Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 20 / Расмий ҳужжатлар

ЎзР Транспорт вазирлиги, ОЎМТВ, ИИВнинг «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори

 

Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат


ЎзР Транспорт ВАЗИРЛИГИ, ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ, ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 2 майда рўйхатдан ўтказилди,
рўйхат рақами 1652-3

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги «Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4160-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ички ишлар вазирлигининг 2006 йил 27 декабрдаги 6, 48/ҚБ, 11-сон қарори (рўйхат рақами 1652, 2007 йил 9 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 1-2-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Транспорт вазири

Э.ГАНИЕВ.

4-сон

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

И.МАДЖИДОВ.

9-2020-сон

Ички ишлар вазири

П.БОБОЖОНОВ.

21-сон

 

Тошкент ш., 2020 йил 25 март.


ЎзР ТВ, ОЎМТВ, ИИВнинг 2020 йил 25 мартдаги 4, 9-2020, 21-сон қарорига
ИЛОВА

Ўзбекистон республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар 

 

1. 4–8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Имтиҳонлар натижаси ҳақида имтиҳон комиссияси раиси ва аъзолари томонидан баённома тўлдирилади, сўнгра таълим муассасаси раҳбари томонидан имзоланади.

5. Гувоҳнома бланкалари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг (кейинги ўринларда матнда – вазирлик) Автомобиль транспорти ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти (кейинги ўринларда матнда – институт) буюртмаси асосида тайёрланади.

6. Гувоҳнома бланкалари институтнинг тақсимотига асосан, таълим муассасаларга «махсус ҳудудий код»лар асосида вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан етказиб берилади (мазкур Низомнинг 2-иловаси).

7. Гувоҳномалар таълим муассасаси буюртмаларига асосан институт томонидан таъминланади.

Институт буюртмасига асосан гувоҳномалар «Давлат белгиси» бирлашмасининг Тошкент шаҳар босма фабрикасида босма усулда тайёрланади.

8. Гувоҳноманинг ташқи кўринишида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби ифодаланади, ички кўринишида эса, гувоҳноманинг ҳудудий коди, серияси ва рўйхат рақами, таълим муассасасининг номи, номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, ўқиш муддати, ўқув дастурининг номи, имтиҳон топширган фанларнинг номи, имтиҳон натижасига кўра олган баҳоси ҳамда берилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг серияси ва рўйхат рақами ёзилади.».

2. 1-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

 

Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва

қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга

бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришларга
ИЛОВА

 

«Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва

қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга

бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

 

 

».

*Ушбу қарор қарор ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 2.05.2020 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 348 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика