Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 45 / Мутахассис тушунтиради

Чет элдан товар олиб кирдингизми – ҚҚС тўловчиси бўлдингиз

 

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси шартнома асосида Ўзбекистонга товар олиб кирди. Солиқ органлари у умумбелгиланган солиқлар ва ҚҚС тўловчиси сифатида ҳисобга туриши кераклиги тўғрисида уни хабардор қилишди. Бу қанчалик қонуний?

Вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди. 

 

– Бу ҳолларда солиқ органларининг ҳаракатлари қонуний, ҳатто айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси тижорат фаолиятини амалга оширмаса ҳам.

Мисол учун, яқинда шунга ўхшаш савол билан бош офисидан Ўзбекистонда реклама қилиш учун мўлжалланган компания логотипи туширилган постерлар, буклетлар ва флаерлар олган хорижий фармкомпаниянинг ваколатхонаси мурожаат қилди. Солиқ органлари учун фармкомпанияни ҚҚСга ўтиш зарурлиги тўғрисида хабардор қилиш учун шуни ўзи етарли бўлди.

Ваколатхонанинг мутахассислари солиқчиларнинг ҳаракатларини ноқонуний деб ҳисоблашди, сабаби уларда ҚҚС бўйича солиқ солинадиган айланма юзага келмаган. Бироқ бу хато нуқтаи назардир: ҚҚС тўловчиси сифатида ҳисобга туриш компанияда солиқ солинадиган айланма юзага келишини англатмайди.

СКнинг 461-моддаси 2-қисмининг 1-банди бундай вазиятларда солиқчилар ҳаракатининг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади. Унда Ўзбекистоннинг божхона чегараси орқали товарларни олиб киришни (импортни) амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан айланмадан олинадиган солиқ татбиқ этилмайди дейилган.

Бунда, ҳуқуқни қўллаш амалиёти нуқтаи назаридан ушбу нормада муаммолар борлигига қўшиламан. Солиқ кодексида бундай вазиятлар учун умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиш механизми баён этилмаган. Хусусан, ўтиш қайси ойнинг қайси санасидан эътиборан амалга оширилиши кераклиги белгиланмаган.

Солиқчилар Президентнинг «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (27.06.2019 йилдаги ПФ-5755-сон) мувофиқ ҳаракат қилишади. Яъни умумбелгиланган солиқларга товарларни биринчи импорт қилиш (олиб кириш) амалга оширилган ойдан кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб ўтказишади.

Бироқ Фармонда бундай вазиятлар учун ўтиш нормалари мавжуд эмас. Солиқчилар буни мақбул вариант деб ҳисоблаганлари боис шундай йўл тутишади.

 

Кимдадир бу борада бошқача фикр бўлиши мумкин. Турлича талқин қилиш бўлмаслиги учун ҳеч бўлмаганда бу борада солиқ органлари томонидан расмий тушунтириш олишни истар эдик. Гарчи, албатта, ушбу регламент СКга киритилган бўлганда яхшироқ бўларди.

Прочитано: 511 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика