Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 46 / Кадрлар бўлими

Илтимосни асослаб бериш лозим

 

Корхона ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритади. Фаолият мунтазам тусга эга, мавсумий ва вақтинчалик ишлар мавжуд эмас. Ишлаб чиқариш жараёни узлуксиз тарзда амалга оширилади. Олий суд Пленумининг қарори (17.04.1998 йилдаги 12-сон) судларнинг эътиборини фақат МКнинг 76-моддасида назарда тутилган ҳолатлар мавжудлиги сабабли муддатсиз меҳнат шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган вазиятларда муддатли меҳнат шартномалари тузилиши мумкинлигига қаратади. Сўнгра қуйидагилар таъкидлаб ўтилади: «МКнинг 76-моддасида келтирилган, ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузилишига йўл қўйиладиган ҳолатлар рўйхати мукаммал ҳисобланишини инобатга олиш лозим. Ходим билан меҳнат шартномаси МКнинг 76-моддаси талаблари ҳисобга олинмаган ҳолда тузилган бўлса, шартноманинг муддати тўғрисидаги шарт ҳақиқий ҳисобланмайди, ходим эса биринчи иш кунидан белгиланмаган муддатга ишга қабул қилинган саналади».

Ишлаб чиқариш корхонаси ходимнинг ёзма шаклдаги аризасига асосан муайян муддатга меҳнат шартномасини тузишга ҳақлими ва МКнинг 76-моддасига кўра «ходимнинг манфаатлари» нимани англатади? 

 

Меҳнат шартномасини тузишда ходимнинг унга меҳнат шартномасининг муддатини белгилаш тўғрисидаги ёзма шаклдаги аризасини ходимнинг манфаатлари учун деб талқин қилиш мумкин. Иш берувчи меҳнат шартномасини тузишда унинг илтимосини қаноатлантиришга ҳақлидир.

Иш берувчининг розилиги билан меҳнат шартномасида унинг муддати тўғрисидаги банд тўлдирилаётганда меҳнат шартномаси муддати ходимнинг илтимосига кўра ёзувини қайд этган ҳолда кўрсатилиши лозим. Меҳнат шартномасига ходимнинг ёзма аризасини илова қилиш керак, унда ходим ўз илтимосини асослаб бергани маъқул. Акс ҳолда назорат қилувчи органлар текширув чоғида ходимнинг манфаатларини кўзлашдан ташқари бунга етарлича асослари бўлмаса-да, ходимни муддатли меҳнат шартномасини тузишга мажбур қилинган деб талқин этишлари мумкин. Бундай ҳолатлар мунтазам такрорланмаслиги лозим.

Шунингдек иш берувчи муддатли меҳнат шартномасини тузиш зарурати йўқлигини тушунтириб, ходимнинг илтимосига кўра шартномада муддат белгилашни рад этишга ҳақли. Ишга қабул қилинаётган ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини 2 ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақли эканлиги маълум қилинади. Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугамасдан олдин ҳам бекор қилиниши мумкин (МК 99-м.).

Прочитано: 560 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика