҚС тўловчиси бўлган корхона ўзининг дам олиш зонасини таъмирлаш учун 3 450 минг сўмлик қурилиш материаллари сотиб олди, шу жумладан ҚҚС – 450 минг сўм.

Зонадан фақат корхона ходимларининг дам олиши учун фойдаланилади.

Тадбирга харажатлар тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ эмас (соғлиқни сақлашга оид, спорт ва маданий тадбирлар, дам олиш ҳамда бошқа шунга ўхшаш тадбирлар), фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмайди (СК 317-м. 13-б.). Бинобарин, дам олиш зонасини таъмирлаш учун сотиб олинган қурилиш материаллари бўйича ҚҚС (450 минг сўм) ҳисобга олинмайди, балки харид қийматига киритилади.

Бухгалтерия ҳисобида дам олиш зонасини таъмирлаш учун сотиб олинган материаллар (уларга харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмайдиган ўз эҳтиёжлари) бундай акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Дам олиш зонасини таъмирлаш учун сотиб олинган ва фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмайдиган харажатларга киритиладиган материаллар кирим қилинди

 

3 450

 

1050-«Қурилиш материаллари»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Материаллар дам олиш зонасини таъмирлашга ҳисобдан чиқарилди

 

3 450

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

1050-«Қурилиш материаллари»

 

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда (1-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.) уларга харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмайдиган, дам олиш зонасини таъмирлаш учун материалларни сотиб олиш, ҳисобварақ-фактура маълумотлари автоматик тарзда Харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрида (Харидлар реестри, ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илова) акс эттирилади. Бунда 6 ва 7-устунларда акс эттирилган суммаларни ҳисобга олинмайдиган суммалар сифатида 8 ва 9-устунларда такрорлаш зарур.

 

Саволларга «Norma» компанияси эксперти Ирина АХМЕТОВА жавоб берди.

Прочитано: 338 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика