Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 48 / Солиқ солиш

Ходимни хизмат сафарига юборишда нималарни ёддан чиқармаслик керак

 

 «Norma» компанияси эксперти Дилором САИДОВА ва buxgalter.uz эксперти Татьяна ­ЛИМАРЕВА хизмат сафарига оид ҳисоб-китобларнинг ўзига хос жиҳатларини билиб олишда кўмаклашадилар:

 

– Хизмат сафари ва улар бўйича ҳисоб-китобларни расмийлаштириш қоидалари қуйидаги ҳужжатлар билан тартибга солинади:

● Ўзбекистон Республикаси ичкарисидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқнома (АВ рақами 1268, 29.08.2003 й.);

● Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низом (АВ рақами 2730, 19.11.2015 й.).

Хизмат сафари деганда ташкилот раҳбарининг фармойишига биноан ходимни доимий иш жойидан ташқари хизмат топшириғини бажариш учун муайян муддат давомида бошқа жойга юбориш тушунилади (Йўриқнома 1-б.).

Масалан, корхона бошқа вилоятда ўз филиалини очди ва ходимларни ишга қабул қилиш ҳақида эълон берди. Ишга қабул қилинган ходимлар бошқа туманда истиқомат қилишларига қарамай, филиал улар учун доимий иш жойи ҳисобланади, хизмат сафари саналмайди. Бироқ корхона муҳандисни ушбу филиалга 5 кунга ишлаб чиқариш топшириғини бажариш учун юборадиган бўлса, бу хизмат сафари бўлади.

 

Қандай расмийлаштириш керак?

Ходим раҳбарнинг буйруғига биноан хизмат сафарига юбориляпти.

Буйруқда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

● бориш манзили;

● ходим хизмат сафарига юборилаётган корхона номи;

● хизмат сафари муддати, мақсади ва давомийлиги.

Ходим берилган топшириқни аниқ билиб олиши, сиз эса натижани назорат қилишингиз осон бўлиши учун алоҳида ҳужжат ёки буйруққа илова сифатида режа-топшириқни расмийлаштиринг.

 

Ходим Ўзбекистон ичкарисидаги хизмат сафарида бўлган тақдирда, унга хизмат сафари гувоҳномаси расмийлаштирилади. Республика ташқарисидаги хизмат сафарларида гувоҳномани расмийлаштириш талаб этилмайди.

 

Суткалик харажатларни қандай тўғри ҳисоблаш лозим?

Хизмат сафарига юборилган жойда ҳақиқатда бўлган кунлар қуйидагича аниқланади:

Ўзбекистон ичкарисида – хизмат сафари гувоҳномасидаги хизмат сафари жойига етиб келганлиги ва у ердан жўнаб кетганлиги тўғрисидаги қайдлар бўйича.

Хизмат сафарига кетиш куни транспорт воситаси соат 24.00 гача (24.00 ҳам ҳисобга олинади) жўнаб кетган кун, қайтиш куни эса транспорт воситаси доимий иш жойига етиб келган кун ҳисобланади.

Станция, пристань ёки аэропорт аҳоли пункти чегарасидан ташқарида жойлашган бўлса, белгиланган якуний пунктга етиб бориш учун зарур бўлган вақт ҳисобга олинади. Ходимнинг доимий иш жойига қайтиш куни ҳам шундай аниқланади (Йўриқнома 6-б.);

Ўзбекистон ташқарисига хизмат сафарига кетиш куни хизмат сафарига юборилган шахснинг паспортидаги Ўзбекистон назорат-чегара пунктлари қўйган белги бўйича аниқланади (Низом 4-б.).

Ҳисоб-китобларни аниқ мисолларда кўриб чиқамиз.

 

Суткалик харажатларни аниқлаймиз

Ходим 2020 йил 22 апрель куни соат 8.00 да Самарқандга хизмат сафарига поездда жўнаб кетган. У ерга соат 10.00 да етиб борган. 23 апрель куни соат 6.00 да поездга ўтириб ортга қайтган ва соат 9.00 да Тошкентга етиб келган.

Ходим ҳақиқатда хизмат сафарида 1 сутка ва 1 соат бўлган, бироқ суткалик харажатлар учун 2 кунга – 22 ва 23 апрель учун маблағ берилади (Йўриқнома 6-б.).

Мамлакат ташқарисидаги хизмат сафарларида хизмат сафарига юборилган шахснинг паспортидаги Ўзбекистон назорат ўтиш пункти томонидан қайд этилган сана давлат чегарасини кесиб ўтиш санасини белгилаш учун асос ҳисобланади (Низом 4-б.).

ЎзР ташқарисидаги хизмат сафарига ҳаво транспорти орқали жўнаб кетилган ҳолатларда, агар:

● ходим 9 ноябрь куни Ўзбекистондан самолётда учиб кетган ва кейинги куни 10 ноябрда белгиланган мамлакатга етиб борган, бунда 9 ноябрь учун суткалик пуллар берилмайди;

● ходим хорижий давлатдаги аэропортдан 12 ноябрь куни жўнаб кетиб, 13 ноябрь куни Ўзбекистонга етиб келган бўлса, 13 ноябрь учун суткалик пуллар берилмайди (Низом 4-б.).

 

Хизмат сафари бўйича аванс суммасини ҳисоблаймиз 

Ходим Бухоро вилоятига 3 кунга – 9 ноябрдан 11 ноябргача (11 ноябрь ҳам ҳисобга киритилади) хизмат сафарига юборилди.

Бухгалтерия унга темир йўл чиптасини олиб берган. Шу боис фақат турар жой, суткалик ва бошқа харажатлар учун аванс берилади.

 

Аванс суммасини ҳисоблаймиз:

Т/р

 

Номи

 

Кунлар сони

 

Нархи

 

Сумма

 

1

 

Яшаш учун харажатлар

 

2

 

60 000

 

120 000

 

2

 

Суткалик харажатлар

 

3

 

40 000

 

120 000

 

3

 

Хизмат сафарига оид бошқа харажатлар

 

 

 

50 000

 

50 000

 

 

 

Жами:

 

290 000

 

Прочитано: 398 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика