Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 45 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

ЎзР ДБҚ, ИИВнинг «Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори

 

Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат

 

Божхона чегарасидан олиб Ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан Ўтказиш тартиби тЎҒрисидаги низомга Ўзгартириш ва ҚЎшимчалар киритиш ҲаҚида*

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 26 октябрда рўйхатдан ўтказилди,
рўйхат рақами 2156-3

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июлдаги ПФ-6005-сон «Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2010 йил 28 октябрдаги ­01-02/12-8, 20-сон қарори (рўйхат рақами 2156, 2010 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 439-модда) билан тасдиқланган Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Давлат божхона қўмитаси раиси

М.АЗИМОВ.

01-02/12-14-сон.

Ички ишлар вазири

П.Р.БОБОЖОНОВ.

66-сон.

Тошкент ш., 2020 йил 10 сентябрь.

 

Келишилди:

Раиснинг биринчи ўринбосари

И.К.ДЖАСИМОВ.

 

Тошкент ш., 2020 йил 25 август.

 

ЎзР ДБҚнинг 2020 йил 14 сентябрдаги 01-02/12-14-сон ва
ИИВнинг 2020 йил 10 сентябрдаги 66-сон қарорига
ИЛОВА

БОЖХОНА ЧЕГАРАСИДАН ОЛИБ ЎТИЛАЁТГАН АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

1. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» «Авто» ЯААТ дастури орқали кириш божхона пости ходими томонидан давлат, рус ва инглиз тилларидан бирида чоп этилади ҳамда хорижий автотранспорт воситасининг эгасига (ҳайдовчисига) берилади.».

2. Қуйидаги мазмундаги 121-банд билан тўлдирилсин:

«121. Вақтинча олиб кириш муддати тугашидан олдин Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган хайдовчи божхона органига автотранспорт воситасини вақтинча сақлаш учун ёзма ёки электрон тарзда мурожаат қилган тақдирда, ушбу автотранспорт воситаси божхона органи томонидан белгиланадиган жойларда вақтинча сақлаш даври учун мазкур Низомнинг 16-бандида кўрсатилган йиғим тўланмайди, бундан автотранспорт воситасини сақлаш билан боғлиқ ҳаражатлар мустасно ҳисобланади.».

3. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Вақтинча олиб кириш муддати тугашидан олдин ушбу муддатни узайтириш учун хорижий автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси белгиланган муддат тугашидан аввал Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг мазкур хорижий автотранспорт воситаси турган жойдаги божхона постларидан бирига муддатни узайтиришни сўраб мурожаат қилиши ёки электрон тарзда масофадан тўловларни амалга оширган ҳолда реал вақт режимида автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш муддатини узайтириши лозим.

Мурожаатга божхона органларининг ҳисобрақамига мазкур Низомнинг 16-бандида кўрсатилган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ваколатли банк томонидан берилган ҳужжат нусхаси илова қилинади.

Тегишли божхона пости вақтинча олиб кириш муддатини йиғим қанча муддат учун тўланган бўлса, шунча муддатга узайтиради ва «Авто» ЯААТда аввал киритилган муддатни ўзгартиради.».

4. 19-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«божхона пости томонидан ундирилади ёки ҳайдовчи томонидан электрон тарзда масофадан реал вақт режимида тўланади;

банк орқали тўланганда банк квитанцияси асосида кирим қилинади.».

5. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«21. Белгиланган қайтариб олиб чиқиш муддатидан 5 кундан ортиқ вақт ўтган ва республика ҳудудидан қайтариб олиб чиқилмаган хорижий автотранспорт воситалари тўғрисида «Авто» ЯААТда электрон маълумотлар автоматик тарзда шаклланади ва ДЙҲХХга реал вақт режимида юборилади.».

6. 22 ва 51-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.

7. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«23. ДЙҲХХнинг ҳудудий органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси маълумотлари асосида республика ҳудудидан қайтариб олиб чиқилмаган хорижий автотранспорт воситалари аниқланган тақдирда улар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни кўриш учун уч иш куни мобайнида давлат божхона хизматининг ҳудудий органларини хабардор қиладилар.».

8. 27-банддаги «давлат божхона хизматининг ҳудудий органларига» деган сўзлар «божхона постларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9. 28-банддаги «Давлат божхона хизматининг ҳудудий органлари» ва «давлат божхона хизматининг ҳудудий органининг» деган сўзлар тегишли равишда «Божхона постлари» ва «божхона постининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

10. 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«29. Кўриб чиқиш якуни бўйича бир иш куни мобайнида божхона постлари томонидан «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» дубликати берилади. «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома»нинг юқори ўнг бурчагига «Дубликат» деб ёзилади ва божхона пости бошлиғи ёки унинг ўринбосари имзоси ва пост муҳри билан тасдиқланади.».

11. Қуйидаги мазмундаги 571-банд билан тўлдирилсин:

«571. Божхона тўловларидан имтиёз қўлланилган ҳолда «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштирилган автотранспорт воситасини 3 йил давомида қайта жиҳозлаш божхона юк декларациясида кўрсатиб ўтилган ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси коди ўзгаришига олиб келса, божхона расмийлаштируви вақтида божхона тўловларидан берилган имтиёзлар тўланган тақдирда ушбу автотранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсат берилади, бундан автотранспорт воситасини ёқилғи турини ўзгартириш билан боғлиқ қайта жиҳозлаш ҳолатлари мустасно ҳисобланади.».

12. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 27.01.2021 йилдан кучга киради.

Прочитано: 410 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика