Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 22 / Расмий ҳужжатлар

«Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 22 апрелдаги ПФ-5984-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 2020 йил 1 сентябрдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш юзасидан қуйидаги тартиботлар кучга кириши маълумот учун қабул қилинсин:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан истиқомат қилиш муддати 15 кун ҳисобланади;

доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш бир кун ичида расмийлаштирилади;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда аввалги доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқиш тартиби бекор қилинади;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинишини расмийлаштиришда паспорт, уй дафтари ёки хонадон карточкасига рўйхатга олиш штампини босиш амалиёти бекор қилинади;

ҳарбий хизматга мажбурларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда мудофаа ишлари бўлимларига ҳарбий ҳисобдан чиқиш ва ҳарбий ҳисобга туриш учун бориш тартиби бекор қилинади;

Ўзбекистон Республикаси фуқароси солиқ органларида ҳисобга олинган ижара шартномаси ҳақида маълумот тақдим этганда, уни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишда уй-жой эгасининг розилиги талаб этилмайди.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги ­1049-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом 2020 йил 1 сентябрдан, ушбу низомнинг 66–67-бандлари эса мазкур қарор эълон қилинган кундан эътиборан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликка етказиш юзасидан кенг кўламли тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилишини таъминласин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р.Бобожонов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

А.Арипов.

Тошкент ш.,

2020 йил 22 май

320-сон.

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 23.05.2020 йилдан кучга киради.


ЎзР ВМнинг 2020 йил 22 майдаги 320-сон қарорига

ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорига киритилаётган Ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Қарор номидаги «доимий ва вақтинча прописка қилиш» сўзлари «фуқароларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. 1-бандда:

иккинчи хатбошидаги «доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш» сўзлари «фуқароларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

«Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом 1а-иловага мувофиқ»;

учинчи-тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи–бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

3. 3-банднинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Фуқаролар 2021 йил 1 январдан бошлаб, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга туриш юзасидан ўзларига қулай бўлган туман (шаҳар) ички ишлар органлари ёки Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкинлиги белгилаб қўйилсин».

4. 4-банднинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассисларга ва тор ихтисосликдаги мутахассисларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш учун асосланмаган илтимосномалар берганлиги учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин».

5. 5-бандда:

биринчи хатбошидаги «ва вақтинча прописка қилиш, турган жойи бўйича ҳисобга» сўзлари «яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш» сўзлари «доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ҳамда доимий рўйхатга олинганликни бекор қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «прописка қилиш ёки турган жойи бўйича ҳисобга олиш» сўзлари «яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишда» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «прописка қилиш ёки турган жойи бўйича ҳисобга» сўзлари «яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги «ҳисобга» сўзи «рўйхатга» сўзи билан алмаштирилсин.

6. Қуйидаги мазмундаги 1а-илова* қўшилсин:

 

«ЎзР ВМнинг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорига

1а-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (кейинги ўринларда – фуқаролар) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш (кейинги ўринларда – доимий рўйхат) ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш (кейинги ўринларда – вақтинча рўйхат) тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

васийлик – ўн тўрт ёшга тўлмаган етим болалар ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида уларни жойлаштиришнинг ҳуқуқий шакли;

даволаш муассасалари – санаторийлар, даволаш пансионатлари, давлат тасарруфидаги ва хусусий клиникалар, шифохоналар, касалхоналар ва бошқа тиббий муассасалар;

жойлаштириш воситалари – меҳмонхоналар, апартотеллар, апартаментлар комплекси (резиденция), спа-меҳмонхоналар, бутик-отеллар, мотеллар, туристик лагерлар, дам олиш уйлари ва зоналари, туристик қишлоқлар, кемпинглар, санаторийлар, пансионатлар, дам олиш зоналари ва уйлари (марказлари), туризм ва спорт базалари, палаткали (кемпинг) лагерлар ва комплекслар, оилавий меҳмон уйлари, ўтов ва палаткали лагерлар ва бошқа объектлар, шунингдек, тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти автотранспортлари;

қариндошлар – ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари (болалар ота-онасига нисбатан тўғри шажарадаги биринчи, невара бобосига, бувисига нисбатан иккинчи даражадаги қариндош ҳисобланади);

меҳнатга қобилиятсиз фуқаролар – болаликдан ногиронлар, олтмиш ёшга тўлган эркаклар ва эллик беш ёшга тўлган аёллар, белгиланган тартибда биринчи ва иккинчи гуруҳ ногирони деб топилган фуқаролар;

ҳарбий-ҳисоб ҳужжатлари – чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳнома (чақирилувчилар учун), ҳарбий гувоҳнома ва захирадаги офицернинг гувоҳномаси (ҳарбий хизматга мажбурлар учун);

ҳомийлик – ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган етим болалар ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, суд томонидан муомала лаёқати чекланган фуқароларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида уларни жойлаштиришнинг ҳуқуқий шакли;

«E-mehmon» дастури – меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларида яшовчиларни ҳисобга олишнинг махсус электрон автоматлаштирилган дастури.

3. Фуқаролар қонун ҳужжатларига мувофиқ доимий яшаш ва (ёки) вақтинча турган жойлари бўйича рўйхатдан ўтишлари шарт.

Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, фуқаронинг доимий ва вақтинча рўйхатдан ўтмаганлиги унга хизмат кўрсатишни рад этиш учун асос бўлиши мумкин эмас.

Фуқаролар янги яшаш жойига келган кундан эътиборан ўн беш кун ичида ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (кейинги ўринларда – МваФРБ), Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда – ЯИДХП) орқали доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтишлари шарт.

Туғилган болага фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (кейинги ўринларда – ФҲДЁ) томонидан туғилганлик тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилаётганда, у отаси ёки онасининг доимий рўйхатга олинган манзилида идоралараро автоматлаштирилган тизим орқали маълумотларни киритиш йўли билан доимий рўйхатга олинади.

16 ёшга тўлмаган фуқаро унинг ота-онаси ёки васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси доимий рўйхатга олинган манзилда доимий ёки вақтинча рўйхатга олиниши шарт.

4. Давлат хизматларини кўрсатиш учун давлат божи «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунда белгиланган миқдорларда ундирилади.

Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи – тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига:

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига:

қолган маблағлар – Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади;

б) МваФРБга ўзи келиб мурожаат этганда:

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;

қолган маблағлар – Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади;

в) ЯИДХП орқали мурожаат этганда:

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;

11,25 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ҳисобрақамига ўтказилади;

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;

қолган маблағлар – Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади.

 

2-БОБ. ФУҚАРОЛАРНИ ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ДОИМИЙ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРТИБИ

5. Фуқаролар «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифалари рўйхатига (кейинги ўринларда – Рўйхат) мувофиқ доимий рўйхатга олинади.

Рўйхатда назарда тутилмаган шахслар тоифаси Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олинмайди.

6. Фуқаролар доимий ёки вақтинча рўйхатга ўтишни расмийлаштириш учун тегишинча Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшаб турган жойларига яқин бўлган МваФРБ ва Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари ҳамда ЯИДХПдан фойдаланишлари мумкин.

Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали рўйхатнинг 1, 6 ва 7-бандларига мансуб фуқаролар доимий рўйхатдан ўтишлари мумкин.

7. Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудларида доимий рўйхатга олинган фуқароларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни умумий мулк асосида олишига қаратилган олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш, шунингдек, гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (кўчмас мулкнинг бир қисмидан) воз кечиш ва кўчмас мулкни ўзгага беришнинг бошқа усулларига оид битимларни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказишга йўл қўйилмайди.

8. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтказишда, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексида белгиланган бир киши учун турар-жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидаларга риоя этилиши шарт, ушбу Низомнинг 30-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

9. Қонун ҳужжатларига мувофиқ уй-жойга эга бўлган фуқаролар Рўйхатнинг 1-бандига асосан доимий рўйхатга олинадилар.

Бунда доимий рўйхатга олиниш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

мазкур Низомга 1-иловага** мувофиқ уй-жой мулкдор(лар)ининг (кейинги ўринларда – мулкдор) аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;

доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ­ID-картаси;

ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари.

Рўйхатнинг 1 ва 8-бандлари асосида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олинган фуқароларнинг қариндошлари Рўйхатнинг 2 ва 5-бандлари асосида доимий рўйхатга олинади.

10. Қариндошлар – ўзларининг тўғри шажараси бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошларининг яшаш жойи бўйича доимий рўйхатга олинган ёки хусусий мулки бўлган уй-жой майдонига Рўйхатнинг 2-бандига мувофиқ доимий рўйхатга олинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдор аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;

доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси.

Вояга етмаган шахснинг хусусий мулки бўлган уй-жой майдонига унинг қариндошларини доимий рўйхатга олиш ота-онасининг ёки васийнинг (ҳомийнинг) розилиги асосида ҳал этилади.

11. Рўйхатнинг 3-бандига мувофиқ васийлик ва ҳомийликдаги ҳамда оилага тарбияга олинган (патронат) шахслар – васий (ҳомий), тутинган ота ёки она доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига доимий рўйхатга олинади.

Тарбиялаш, даволаш ва бошқа муассасалардаги етим болалар, ота-оналарининг қаровисиз қолган болалар, шунингдек, қариялар уйларидаги шахслар кўрсатиб ўтилган муассасалар томонидан берилган турар жойга Рўйхатнинг 3-бандига биноан доимий рўйхатга олинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдор аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;

васийликдаги (ҳомийликдаги) ҳамда оилага тарбияга олинган (патронат) шахснинг паспорти ёки ID-картаси ёхуд туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;

васийликни (ҳомийликни) тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишув.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олинган васийликдаги (ҳомийликдаги) ҳамда оилага тарбияга олинган (патронат) фуқароларнинг қариндошлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олинмайди.

Васийликдаги (ҳомийликдаги) ҳамда оилага тарбияга олинган (патронат) фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудида истиқомат қиладиган фуқаролар билан қонуний никоҳдан ўтган ҳолларда, ушбу фуқаролар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Рўйхатнинг 5-бандига мувофиқ доимий рўйхатга олинади.

12. Рўйхатнинг 4-бандига мувофиқ ота-онаси бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар, шунингдек, меҳнатга қобилиятсиз бўлган ҳамда ўз оиласи (эри (хотини) ва фарзандлари) бўлмаган вояга етган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар – ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига доимий рўйхатга олинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдор аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;

доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ­ID-картаси;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар;

тиббий-меҳнат эксперт комиссияси маълумотномаси (меҳнатга қобилиятсиз фуқаролар учун).

13. Рўйхатнинг 5-бандига мувофиқ эр (хотин) – хотини (эри) доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига доимий рўйхатга олинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдор аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;

доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун).

Рўйхатнинг 5-бандига мувофиқ доимий рўйхатга олинадиган фуқароларнинг олдинги никоҳидан ёки никоҳсиз туғилган фарзандлари (ўз оиласига эга бўлмаган) Рўйхатнинг 2-банди бўйича доимий рўйхатга олинади.

Никоҳи хорижий давлатда қайд этилган фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг консуллик легаллаштириш қонун ҳужжатлари талаблари асосида расмийлаштирилган ёки Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) талабларига мувофиқ апостиль белгиси қўйилган никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этади.

«Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Конвенцияга (1993 йил 22 январь, Минск) ҳамда «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Конвенцияга (Кишинёв, 2002 йил 7 октябрь) аъзо давлатларда никоҳи қайд этилган фуқаролар томонидан ушбу давлатлар қонун ҳужжатлари талаблари асосида тасдиқланган никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси билан расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи икки томонлама халқаро шартнома тузилган давлатлар ҳудудида никоҳи қайд этилган фуқаролар томонидан тақдим этиладиган никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага консуллик қонунлаштирилиши ёки апостиль белгисини қўйиш талаб этилмайди.

14. Рўйхатнинг 6-бандига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олинган фуқаролар – Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш масаласи юзасидан мурожаат этган такдирда, доимий рўйхатга олинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдор аризаси ёки нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;

доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийлик ёхуд ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар.

15. Рўйхатнинг 7-бандига мувофиқ Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олинган фуқаролар – Тошкент вилоятида бошқа манзил бўйича доимий рўйхатга олиш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда, доимий рўйхатга олинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдор аризаси ёки нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;

доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийликни (ҳомийликни) тасдиқлайдиган ҳужжатлар.

16. Рўйхатнинг 8-бандига мувофиқ илгари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олинган фуқаролар доимий яшаш учун тегишинча Тошкент шаҳрига ва Тошкент вилоятига қайтиб келганда, доимий рўйхатга олинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдор аризаси ёки нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;

доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийликни (ҳомийликни) тасдиқлайдиган ҳужжатлар.

17. Рўйхатнинг 9-бандига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси томонидан ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда лавозимларга сайланган, тайинланган, тасдиқланган фуқаролар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) доимий рўйхатга олинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдор аризаси ёки нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;

доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийликни (ҳомийликни) тасдиқлайдиган ҳужжатлар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда лавозимларга сайлаш, тайинлаш, тасдиқлаш тўғрисидаги маълумотлар электрон ҳамкорлик тизими орқали МваФРБ томонидан олинади.

18. Рўйхатнинг 10-бандига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайланган фуқаролар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) доимий рўйхатга олинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдор аризаси ёки нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;

доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ­ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари;

болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийлик ёхуд ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар.

Давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайланганлик тўғрисидаги маълумотлар идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали МваФРБ томонидан олинади.

19. Рўйхатнинг 11-бандига мувофиқ давлат ҳокимияти органларига, давлат бошқаруви органларига, хўжалик бирлашмаларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) доимий рўйхатга олинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдор аризаси ёки нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;

доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ­ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари;

болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийликни (ҳомийликни) тасдиқлайдиган ҳужжатлар.

Давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти раҳбарининг мазкур Низомга 2-иловага** мувофиқ шаклда ишга таклиф этилаётган фуқарони (юқори малакали мутахассис ёки тор ихтисосликдаги мутахассис) доимий рўйхатга олиш тўғрисидаги электрон илтимосномаси электрон ҳамкорлик тизими орқали МваФРБ томонидан олинади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси, прокуратура ёки адлия органларига ишга қабул қилинган (контракт бўйича ҳарбий хизматга кирган) ёки ўтказилган тақдирда, ишга қабул қилинаётган (контракт бўйича ҳарбий хизматга кираётган) шахсни (ходимни, ҳарбий хизматчини) доимий рўйхатга олиш тўғрисидаги электрон илтимоснома мазкур органлар раҳбарларининг ўринбосарлари томонидан ҳам имзоланиши мумкин.

20. Рўйхатнинг 111-бандига мувофиқ давлат ҳокимияти органларида, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа давлат ташкилотларида узлуксиз беш йил ва ундан ортиқ бўлган давр мобайнида меҳнат фаолиятини олиб бораётган мутахассислар (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларидан ташқари) тегишли орган ёки ташкилотнинг маълумотномасига кўра, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) доимий рўйхатга олинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдор аризаси ёки нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;

доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ­ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари;

болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийлик ёхуд ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар;

тегишли орган ёки ташкилот маълумотномаси.

Мутахассиснинг илгари давлат ҳокимиятининг бошқа органларида, давлат бошқаруви органларида, хўжалик бирлашмаларида ишлаганлиги доимий рўйхатга олишда узлуксиз беш йил ва ундан ортиқ бўлган давр деб инобатга олинади. Бунда мутахассиснинг рўйхатдаги орган ва ташкилотнинг биридан бошқасига ишга ўтган оралиқ муддати бир ойдан ошмаслиги лозим.

Мутахассисларнинг асосий лавозимлари ва касблари классификатори Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

21. Рўйхатнинг 12-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ уй-жой билан таъминланган ҳарбий хизматчилар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) доимий рўйхатга олинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдор аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;

доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ­ID-картаси, ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийликни (ҳомийликни) тасдиқлайдиган ҳужжатлар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини турар жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳарбий хизматчи хизмат қилаётган жойдан берилган турар жой олинганлиги тўғрисидаги маълумотнома.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳарбий хизматчи хизмат қилаётган жойдан берилган турар жойни белгиланган тартибда хусусий мулк қилиб олганда, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ уй-жой олганда улар Рўйхатнинг 1-бандига асосан доимий рўйхатга олинади.

22. Қуйидаги маълумотлар идоралараро маълумот алмашинуви тизими орқали олинади (агар улар тизимда мавжуд бўлса):

туғилганлик, никоҳ тузилганлиги ёки ажрашганлиги, ўлим тўғрисидаги гувоҳномалар – «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимидан;

уй-жой ва фуқаро ҳақидаги маълумотлар – кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри базасидан;

васийлик ва ҳомийликни ҳамда патронатни тасдиқловчи маълумотлар – Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг электрон базасидан.

23. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган фуқарога тегишли бўлган уй-жой майдонига доимий рўйхатга олиш учун унинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ нотариал тартибда тасдиқланган розилиги талаб этилади.

Фуқаро «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Конвенцияга (Минск, 1993 йил 22 январь) ҳамда «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Конвенцияга (Кишинёв, 2002 йил 7 октябрь) аъзо давлатлар ҳудудида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси билан расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи икки томонлама халқаро шартнома тузилган давлатлар ҳудудида бўлган тақдирда, унинг розилиги тегишли давлат қонунчилигига мувофиқ тасдиқланиши мумкин.

Фуқаро Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенцияга (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) аъзо давлат ҳудудида бўлганда, унинг розилиги ушбу Конвенция талабларига мувофиқ апостиль белгиси орқали тасдиқланиши мумкин.

24. Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ҳақиқийлиги текширилиб, фуқаро Рўйхатда назарда тутилган шахслар тоифасига мувофиқ бўлган тақдирда, шу куннинг ўзида 3-иловага** мувофиқ доимий рўйхатга олишни расмийлаштириш юзасидан электрон сўровнома шакллантирилади.

Фуқаронинг сўровига кўра, Рўйхатнинг 1, 4, 6-8-бандларига асосан доимий рўйхатга олиш расмийлаштирилганда ушбу Низомга 4-иловага**, Рўйхатнинг 2, 3, 5, 9-12-бандларига асосан доимий рўйхатга олиш расмийлаштирилганда ушбу Низомга 5-иловага** мувофиқ QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағи тақдим этилади.

Паспорт ёки ID-карта олинганда, алмаштирилганда, бу ҳақдаги маълумотлар «Манзил» тизимида масъул ходим томонидан янгиланади.

25. Доимий рўйхатга олиш учун фуқаро ва мулкдор Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома электрон шаклда тўлдирилади.

Сўровнома қуйидаги ҳужжатларга асосан тўлдирилади:

мулкдор ва доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси;

16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари.

ЯИДХП орқали хизмат кўрсатилганда, зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг мулкдор уни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

Электрон рақамли имзоси бўлмаган ҳолларда, шахсий имзо ва идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат этилганда, мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдор аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги) тақдим этилади.

Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали хизмат кўрсатилганда, МваФРБ томонидан лозим бўлган маълумотлар идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали олинади.

26. Доимий рўйхатга олиш мазкур Низомга 6 ва 7-иловаларга** мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

27. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ва сўровномадаги маълумотларнинг тўлиқ бўлмаслиги, уларда нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, доимий рўйхатга олиш учун давлат божи тўламаслик доимий рўйхатга олишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Доимий рўйхатга олишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

Доимий рўйхатга олишни рад этилиши юзасидан суд тартибида шикоят қилиш мумкин.

28. Вояга етмаганлар доимий рўйхатга олинган, бироқ «Манзил» тизимига киритилмаган ҳолларда, аввалги яшаш жойидаги МваФРБ томонидан «Манзил» тизимига киритилиши шарт.

Рўйхатнинг 2-банди асосида доимий рўйхатга олинаётган вояга етмаганлар аввалги яшаш жойи бўйича МваФРБнинг доимий рўйхатга олинмаганлиги тўғрисидаги электрон маълумотномаси асосида рўйхатга олинади.

29. Рўйхатнинг 912-бандлари бўйича доимий рўйхатга олинган фуқаролар ва улар билан бир вақтда доимий рўйхатга олинмаган оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек, ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига мулкдор розилиги билан тегишинча Рўйхатнинг 912-бандлари бўйича доимий рўйхатга олинади.

30. МваФРБ томонидан доимий ёки вақтинча рўйхатга олинган 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбур фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар ҳудудий мудофаа ишлари бўлимларига реал вақт режимида электрон тизим орқали юборилади.

31. Мулкдор ўз оила аъзоларини ва бошқа шахсларни доимий рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга.

Қуйидаги фуқароларни доимий рўйхатга олишда Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексида белгиланган бир киши учун турар жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидалар қўлланилмайди:

эр-хотин – бир-бирининг доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига;

ота-оналар, фарзандлар – бир-бирининг доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига;

бобо-буви, неваралар – бир-бирининг доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига;

васийликдаги (ҳомийликдаги) ҳамда оилага тарбияга олинган (патронат) шахслар – васий (ҳомий), тутинган ота ёки она доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига;

балоғатга етмаган, ота-онаси бўлмаган туғишган ака-укалар, опа-сингиллар, шунингдек, меҳнатга лаёқатсиз туғишган ака-укалар, опа-сингиллар, агар уларнинг ўз оилалари бўлмаса, ёшидан қатъи назар, акаси, укаси, опаси, синглисининг рўйхатга олинган уй-жой майдонига;

Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олинган туғишган ака-укалар, опа-сингиллар – бир-бирининг доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига;

илгари мазкур аҳоли пунктида яшаган, меҳнат шартномаси билан ишлаш учун вақтинча бошқа жойга кетган шахслар, шунингдек, амалдаги қонунчиликка мувофиқ вақтинча бошқа жойга кетганда, уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қоладиган фуқаролар – олдинги истиқомат жойига ёки қариндошларининг уй-жой майдонига;

озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахслар – олдинги истиқомат жойига, ўз оила аъзоларининг, қариндошлари ёки ҳукм қилингунга қадар яшаб турган бошқа шахсларнинг уй-жой майдонига;

муддатли ҳарбий хизмат тугагандан сўнг Қуролли Кучлар резервига бўшатилган ҳарбий хизматчилар – олдинги истиқомат жойига, ота-онаси ёки бошқа қариндошларининг уй-жой майдонига.

 

3-БОБ. ДОИМИЙ РЎЙХАТГА ОЛИНГАНЛИКНИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ

32. Фуқаронинг доимий рўйхатга олинганлиги қуйидаги ҳолларда МваФРБ томонидан бекор қилинади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бир манзилдан бошқа манзилга доимий рўйхатга олинганда;

мулкдорнинг аризасига кўра – Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексида белгиланган бир киши учун турар жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидалар асосида доимий рўйхатга олинган фуқаролар;

мулкдор ўзгарганда, унинг аризаси ва уй-жойга эгалик қилишни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида;

суднинг фуқарони уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган, шахсни бедарак йўқолган деб топиш ва кўчириш ҳақидаги қарори асосида;

фуқаро қонунда белгиланган тартибда хорижга доимий яшашга кетганда;

сохта ҳужжатлар ёки ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган ҳужжатлар асосида доимий рўйхатга олинганлиги аниқланганда – суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми асосида;

умрбод озодликдан маҳрум қилинганда – суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми асосида;

вафот этганда – ФҲДЁ органининг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси ёки маълумотномаси асосида.

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг доимий рўйхатини бекор қилиш маҳкумнинг ишончномаси асосида ёки уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганлик ҳақидаги суд қарорига мувофиқ амалга оширилади.

33. Доимий рўйхатга олиш ва доимий рўйхатга олинганликни бекор қилиш учун асос бўлган ҳужжатлар номенклатура бўйича йиғмажилдларга тикилади ҳамда МваФРБда беш йил давомида сақланади.

34. Доимий рўйхатга олиш рад этилган тақдирда, фуқароларга шу куннинг ўзида асослантирилган жавоб хати берилади.

35. Фуқароларнинг паспортида мавжуд бўлган олдинги яшаш манзили бўйича доимий рўйхатга олинганлиги мазкур Низомга 8-иловага** мувофиқ штамп асосида бекор қилинади.

 

4-БОБ. ФУҚАРОЛАРНИ ВАҚТИНЧА РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРТИБИ

36. Фуқарони Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида яшаш жойи бўйича фуқаронинг доимий рўйхатини бекор қилмаган ҳолда, мулкдорнинг аризасида ёки солиқ идораларида ҳисобга олинган ижара шартномасида кўрсатилган, бироқ бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга вақтинча рўйхатга олинади.

Доимий рўйхатга олинмаганлик вақтинча рўйхатга олишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.

37. Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги жойлаштириш воситаларига келган фуқаролар ушбу жойлаштириш воситаларининг маъмурияти томонидан, улар келганларидан кейин бу ерда бўлиш муддатидан ва келишининг даврийлигидан қатъи назар, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида вақтинча рўйхатга олинади.

Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларига келган фуқаролар ушбу муассасаларнинг маъмурияти томонидан, улар келган заҳоти бу ерда бўлиш муддатидан ва келишининг даврийлигидан қатъи назар, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида «E-mehmon» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш орқали вақтинча рўйхатга олинади.

38. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча рўйхатдан ўтиш учун фуқаро келган кунидан бошлаб ўн беш кун муддатда хоҳишига кўра, ўзига қулай манзилдаги МваФРБга ёки Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилади.

Бундан ташқари, фуқаро ЯИДХП орқали мустақил равишда ҳисобга туриши мумкин.

39. Вақтинча рўйхатдан ўтиш учун Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинган ҳолларда, турар жой эгаси номидан давлат хизматлари маркази ходими томонидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Низомга 9-иловага** мувофиқ шаклдаги сўровнома электрон шаклда тўлдирилади.

Сўровнома қуйидаги ҳужжатларга асосан тўлдирилади:

мулкдор ва доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси;

16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари.

ЯИДХП орқали хизмат кўрсатилганда, ваколатли орган томонидан лозим бўлган маълумотлар идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олинади.

Солиқ идораларида ҳисобга олинган ижара шартномаси ҳақида маълумот тақдим этилганда, мулкдорнинг розилиги талаб этилмайди ва сўровнома вақтинча рўйхатдан ўтувчи фуқаро томонидан тўлдирилиши мумкин.

40. Мулкдор номидан нотариал тасдиқланган ишончнома орқали ҳаракатланаётган шахслар фуқарони вақтинча рўйхатга олиш учун МваФРБга мурожаат қилади.

41. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг аризачи уни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

Электрон рақамли имзоси бўлмаган ҳолларда, шахсий имзо ёки идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

42. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши (кадастр рақами, паспорт маълумотлари, нотариал тасдиқланган розилик хати), шунингдек, вақтинча рўйхатга олиш учун давлат божини тўламаслик вақтинча рўйхатга олишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Бошқа ҳар қандай ҳолат вақтинча рўйхатга олишни рад этишга асос бўлмайди.

43. Давлат хизматлари марказларида сўровнома тўлдирилгач, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига (кейинги ўринларда – ваколатли орган) электрон тизим орқали юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

44. Сўровнома ваколатли органнинг электрон тизимига ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига келиб тушган вақтдан бошлаб, онлайн тарзда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри базасидан уй-жой ва фуқаро ҳақидаги маълумотлар текширилади.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри базасидан уй-жой ва фуқаро ҳақидаги маълумотлар аниқланмаган ҳолларда, мазкур маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан бир кун ичида идоралараро маълумот алмашинув орқали тақдим этилади.

Текшириш натижасига кўра, ушбу Низомга 10-иловага** мувофиқ Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида вақтинча рўйхатга олиш тўғрисида фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатга QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағи (кейинги ўринларда – вақтинча рўйхатга олиш тўғрисидаги қайд варағи) тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.

45. Қўшимча текшириш талаб этилган тақдирда, ариза берувчи тегишли маълумотнома билан ЯИДХП орқали хабардор қилинади.

Бунда қўшимча текшириш муддати уч кундан ошмаслиги лозим.

46. Давлат хизматлари маркази вақтинча рўйхатга олиш тўғрисидаги қайд варағи келиб тушгандан сўнг уни фуқаронинг электрон манзилига юборади ва бу ҳақда уни ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Фуқаронинг сўровига кўра, унга вақтинча рўйхатга олиш тўғрисидаги қайд варағи қоғоз шаклда мурожаат қилинган Давлат хизматлари марказининг муҳри билан тасдиқланган ҳолда тақдим этилиши мумкин.

Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат ҳимояланган идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали вақтинча рўйхатга олиш мазкур Низомга 11-иловага** мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

47. Вақтинча рўйхатдан ўтиш учун МваФРБга мурожаат қилган фуқаролар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мулкдор ва доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси;

16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари;

Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдорнинг турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса.

Солиқ идораларида ҳисобга олинган ижара шартномаси ҳақида маълумот тақдим этилганда, мулкдорнинг турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) талаб этилмайди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа ҳудудларидан мавсумий иш билан шуғулланишга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) келган фуқаролар учун мавсумий иш ҳақида шартнома ёки мавсумий иш берувчининг аризаси бўлса, ушбу банднинг олтинчи хатбошисидаги ҳужжатлар талаб этилмайди.

Мулкдор томонидан турар жой майдони бериш тўғрисидаги ариза (розилиги) билан бирга ҳисобга туриши лозим бўлган фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари тақдим қилинганда, ушбу фуқароларнинг шахсан ўзлари келиши талаб этилмайди.

48. Ушбу Низомнинг 46-бандида кўрсатилган тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан кейин МваФРБ инспектори тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, шу куннинг ўзида аризачига вақтинча рўйхатга олиш тўғрисидаги қайд варағини беради.

Вақтинча рўйхатга олиш тўғрисидаги қайд варағи фуқаронинг турган жойида вақтинча рўйхатга олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт ёки ID-карта, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) тақдим этилган тақдирда, унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир.

МваФРБ инспектори вақтинча рўйхатга олиш тўғрисидаги қайд варағини расмийлаштириб беришда фуқарога қайта вақтинча рўйхатга олиш тартибини ва ариза топшириш муддатини тушунтиради.

МваФРБ орқали турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга олиш мазкур Низомга 12-иловага** мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

49. 16 ёшга тўлмаган шахсни вақтинча рўйхатга олишни расмийлаштиришда унинг шахсини тасдиқлаганлик учун жавобгарлик ижарага олинган уй-жойда биргаликда яшайдиган вояга етган шахс зиммасига юкланади.

50. Рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картасига вақтинча рўйхатга олиш тўғрисида белги қўйилмайди.

51. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига ҳисобга қўйилган фуқаро вақтинча рўйхатга олиш жойида яшаши керак.

52. Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган фуқаролар турар жойи (уй-жой майдони) бўйича вақтинча рўйхатга олинади. Бунда таълим муассасаси томонидан фуқаронинг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатдан нусха (16 ёшга тўлмаган шахслар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, 35х45 мм ўлчамли иккита фотосурат) ва таълим муассасаси томонидан турар жой билан таъминланганлиги тўғрисида маълумотнома ҳудудий МваФРБга тақдим этилади.

53. Фуқаро таълим муассасасининг турар жойидан бошқа турар жойда яшаш истагини билдирганда, ушбу Низомнинг 46-бандида кўрсатилган тегишли ҳужжатлар асосида фуқаро танлаган жойдаги МваФРБ томонидан вақтинча рўйхатга олинади.

54. Вақтинча рўйхатга олиш умумий асосда қайта расмийлаштирилади.

Ушбу Низомнинг 46-бандида назарда тутилган ҳужжатларда нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги вақтинча рўйхатга олишни расмийлаштиришни рад этиш учун асос бўлади.

Фуқароларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча рўйхатга олиниши рад этилган тақдирда, МваФРБ инспектори томонидан хулоса тузилади. Ушбу хулоса МваФРБ бошлиғи томонидан тасдиқланади, унда рад этишнинг аниқ асослари кўрсатилган бўлиши керак.

Вақтинча рўйхатга олишни рад этилиши юзасидан суд тартибида шикоят қилиш мумкин.

55. Вақтинча рўйхатга олиш тўғрисидаги қайд варағи йўқолган ёки бузилган тақдирда, фуқаро тегишли МваФРБга ўз шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этган ҳолда, вақтинча рўйхатга олиш тўғрисидаги қайд варағи йўқолиши ёки бузилиши ҳолатларини кўрсатиб, вақтинча рўйхатга олиш тўғрисидаги қайд варағининг дубликатини расмийлаштириш ҳақидаги аризани тақдим этади.

МваФРБ инспектори аризада кўрсатилган жойда ушбу фуқаронинг вақтинча рўйхатга олиниши тўғрисидаги маълумотлар мавжудлигини текширади. Улар тасдиқланган тақдирда, ариза берувчига шу куннинг ўзида вақтинча рўйхатга олиш тўғрисидаги қайд варағининг дубликатини расмийлаштиради.

Қайд варағининг дубликати фуқаро томонидан ЯИДХП орқали электрон шаклда ҳам олиниши мумкин.

56. Вақтинча рўйхатга олиш таълим муассасаси раҳбарияти ва иш берувчининг билдиришномаси, мулкдор ёки фуқаронинг ташаббуси билан бекор қилинади.

57. МваФРБ мулкдорнинг аризаси ёки таълим муассасасининг билдиришномаси асосида фуқаронинг вақтинча рўйхатга олинганлигини бекор қилади.

58. Ўқиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқарида жойлашган бошқа таълим муассасасига кўчирилган, фуқаро академик таътил олган ёки таълим муассасасидан ўқишдан четлатилган тақдирда, ушбу муассасалар раҳбарияти тегишли қарор қабул қилинган кунда бу ҳақда фуқаро турар жойи бўйича вақтинча рўйхатга олинган ҳудуддаги МваФРБни хабардор қилиши шарт.

Иш берувчи мавсумий ишчилар билан шартнома бекор қилинган кунда бу ҳақда фуқаро турар жойи бўйича ҳисобга қўйилган ҳудуддаги МваФРБни хабардор қилиши шарт.

59. Ички ишлар органи таянч пунктининг профилактика инспекторлари ўзлари хизмат кўрсатадиган ҳудудда паспорт режими қоидаларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади.

 

5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

60. Ушбу Низом талабларига риоя этилиши ички ишлар органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан назорат қилинади.

61. Давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари доимий рўйхатга олиш масаласи бўйича ички ишлар органига юбориладиган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги учун жавоб беради.

62. Фуқаролардан ушбу Низомда кўрсатилгандан ташқари бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри базасида мавжуд бўлмаган ҳамда кадастр рақами бўлмаган турар жойларга доимий ва вақтинча рўйхатга олиш қатъиян тақиқланади.

63. Фуқарони доимий ва вақтинча рўйхатга олишда унинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларига оид маълумот давлат реестри базасидан жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами орқали олинади. Мазкур рақам орқали тегишли маълумотни олиш имкони бўлмаганда, фуқародан кадастр рақамини тақдим қилиш талаб этилади.

64. Фуқароларни нотурар жой биноларга доимий ва вақтинча рўйхатга олиш тақиқланади.

Корхона, ташкилот ёки ўқув муассасаларининг тасарруфидаги уй-жойлар, ётоқхоналарга фуқароларни Руйхатнинг 6-8-бандларига асосан доимий рўйхатга олиш ҳамда турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга олиш мазкур корхона, ташкилот ёки ўқув муассасасининг рухсат хати (розилиги) асосида амалга оширилади.

65. Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олинмаган фуқароларнинг яшаши учун турар жой майдони тақдим этадиган мулкдор турар жой майдони берилган кундан бошлаб, ўн беш кун мобайнида ушбу шахслар тўғрисида ички ишлар органларини хабардор қилиши шарт.

66. Чегара зонасида жойлашган аҳоли пунктларида доимий ва вақтинча рўйхатга олиш учун ушбу зонага киришга яшаш жойи бўйича ички ишлар органларидан чегара зонасига киришдан олдин белгиланган тартибда олинган рухсатнома ҳам тақдим этилади.

67. Фуқарони доимий ва вақтинча рўйхатга олиш, доимий рўйхатга олинганликни бекор қилиш белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.

68. Чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари асосида доимий ёки вақтинча рўйхатга олинганидан сўнг МваФРБ томонидан тегишлилиги бўйича туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига электрон тизимда мазкур Низомга 3 ёки 9-иловаларига мувофиқ шаклда сўровнома юборилади. Мудофаа ишлари бўлими мазкур сўровнома асосида ҳарбий хизматга мажбурлар ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олади ва ҳарбий ҳисобдан чиқариш тўғрисида олдинги ҳарбий рўйхатда турган мудофаа ишлари бўлимига хабарнома юборади.

Чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан ҳарбий ҳисоб ҳужжатларини тақдим этмаслик доимий рўйхатга олишни рад этишга асос бўлади.

69. Бир нечта уйга ёки квартирага эга бўлган мулкдор улардан фақат биттасига доимий рўйхатга олиниши мумкин.

70. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.»

*1а-илова 2020 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга киради.

**1–12-иловалар берилмайди. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТда ва nrm.uz сайтида танишиш мумкин.

Прочитано: 379 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика