Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 41 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Экспортни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш билан махсус комиссия шуғулланади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 6.10.2020 йилдаги 601-сон қарори билан Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисида низом тасдиқланди. 

 

Ҳужжат Президентнинг 18.08.2020 йилдаги ­ПФ-6042-сон «Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонини амалга ошириш доирасида қабул қилинган.

Низомга мувофиқ Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ҳукумат комиссиясининг раиси ҳисобланади.

Низом ҳукумат комиссиясининг асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш тартиби, комиссиянинг ишчи органлари, шунингдек қарорларни қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини таъминлаш тартибини белгилайди.

Комиссиянинг асосий вазифалари белгиланди:

  • экспорт салоҳиятини ривожлантириш;
  • инвестиция лойиҳаларининг самарали амалга оширилишини таъминлаш;
  • ҳудудларда саноат кластерларини ташкил этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш;
  • олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш юзасидан тасдиқланган «йўл хариталари»нинг ижросини назорат қилиш.

Қуйидагилар Ҳукумат комиссиясининг ишчи органлари ҳисобланади:

Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти;

Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 7.10.2020 йилдан кучга кирди. 

Прочитано: 311 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика