Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 7 / Расмий ҳужжатлар

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Кўчирма)

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА*

(Кўчирма)**

Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 9 декабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2019 йил 14 декабрда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги 734-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган 78-II-сонли Қонуни таҳририда) ­10-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридан кўп бўлган масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар»;

учинчи–тўққизинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи–ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

 

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»ги 746-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 257-II-сонли Қонуни таҳририда) 8-моддасининг учинчи қисмига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошиси тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

 

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси қуйидаги мазмундаги 1481 ва 1482-моддалар билан тўлдирилсин:

«1481-модда. Вояга етмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги талабларни бузиш

Вояга етмаган шахс меҳнатидан унинг соғлиғига, хавфсизлигига ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш, худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, –

базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

 

1482-модда. Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш

Меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно, худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, –

базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Худди шундай ҳаракат вояга етмаган шахсга нисбатан худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, –

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади».

 

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 491-модданинг иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

2) қуйидаги мазмундаги 501-модда билан тўлдирилсин:

 

«501-модда. Хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш

Мансабдор шахс томонидан хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, –

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Хусусий бандлик агентликларининг мансабдор шахслари томонидан ўз фаолияти ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим этмаслик, худди шунингдек маълумотларни бузиб кўрсатиш ёки маълумотларни тақдим этиш муддатларини бузиш, –

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –

базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

3) 51-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

«51-модда. Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш

Меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно, –

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, –

базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

4) 60-модда биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ердан, сувдан, ўсимлик ёки ҳайвонот дунёсидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ёхуд ерга ва бошқа табиий ресурсларга (бундан ер ости бойликлари ва ер ости сувлари мустасно) эгалик ҳуқуқини бевосита ёки яширин шаклда бузувчи битимлар тузиш ёки бошқа ҳаракатлар содир этиш, табиатдан махсус фойдаланиш ҳуқуқини бошқаларга бериш»;

5) 70-модда биринчи қисмининг диспозицияси «ер ости бойликларидан фойдаланиш талаблари ва тартибини бузиш» деган сўзлардан кейин «(бундан фойдали қазилмаларни лицензиясиз қазиб олиш мустасно)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

6) қуйидаги мазмундаги 702-модда билан тўлдирилсин:

 

«702-модда. Фойдали қазилмаларни лицензиясиз қазиб олиш

Фойдали қазилмаларни лицензиясиз қазиб олиш, худди шунингдек олтин изловчилар усулида лицензиясиз қазиб олиш, бундан ер ости сувлари ҳамда дарёлар ўзанларида жойлашган фойдали қазилмалар мустасно, –

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса – эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –

маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

7) 147-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Йўлларга, темир йўлдан ўтиш жойларига, йўл ҳаракатини тартибга солувчи бошқа иншоотлар ёки техник воситаларга шикаст етказиш, шунингдек йўл ҳаракатига қасддан, шу жумладан йўл қопламасини ифлослантириш йўли билан халал бериш, худди шунингдек автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузиш –

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда, мансабдор шахсларга эса – ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

8) 230-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлигини қайд этишни таъминлашга доир чораларни васийлик ва ҳомийлик органларининг ёки тиббиёт муассасасининг мансабдор шахслари, топиб олинган (ташлаб кетилган) бола турган муассаса маъмурияти томонидан кўрмаганлик, –

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Тиббиёт муассасасининг мансабдор шахслари томонидан туғилишни ва ўлимни ўз вақтида қайд этишни таъминлаш чораларини кўрмаганлик, худди шунингдек туғилганлик тўғрисидаги тиббий маълумотномани ёхуд ўлим ҳақидаги, шу жумладан перинатал ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳномани нотўғри ва (ёки) ноаниқ тўлдирганлик, –

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

9) 245-модданинг биринчи қисми:

«701-моддасининг иккинчи қисмида» деган сўзлардан кейин «702-моддасининг иккинчи қисмида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

«1461-моддасида» деган сўзлардан кейин «147-моддасида (автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузиш)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

10) 248-модда иккинчи қисмининг 5-банди «147-моддаларида» деган сўзлардан кейин «(автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузишга тааллуқли қоидабузарликлардан ташқари)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

11) 255-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат меҳнат инспекциясининг мансабдор шахслари ушбу Кодекснинг 49, 492, 493, 50, 501, 51 ва 229-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади»;

12) 2601-модданинг биринчи қисми «(бундан ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги қисми мустасно)» деган сўзлардан кейин «702-моддасининг биринчи қисмида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

13) 2682-модданинг номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

«2682-модда. Қурилиш соҳасида назорат қилиш инспекцияси

Қурилиш соҳасида назорат қилиш инспекциясининг мансабдор шахслари ушбу Кодекснинг 99 ва 178-моддаларида (истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишга доир қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланганда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади»;

14) қуйидаги мазмундаги 2684-модда билан тўлдирилсин:

 

«2684-модда. Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш органлари

Ушбу Кодекснинг 99-моддасида (йўл-қурилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузишга оид қисми), 147-моддасининг биринчи қисмида (автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузиш) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юборилади».

 

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августда қабул қилинган «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги 113-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 июлда қабул қилинган ЎРҚ-484-сонли Қонуни таҳририда) 30-моддасининг учинчи қисми чиқариб ташлансин.

 

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ­15-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжат қабул қилиниши, шунингдек улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қопланиши лозим. Бундай зарарнинг ўрни давлат органининг бюджетдан ташқари маблағлари ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг маблағлари ҳисобидан қопланади.

Давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи бекор қилинган, уларнинг маблағлари етишмаган ёхуд давлат органининг бюджетдан ташқари маблағлари ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг маблағлари бўлмаган тақдирда фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Зарар қайси давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг айби билан етказилган бўлса, суднинг қарори билан зарарнинг ўрнини қоплаш ушбу органлар мансабдор шахсларининг зиммасига юклатилиши мумкин».

 

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 223-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майда қабул қилинган ЎРҚ-370-сонли Қонуни таҳририда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 84-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Йирик битим жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ёки кузатув кенгаши ушбу битим бўйича қарор қабул қилганидан кейин жамиятнинг ижроия органи томонидан амалга оширилади. Бунда йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор мол-мулкнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланган бозор қиймати ҳисобга олинган, мустақил ташқи аудиторлик ташкилоти томонидан битимнинг шартлари ўрганилган ҳолда мажбурий тартибда қабул қилинади»;

2) 88-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Аффилланган шахс билан тузилаётган битимни маъқуллаш ҳақидаги қарор мажлисда иштирок этаётган жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан ёхуд акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган акциядорларнинг малакали кўпчилик овози билан қабул қилинади. Бунда жамиятнинг аффилланган шахси билан активларининг қиймати жамият соф активлари қийматининг ўн ёки ундан кўп фоизини ташкил этадиган битим тузиш тўғрисидаги қарор мол-мулкнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланган бозор қиймати ҳисобга олинган, мустақил ташқи аудиторлик ташкилоти томонидан битимнинг шартлари ўрганилган ҳолда мажбурий тартибда қабул қилинади».

 

8-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги 222-II-сонли қарорининг 1-иловаси қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият».

 

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги 310-II-сонли Қонунига қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:

1) 7-модда қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Жамият иштирокчилари ўртасида муросасиз зиддиятлар сабабли қарор қабул қилиш учун етарли овозлар сони мавжуд бўлмаганлиги туфайли жамиятни бошқариш масалалари юзасидан келишувга эришиш мумкин бўлмаган тақдирда, низоли вазият суд тартибида ҳал этилади»;

2) 46-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридан кўп бўлган жамиятлар мустақил ташқи аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказиладиган ҳар йилги аудиторлик текширувидан ўтиши шарт».

 

10-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

 

11-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан ­эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонуннинг 1, 3-моддалари, 4-моддасининг 1, 2, 3, 7-бандлари, 9-бандининг учинчи хатбошиси, 10, 11, 13, ­14-бандлари, 8-моддаси, 9-моддасининг 2-банди мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти

Ш.МИРЗИЁЕВ.

Тошкент ш.,

2020 йил 22 январь

ЎРҚ-603-сон.

*Ушбу ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) расман эълон қилинган ва 23.01.2020 йилдан кучга кирди.

**Ушбу Қонун «Норма маслаҳатчи»да кўчирмада берилмоқда. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиш мумкин.

Прочитано: 414 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика