Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 48 / Биз яшайдиган уй

Коммуналчилар ва УМШ фуқароларнинг шахсга доир маълумотларини ошкор қилишмоқда

 

Кўпинча УМШ ходимлари ёки коммунал хизматларни етказиб берувчиларнинг вакиллари кўп квартирали уйларда қарздорларнинг рўйхатини илиб қўядилар. Рўйхатларда уларнинг фамилияси, исми, отасининг исмини, квартира рақамини, қарздорлик миқдорини кўрсатадилар.

Бу фуқароларнинг шахсий маълумотларини ошкор қилиш ҳисобланмайдими? 

 

– Шахсга доир маълумотлар нима эканлигини «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонун белгилайди. Бу – муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот (Қонуннинг 4-м.). Буларга нималар кириши Қонунда аниқлаштирилмаган. Демак бу тушунчани анчайин кенг тушуниш мумкин бўлиб, бу мунозарали жиҳатларни келтириб чиқаради.

Фуқаро тўғрисидаги ҳар қандай маълумотларнинг унинг ёзма тарздаги розилигисиз ошкор этилишига йўл қўйилмайди. Касбий, хизмат ёхуд меҳнат мажбуриятларини бажариши сабабли бошқа шахсга шахсга доир маълумотлар маълум бўлиб қолган тақдирда, у бу маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўймаслиги шарт (Қонуннинг 12-м.). Шундан келиб чиққанда, коммунал хизматларни етказиб берувчиларга, уй-жой мулкдорлари ширкатларига тақдим этилган, электрон маълумотлар базаларида сақланадиган шахсга доир маълумотлар ошкор этилмаслиги керак.

Коммунал хизматларни етказиб берувчилар ва УМШ раҳбарияти фойдаланаётган шахсга доир маълумотлар қаторига ширкат аъзолари ва абонентлар тўғрисидаги қуйидаги ахборотларни киритилса бўлади:

  • фамилияси, исми, отасининг исми;
  • паспорт маълумотлари;
  • яшаш манзили;
  • телефон рақами.

Қонунга мувофиқ УМШ аъзоси ёки абонентнинг ёзма розилигисиз УМШ раҳбарлари, коммунал хизматларни етказиб берувчилар қарздорларнинг квартираси, қарз миқдорини кўрсатган ҳолда номлари келтирилган рўйхатни илишга ҳуқуқлари йўқ.

Савол беришингиз мумкин: «Ширкатлар ва коммунал хизматларни етказиб берувчилар қарздорларга қарши қандай курашишлари керак? Ҳақни тўламасликлари мумкин экану, уларга буни эслатиб қўйиш – қоидабузарлик ва шахсга оид маълумотларни ошкор қилишга кирар экан-да» дерсиз?

Тўлов ҳақида эслатиш – қарздорларга таъсир кўрсатишнинг превентив усулларидан бири. Айниқса, қўни-қўшнилардан иборат жамоатчиликнинг фикри катта аҳамиятга эга бўлган бизнинг менталитетимиз шароитида шундай. Шарманда қиладиган тахтачадаги рўйхатга тушишни ким ҳам хоҳларди дейсиз?! Лекин қарздорларни шу йўл билан бадном қилмоқчи бўлган етказиб берувчи ва УМШ қонун ҳужжатларини бузмоқдалар. Ҳеч бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатда қарздорликни қисқартиришнинг бундай усулини назарда тутувчи меъёр мавжуд эмас.

Эълонда нималарни ёзиш мумкин? УМШ қарздорларни қуйидаги тарзда хабардор қилиши мумкин: «Сизнинг уйингизда … нафар УМШ аъзолари умумий мол-мулкни сақлаб туришга мажбурий бадаллар бўйича … қийматидаги қарздорликка эга. Бу ширкатнинг уйда умумий мол-мулкни мукаммал таъмирлаш учун олинган кредитларни қоплашига, техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни самарали бажаришга имкон бермаяпти. Қарздорлар мавжудлиги сабабли режалаштирилган ишлар ва даромадлар ва харажатларнинг тасдиқланган сметаси бажарилмай қолиши хавфи туғилмоқда. Қарздорлиги бор бўлган УМШ аъзолари ўз қўшнилари – виждонли тўловчиларнинг ҳуқуқларини поймол қилаётирлар. Белгиланган муддат ичида умумий мол-мулкни сақлаб туришга бадалларни тўлашингизни сўраймиз. Акс ҳолда қарздорлик суд тартибида ундирилади».

Худди шу нарса коммунал хизматларни етказиб берувчиларга ҳам тегишли. Улар ўз эълонларида қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда истеъмолчи коммунал маҳсулотлардан якка тартибда узиб қўйилиши мумкинлигини белгиловчи қонун ҳужжатларига ҳаволалар келтиришлари мумкин.

Қарздорликни қисқартириш бўйича огоҳлантирувчи чоралар орасида – абонентлар ва УМШ аъзоларининг шахсга оид маълумотларини ошкор қилмаган ҳолда уларни ёзма тарзда хабардор қилиш ҳам бор.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 467 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2020-12-03 09:16:45, Гость_абдурауф андижондан:
№48 сон Шахсга доир маълумотлар деганда нималарни хисобга олиш керак! Олдинлари шундай карзи бор шахслар руйхати хатто газеталарда хам ошкор килинган ва яхшигина самара берган.Очик ойдин хакикий карздорликни ЭЪЛОН килишга рухсат бериш керак.У М Ш га осон эмас.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика