Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 42 / Бухгалтерга ёрдам

Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти

 

2020 ЙИЛНИНГ октябрь ОЙИ УЧУН

 

Октябрь ойида иш соатлари сони:

5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 168;

6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 172;

36 соатлик иш ҳафтасида – 156.

Иш кунлари сони:

5 кунлик иш ҳафтасида – 21;

6 кунлик иш ҳафтасида – 26.

 

  • Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахсларнинг барча даромадларига (дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлардан ташқари) 12%лик ставка бўйича солиқ солинади (Солиқ кодексининг 381-моддаси).
  • 2019 йил 1 сентябрдан меҳнатга оид муносабатлар соҳасида қўллаш учун ЭКИҲ ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) жорий этилди. 2020 йил январь ойида МҲЭКМ 634 880 сўмни (3.12.2019 йилдаги ЎРҚ-586-сон Қонуннинг 41-моддаси; 21.05.2019 йилдаги ПФ-5723-сон Фармоннинг 1-банди), 1 февралдан – 679 330 сўмни (30.12.2019 йилдаги ПҚ-4555-сон қарорнинг 7-банди) ташкил этади.
  • 2020 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 0,1%ини ташкил этади (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 5-банди).
  • Ҳисоблаб чиқарилган ЖШДС суммаси жисмоний шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган мажбурий ойлик бадаллар суммасига камайтирилади (Солиқ кодексининг 385-моддаси 7-қисми).

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

Ходимга январь ойида 1 100 000 сўм, февраль-октябрь ойларида эса – 1 170 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь-октябрь ойларида жами даромади – 11 630 000 сўм (1 100 000 + 1 170 000 х 9).

Олинган даромадга 12%лик ставка бўйича солинадиган солиқ:

11 630 000 х 12% = 1 395 600 сўмга тенг.

Январь-сентябрь ойларида 1 255 200 сўм ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун солиқ суммаси 140 400 сўмга (1 395 600 – 1 255 200) тенг.

Январь-октябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 11 630 сўмни (11 630 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-сентябрь ойлари учун ШЖБПҲга 10 460 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 1 170 сўмни (11 630 – 10 460) ташкил этади.

Октябрь ойи учун бюджетга 139 230 сўм (140 400 – 1 170) ўтказилади.

ЖШДС ва мажбурий бадаллар ушланганидан кейин ходимга 1 029 600 сўм (1 170 000 – 140 400) тўланади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

1-ВАЗИЯТ

Даромаддан МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ имтиёзга эга бўлган ходимнинг меҳнатига январь ойида 1 800 000 сўм, февраль-октябрь ойларида эса – 1 920 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь-октябрь ойлари учун жами даромад – 19 080 000 сўм (1 800 000 + 1 920 000 х 9). 

  • Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:

19 080 000 – (634 880 х 1,41 + 679 330 х 1,41 х 9) = 9 564 121,5 сўмга тенг.

Январь-октябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

9 564 121,5 х 12% = 1 147 694,58 сўм.

Январь-сентябрь ойларида 1 032 237,22 сўм солиқ ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун солиқ суммаси 115 457,36 сўмга (1 147 694,58 – 1 032 237,22) тенг.

Январь-октябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 9 564,12 сўмни (9 564 121,5 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 8 601,98 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 962,14 сўмни (9 564,12 – 8 601,98) ташкил қилади.

Бюджетга 114 495,22 сўм (115 457,36 – 962,14) ЖШДС ўтказилади.

Ходим қўлига 1 804 542,64 сўм (1 920 000 – 115 457,36) иш ҳақи олади.

 

2-ВАЗИЯТ

Даромад  имтиёз суммасидан кам бўлганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ имтиёзга эга бўлган ходимнинг меҳнатига январь ойида 800 000 сўм, февраль-октябрь ойларида эса – 850 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь-октябрь ойлари учун жами даромад – 8 450 000 сўм.

  • Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Январь-октябрь ойлари учун солиқ солинмайдиган даромад миқдорини ҳисоблаймиз:

(634 880 х 1,41) + (679 330 х 1,41 х 9) = 9 515 878,5 сўм.

Ходимнинг даромади (8 450 000 сўм) имтиёз суммасидан (9 515 878,5 сўм) кам бўлганлиги сабабли январь–октябрь ойлари учун солиқ ҳисобланмайди.

Солиқ солинадиган даромад мавжуд бўлмаганлиги учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар тўланмайди.

Ходим қўлига 850 000 сўм иш ҳақи олади.

 

3-ВАЗИЯТ

Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь ойи учун 1 400 000 сўм, февраль-октябрь ойларида эса 1 500 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга фарзандли бўлганлиги муносабати билан 2 800 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган.

  • Солиқ кодексининг 378-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди.
  • Президентнинг «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон) билан 2020 йилда ходимга тўланадиган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайдиган моддий ёрдам суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,22 бараваридан 7,5 бараваригача оширилади (2-банд).

Имтиёз миқдорини ҳисоблаймиз:

679 330 х 7,5 = 5 094 975 сўм.

Моддий ёрдам суммаси – 2 800 000 сўмга ЖШДС солинмайди.

Тегишинча, солиқ солинадиган даромад 14 900 000 сўмга (1 400 000 + (1 500 000 х 9)) тенг.

Январь-октябрь ойлари учун солиқ 1 788 000 сўмни (14 900 000 х 12%) ташкил этади.

Январь-сентябрь ойларида 1 608 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Октябрь ойида солиқ суммаси 180 000 сўмни (1 788 000 – 1 608 000) ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 14 900 сўмни (14 900 000 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга ажратмалар 13 400 сўмни, октябрь ойида 1 500 сўмни (14 900 – 13 400) ташкил этади.

Октябрь ойи учун бюджетга 178 500 сўм (180 000 – 1 500) ЖШДС ўтказилади.

Ходим 1 320 000 сўм (1 500 000 – 180 000) иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ

Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь ойида 1 500 000 сўм, февраль-октябрь ойларида эса 1 600 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Унга январь ойида 2 000 000 сўмлик маиший техника совға қилинган.

  • Солиқ кодексининг 378-моддаси 10-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан МҲЭКМнинг 2,11 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (634 880 х 2,11 = 1 339 596,8 сўм).

 

Солиқ солинадиган даромад 16 560 403,2 сўмга (1 500 000 + 2 000 000 – 1 339 596,8 + 1 600 000 х 9) тенг.

Январь-октябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

16 560 403,2 х 12% = 1 987 248,38 сўм.

Январь-сентябрь ойларида 1 795 248,38 сўм солиқ ушлаб қолинган. Октябрь ойида солиқ суммаси 192 000 сўмни (1 987 248,38 – 1 795 248,38) ташкил этади.

Январь-октябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 16 560,4 сўмга (16 560 403,2 х 0,1%) тенг.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга ўтказиладиган ажратмалар 14 960,4 сўмни, октябрь ойида 1 600 сўмни (16 560,4 – 14 960,4) ташкил этди.

Октябрь ойида бюджетга 190 400 сўм (192 000 – 1 600) ЖШДС ўтказилади.

Ходим қўлига 1 408 000 сўм (1 600 000 – 192 000) иш ҳақи олади.

 

5-ВАЗИЯТ

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь ойида 1 500 000 сўм, февраль-октябрь ойларида эса 1 600 000 сўм  иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 3 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 2 000 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.

Қуйидагиларга мувофиқ:

  • Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма (634 880 х 1,41 + 679 330 х 1,41 х 9 = 9 515 878,5 сўм) чиқариб ташланади;
  • Солиқ кодексининг 378-моддаси 1-бандига мувофиқ МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди. 2020 йилда ушбу миқдор МҲЭКМнинг 7,5 бараваригача (679 330 х 7,5 = 5 094 975 сўм) оширилган (ПФ-5986-сон Фармоннинг 2-банди). Шу боис жами ёрдам суммаси – 3 000 000 сўмга имтиёз қўлланилади.
  • Солиқ кодексининг 378-моддаси 10-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида МҲЭКМнинг 2,11 баравари (634 880 х 2,11 = 1 339 596,8 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

15 900 000 – 9 515 878,5 + 2 000 000 – 1 339 596,8 = 7 044 524,7 сўм.

Январь-октябрь ойлари учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

7 044 524,7 х 12% = 845 342,96 сўм.

Январь-сентябрь ойларида 768 285,6 сўм солиқ ушлаб қолинган. Октябрь ойида солиқ суммаси 77 057,36 сўмни (845 342,96 – 768 285,6) ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 7 044,52 сўмни (7 044 524,6 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга ўтказиладиган ажратмалар 6 402,38 сўмни, октябрь ойида 642,14 сўмни (7 044,52 – 6 402,38) ташкил этади.

Бюджетга 76 415,22 сўм (77 057,36 – 642,14) солиқ ўтказилади.

Ходим қўлига 1 522 942,64 сўм (1 600 000 – 77 057,36) олади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

1-ВАЗИЯТ

 

Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь ойида 800 000 сўм, февраль-октябрь ойларида эса 850 000 сўмдан иш ҳақи тўланган.

  • Солиқ имтиёзини қўллаш солиқ тўловчининг асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи бўйича, асосий иш жойи мавжуд бўлмаган тақдирда эса - яшаш жойидаги солиқ органлари томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида амалга оширилади (Солиқ кодексининг 380-моддаси 5-қисми).

 

Январь-октябрь ойлари учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

8 450 000 х 12% = 1 014 000 сўмга тенг.

Январь-сентябрь ойларида 912 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун солиқ суммаси 102 000 сўмга (1 014 000 – 912 000) тенг.

Январь-октябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 8 450 сўмни (8 450 000 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга ўтказиладиган ажратмалар 7 600 сўмни, сентябрь ойида эса 850 сўмни (8 450 – 7 600) ташкил этган. 

Октябрь ойи учун бюджетга 101 150 сўм (102 000 – 850) солиқ ўтказилади.

Солиқ ушланганидан кейин ходим 748 000 сўм (850 000 – 102 000) иш ҳақи олади.

 

2-ВАЗИЯТ

Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромади январь ойи учун 1 100 000 сўмни, февраль-октябрь ойлари учун эса 1 200 000 сўмни ташкил этган. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 50 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 1 500 000 сўм ижара ҳақи олди. 

  • Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (9.12.2019 йилдаги ЎРҚ-589-сон Қонунга 12-илова).
  • Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 12 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 7 500 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 3 500 сўм белгиланган.
  • ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабргача бўлган даврда:

  • жисмоний шахслар кўчмас мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлардан солиқ тўлашдан озод этилади;
  • солиқ солиш мақсадларида мол-мулкни (бино ва автомобиль транспортини) ижарага берадиган жисмоний шахслар учун энг кам ижара тўловини қўллаш тартиби тўхтатиб турилади (20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармоннинг 1-банди «а» кичик банди).

 

Октябрь ойи учун ижара тўловидан ЖШДС тўланмайди.

Январь-октябрь ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз:

11 900 000 х 12% = 1 428 000 сўм.

Январь-сентябрь ойларида 1 284 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун солиқ суммаси 144 000 сўмга (1 428 000 – 1 284 000) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 11 900 сўмни (11 900 000 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-сентябрь ойларида ШЖБПҲга ўтказиладиган ажратмалар 10 700 сўмни, октябрь ойи учун 1 200 (11 900 – 10 700) ташкил этади. 

Октябрь ойи учун бюджетга 142 800 сўм солиқ (144 000 – 1 200) ўтказилади.

Солиқ ушлаб қолинганидан кейин ходимга 2 556 000 сўм иш ҳақи (1 200 000 + 1 500 000 – 144 000) тўланади.

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ тайёрлади. 

 

*Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадалларнинг ҳисоб-китоби услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 28.01.2020 йилдаги 4 (1328)-сонида, февраль ойи учун 25.02.2020 йилдаги 8 (1332)-сонида, март ойи учун 24.03.2020 йилдаги 12 (1336)-сонида, апрель ойи учун 21.04.2020 йилдаги 16 (1340)-сонида, май ойи учун 26.05.2020 йилдаги 21 (1345)-сонида, июнь ойи учун 23.06.2020 йилдаги 25 (1349)-сонида, июль ойи учун 21.07.2020 йилдаги 26 (1353)-сонида, август ойи учун 18.08.2020 йилдаги 33 (1357)-сонида, сентябрь ойи учун 22.09.2020 йилдаги 38 (1362)-сонида чоп этилган.

Прочитано: 559 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика