Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 20 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

«Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 2019 йил 13 декабрдаги ЎРҚ-594-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4146-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 йил, 8-сон, 54-модда) билан тасдиқланган Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иктисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Д.А.Кучкаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х.Бекенов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

А.АРИПОВ.

Тошкент ш.,

2020 йил 15 апрель

231-сон.

 

ЎзР ВМнинг 2020 йил 15 апрелдаги 231-сон қарорига
ИЛОВА

 

СОХТА БАНКРОТЛИК, БАНКРОТЛИКНИ ЯШИРИШ ВА ҚАСДДАН БАНКРОТЛИККА ОЛИБ КЕЛИШ АЛОМАТЛАРИНИ АНИҚЛАШ ҚОИДАЛАРИГА КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«1. Мазкур қоидалар суд бошқарувчиси томонидан қарздорнинг молиявий-хўжалик фаолиятини сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш юзасидан таҳлил қилиш (кейинги ўринларда – таҳлил қилиш) тартибини белгилайди».

2. 2-банднинг иккинчи хатбошисига «якка тартибдаги тадбиркор» сўзларидан кейин «, ёхуд якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс» сўзлари қўшилсин.

3. 5-банднинг «д», «е», «ж», «з» кичик бандларидаги «қарздорни банкрот деб эътироф этиш тўғрисида» сўзлари «қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«21. Банкротликни яшириш аломатлари банкротлик тўғрисида иш қўзғатишдан олдинги давр мобайнида, шунингдек, банкротлик таомиллари жараёнида суд бошқарувчиси томонидан аниқланади».

5. 35-банднинг иккинчи хатбошисига «якка тартибдаги тадбиркор,» сўзларидан кейин «якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс» сўзлари қўшилсин.

6. 37-банднинг «в» кичик бандидаги «банкротликнинг тегишли тартиботини» сўзлари «банкротлик таомилларини» сўзлари билан алмаштирилсин.

 

 

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 16.04.2020 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 486 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика